ДИСТИЛЛАНГАН СУВНИ ИЧИШ МУМКИНМИ?

ДИСТИЛЛАНГАН СУВНИ ИЧИШ МУМКИНМИ?

Унда деярли хеч нима йўқ.

Дистиланган сув нима?
Дистилланган сув – бу буғланиши, совуши ва пар конденсацияси натижасида барча минерал тузларини, органик моддалар ва бошқа қўшимчаларини йўқотган сув хисобланади. Шу сабабли у мазаси ва хидини тўлиқ йўқотади.

ГОСТ бўйича дистиланган 1 дм3 сувда аммоний, хлорид, нитрит, сулфат, кальций ва рухнинг 1/10 миллиграми, алюминий, мис ва қўрғошиннинг 1/100 миллиграмми қолиши мумкин. Оддий водопровод сувида бу моддалар миқдори бир неча маротаба кўп.

Дистилланган сув характеристикаси:

•    Ўтказувчанлиги йўқ;
•    Эриш харорати  – 0°С;
•    Қайнаш харорати – 100°С;
•    Максимал зичлиги 4°C да – 1 г/см3;
•    рH = 7.

Илгари дистиланган сувни лабораторияларда техник мақсадларда қўллашган, кейинча у тоза ичимлик суви етмайдиган регионларда ичиш учун фойдаланила бошлаган.  

Дистиланган сув соғлиққа зиён етказмайдими?

Дистиланган сув фойдали хеч нима тутмагани каби, зарарли хеч нимаси йўқ. Унга қарши чиқувчилар минераллар етишмаслиги соғлиққа ёмон таъсир этиши мумкинлиги хақида гапирадилар ва бу қайсидир маънода тўғри.   

Барча аъзо ва тўқималарни нормал ишлаши учун минерал моддалар зарур хисобланади, уларни етишмаслиги эса – остеопороз, юрак-қон томир тизими патологиялари ва бошқа касалликларга олиб келади.  

Аммо микроэлементларнинг асосий манбаи сув эмас балки овқат хисобланади. Сувнинг кальций ва магний танқислигига олиб келиши мумкинлиги номаълум. Бу мавзудаги илмий ишлар жуда кам.      

Хитойлик мактаб ўқувчилари иштирокида ўтказилган эпидемиологик текширувда аниқланишича, минерализацияси кам сувни истеъмол қилган болаларни ўсиши ёмонлашган, суяк тўқимаси зичлиги паст ва кариес билан кўпроқ жабрланган.

Исроиллик олимлар ўтказган тадқиқотда аниқланишича эса, дистиланган сув ичувчи одамларда юрак ишемик касаллиги хавфи кучайган ва ўткир миокард инфаркти оқибатида ўлиш эхтимоли ортган.

Ўз вақтида айтиб ўтилган илмий ишлар касалликларнинг ривожланиши ва минераллар етишмаслиги борасида аниқ боғлиқлик йўқлигини айтади. Гап шундаки саломатликка кўплаб омиллар таъсир этиши мумкин ва ўтказилган эпидемиологик тадқиқотларда уларнинг барчаси инобатга олинмаган.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти ахборотига кўра қаттиқ сувнинг юрак саломатлиги учун фойдаси хақида маълумотлар мунозарали ва  боғлиқликни ифодаламайди.

Дистиланган сувни доимий ичиш мумкинми?

Жахон Соғлиқни сақлаш йўриқномасида ичимлик суви хақида гапирилганда унинг фойдали бўлиши учун қанча миқдорда минерал моддалар тутиши кераклиги белгиланмаган. Бу дегани дистиланган сувнинг зарари борлиги исботини топмаган ва уни доимий равишда ичиш мумкин деган хулоса чиқариш мумкин.

Агарда сиз яшаб турган жойда тоза сув муаммоси бўлсаю, дистилланган сувни ичишга иккиланаётган бўлсангиз, бутилка идишдаги минерал сув ичишни тавсия қиламиз.  

www.gepamed.uz