НИМАГА ШЎР ЁКИ ШИРИНЛИК ИСТЕЪМОЛИДАН СЎНГ ИНСОН ЧАНҚАЙДИ?

НИМАГА ШЎР ЁКИ ШИРИНЛИК ИСТЕЪМОЛИДАН СЎНГ ИНСОН ЧАНҚАЙДИ?

Агарда кесилган гўшт, сабзавотлар ва қўзиқорин устига туз сепилса, уларнинг устида «шира» хосил бўлади, яъни юзаси суюқлик билан қопланади. Шу каби холатни шакар сепилган ертут (ягода) ларда кузатиш мумкин. Тўқималардан суюқликни тортиб олувчи бундай кучни осмотик босим дейилади.    
У хар ерда - концентрацияси юқори бўлган эритмани, камроқ концентрланган эритма билан таъсирланганда кузатиш мумкин. Овқат таркибидаги шакар ва туз хазм бўлмайди ва тезлик билан қонга ўтади. Бунда бу моддаларнинг хужайра ичи ва ташидаги концентрацияси фарқи осмотик босим хосил қилиб, хужайралардан сувни тортиб олади.  

Ушбу жараённи тўхтатиш учун плазмани сув билан суюлтириш керак. Бунинг учун организмда махсус рецепторлар мавжуд бўлиб, улар осмотик босим ўзгаришларини назорат қилиб туради. Уларнинг қўзғалиши чанқоқ хиссини чақиради. Чанқоқ хиссини шунингдек, кальцитонин ва амилин гормонлари хам чақиради. Улар ўн икки бармоқли ичак ва ошқозон ости безидан ажралиб, ичакларга эндигина тушган ва хали сўрилиб улгурмаган шакар ёки туз концентрациясини бошқаради. Шу тариқа чанқоқ хисси хосил бўлиб, организмдаги осмотик босим ортиб кетиши натижасида вужудга келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олади. Инсонни сув ёки бирор бир суюқлик ичишга ундайди.  

www.gepamed.uz