ҚАНДАЙ ГОРМОНЛАР БИЗНИ БОШҚАРАДИ: ОКСИТОЦИН – БИЗНИ СЕВИШГА «МАЖБУРЛАЙДИ»

ҚАНДАЙ ГОРМОНЛАР БИЗНИ БОШҚАРАДИ: ОКСИТОЦИН – БИЗНИ СЕВИШГА «МАЖБУРЛАЙДИ»

Окситоцин – кам ўрганилган гормон бўлишига қарамасдан, хозирданоқ инсонни хам физиологияси, хам рухияти, хам хулқи, хам эмоцияларига таъсир этиши аниқланган. У бош миянинг гипоталамусида ишлаб чиқарилиб, гипофиз орқали қонга тушади.

У эркакларда хам бўлишига қарамасдан, эстроген, пролактин ва прогестерон билан бир қаторда – аёллар гормонлари сафига киритилади.

Унинг организмга физиологик таъсири айниқса туғруқ пайтида ва болани эмизиш жараёнида кузатиш мумкин. Унинг туғруқда кўп миқдорда ажралиши бачадон бўйинчасини очилишига, бачадон мускулларини қисқариши, тўлғоқ чақириб болани туғилишига сабаб бўлади.  

Туғруқдан кейинги даврда пролактин гормони таъсирида она кўкрагида сут хосил бўлса, айнан окситоцин уни сўрғичлардан ажралишини таъминлайди. Ундан ташқари эмаётган бола бу гормонни сут орқали хам олади ва бу болани ўзида хам окситоцин ажралишига туртки бўлади. Шундай қилиб окситоцин насл қолдиришда мухим роль ўйнайди, шунинг учун уни «хаёт двигатели» деб аталади.

Бу гормонни бошқа бир неча номлари хам мавжуд. Булар «севги гормони», «мехрибонлик гормони», «ғамхўрлик гормони» ва хаказолар.

Бола туғилганда ва эмизиш жараёнида аёл организмида бу гормон кўп миқдорда ажралиб чиқиб, бош миянинг эмоциялар ва хулқ-атворга жавоб берадиган марказларга таъсир этиши натижасида она ва бола ўртасида мустахкам алоқа ўрнатади.

Олимлар айтишича окситоцин рухий барқарорлик, релаксация ва ишончга жавоб беради. Окситоцин хисобига инсон ўзининг доимий хамкорига боғлиқлик ва мулойимлик хис қилади, қўрқув ва хавотирлари йўқолади, ўзини осойишта ва химояланган хис қилади.

Окситоцинни севги гормони деб аталиши хам бежиз эмас. Романтик муносабатларнинг биринчи ярим йиллигида унинг миқдори кўп марта юқори бўлади. Оргазм пайтида эса бу миқдор янада ортади. Бошқача айтганда, окситоцин даражаси юқори одамларда оргазм кучли ифодаланади. Олимларнинг таъкидлашича окситоцин эркаклар томонидан ўз доимий аёлини энг жозибадор, энг исталган сифатида қабул қилишига ва бу муносабатларни доимий ва мустахкам бўлишига сабаб бўлади. Шу учун уни баъзан «содиқлик гормони» деб хам аталади.

Яна бир текширувларни кўрсатишича окситоцин одамлардаги қўрқув ва хавотирни сўндиради, атрофдагиларга ишонишга, хайрихохлик хисси билан қарашга, уларни тушунишга ва ўзаро дўстона муносабатлар ўрнатишга ёрдам беради. Тўғри, бу туйғулар фақат илгари таниш бўлган «ўз» одамларига нисбатан содир булади, нотанишларга эмас.

Окситоцин шунақа ажойиб гормон бўлиб, инсонларга нисбатан мулойим, мехрибонлик хусусиятларини уйғотади, фарзандлари, оиласи ва яқинларини билан мустахкам алокалар сақланишига олиб келади. Шу билан бир қаторда окситоцинни ортиқчалиги организмга зиён етказмайди, нари борса инсонда ортиқча ишонувчанлик хиссини кучайтириш мумкин.

Окситоцинни етишмовчилиги эса бир қатор бузилишларга олиб келади. Булар: туғруқ фаолиятини сустлиги, лактация билан боғлиқ муамммолар, бачадондан қон кетишлар, инсонни таъсирчан ва депрессияга мойил бўлиб қолиши ва бошқалар. Окситоцинни кескин дефицити – аутизм, ташқи дунёдан тўлиқ узилишга олиб келади.

   
www.gepamed.uz