ҚАНДАЙ ГОРМОНЛАР БИЗНИ БОШҚАРАДИ - НОРАДРЕНАЛИН ВА АДРЕНАЛИН

ҚАНДАЙ ГОРМОНЛАР БИЗНИ БОШҚАРАДИ - НОРАДРЕНАЛИН ВА АДРЕНАЛИН

«Гормонал етишмовчилик», «гормонал дисбаланс» ва «гормонал фон» ибораларини кўп эшитганмиз. Хақиқатда гормонлар бизни хар сонияда бошқаради. Бу моддалар одам организмида турли хил кимёвий реакцияларни кечишини бошлаб беради. Гормонлар ажралишида кечадиган хар қандай ўзгариш танадаги аъзо ва тизимлар фаолиятини бузилишига олиб келади.
Адреналин ва норадреналин ана шундай мухим гормонлар қаторига киради. Улар буйрак усти безлари томонидан ишлаб чиқарилади.        

Бу гормонлар бизга нима учун керак?


Адреналин. Унинг иккинчи номи қўрқув гормони. Оддий холатда оз микдорда ажраладиган бу гормон миқдори, организмнинг жисмоний (шикастланиш, куйиш, шок) ёки рухий (кўрқув, хавотир) стресс холатида бир неча баробарга ортади.

Қонга тушгач бу гормон юрак фаолияти ва нафас олиш чуқурлигини кучайтириш орқали организмни жисмоний зўриқишга тайёрлайди: оқсил алмашинуви интенсивлиги ортади, бош мияни озиқлантирувчи қон томирлар кенгаяди, қон кислород ва глюкозага тўйинади, кўз қорачиғи кенгаяди, ичаклар мускулатураси бўшашади, қорин бўшлиғи аъзолари қон томирлари тораяди.   

Адреналин таъсири остида инсон эхтимолий хавфга тайёр бўлади: ёки душманидан қочиб қолади, ёки у билан курашади. Айнан адреналин авлодларимизга ўлим хавфи туғилган сонияларда соғ-омон қолишга ёрдам берган. Адреналиннинг организмга узоқ вақт интенсив таъсири натижасида инсонда мускул массаси камайиши хисобига  озиб кетади, кучсизланади.   

Норадреналин – у адреналиндан фарқли равишда нафақат гормон, балки нейромедиатор хам хисобланади, яъни нерв импульсларини узатишда бевосита қатнашади.
Адреналин каби норадреналин ажралиши хам стресс холатлари, шикастланишлар, кучли жисмоний мехнат таъсирида тезлашади. Аммо у асосан қон томирларга таъсир этиб, уларни торайтиради, қон томирларини кескин торайтириб, қон босимини оширади, юрак фаолияти ва нафасга таъсир этмайди.
 
Адреналин қўрқув ва хавотир гормони хисобланса, норадреналин – ғазаб ва тажовуз (агрессия) гормони дейилади. Норадреналин инсонга ўз куч қуввати борасида ишонч хисси уйғотади, турли хавфларни бартараф этишга тайёр туради, шунингдек у инсонни фаол ва хотиржам қилади.  

Бу гормонларни организмга таъсирини комплекс холда бахолаш керак. Масалан стресс пайтида қонга турли пропорцияларда адреналин ва норадреналин гормонлари тушади. Айнан бу гормонларни ўзаро нисбати конкрет инсонни эхтимолий хавфга қарши реакциясини белгилаб беради – ёки душмандан қочади ёки унга тажовуз бидан жавоб беради.

Бу нисбат физиологик жихатидан белгилаб берилади, яъни эхтиёткорлик ва агрессив хулқ туғма характерга эга бўлади. Мисол учун, стресс холатида қуёнларда адреналин кўп ажралса, шерларда – норадреналин кўпроқ ишлаб чиқарилади.

www.gepamed.uz