ҚАНДАЙ ГОРМОНЛАР БИЗНИ БОШҚАРАДИ. БАХТ ГОРМОНЛАРИ - ДОФАМИН, СЕРОТОНИН ВА ЭНДОРФИН.

ҚАНДАЙ ГОРМОНЛАР БИЗНИ БОШҚАРАДИ. БАХТ ГОРМОНЛАРИ - ДОФАМИН, СЕРОТОНИН ВА ЭНДОРФИН.

Хайратланарли, лекин факт – инсон ўзини бахтли хис қилиши организмдаги айрим кимёвий моддаларга боғлиқлиги исботланган. Улар бахт ва кониқиш гормонлари бўлиб, серотонин, дофамин ва эндорфинлардан иборат. Кўтаринки кайфият, қувонч ва эйфория сабаблари қандайдир кимёвий реакциялар натижаси эканлиги бизни бироз бизни хафа қилсада ташқи ноқулай омилларга қарамасдан хар ким ўзини бахтли қила олиши ўз қўлида эканлигини диққатга сазовор. Бунинг учун бор йўғи бу ажабтовур гормонларни организмда ишлаб чиқарилишини кўпайтириш керак.

СЕРОТОНИН ВА ДОФАМИН  
Серотонин ва дофамин – бу икки кимёвий моддалар инсонга шодлик хиссини тақдим қилсада, улар икки хил таъсир этади. Агарда сиз таърифлаб бўлмайдиган завқ, чексиз қувонч ва эйфория хис қилсангиз – бу дофамин таъсири.

Дофамин инсонни оптимизм билан бойитади, ижодий фаоллигини оширади, янгиликлар ва кашфиётларга ундайди, ўқиш ва ўрганиш, диққатни жамлашга сабаб бўлади. Шу таъсирлари учун баъзан уни «мотивация гормони» деб аталади. Стресс пайтида дофамин гормони даражаси ортиб, қўрқув ва оғриққа қарши курашишга, шунингдек, оғир шароитларга мослашишга ёрдам беради. Бу гормон етишмаганда инсон пассивлашади, апатия ва тушкунликка тушади, диққатини жамлай олмайди, депрессияга тушади, хроник чарчайди ва жимоъга қизиқиши пасаяди.          
Организмда дофамин миқдорини ошириш мумкинми? Ха. Аввало, сизга завқ бағишлайдиган ишлар билан машғул бўлинг. Бу хобби, ёқтирган овқатингиз, театр ёки концертларга тушиш бўлиши мумкин. Энг осон йўли эса, музқаймоқ ёки шоколад ейиш орқали дофамин миқдорини ошириш мумкин.   

Серотонин – дофаминдан фарқли равишда бизга бир хил яхши кайфият ва ички сокинлик бағишлайди, ўзингизга бўлган ишончни уйғотади. Серотонин муаммо ва кўнгилсизликларга эсдан чиқаришга, ўзингизни тетик тутишга, хар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишга ёрдам беради.
Серотонин миқдори тушиб кетганда инсон апатия ва депрессияга тушади, уни хеч бир нарса қувонтира олмайди, бўшашади. Серотнин даражасини бир нечта усул билан қўтариш мумкин.
Биринчиси дофамин билан бўлгани каби севган ва сизни қониқтирган ишингиз билан машғул бўлиш, ўзингизга ёқадиган кишилар билан мулоқотда бўлиш.
Иккинчидан жисмоний фаоллик. Хар қандай жисмоний машғулот, спорт ва рақс билан шуғулланиш, хеч бўлмаганда тез-тез қадам билан сайр қилиш қонда серотонин миқдорини кескин оширади, кўтаринки кайфият ва куч қувват бағишлайди.
Учинчи усули – серотонин ажралиб чиқишини кучайтирувчи махсулотларни истеъмол қилиш: қаттиқ пишлоқ, тухум, гўшт, дуккаклилар, гречка, буғдой қўзиқорин ва хаказо. В гурухи витаминларини тутувчи махсулотлар хам ёрдам беради. Ёруғликни етишмаслиги хам депрессия чақиради. Шунинг учун қишни қоронғу пайтларида уйда кўпроқ чироқларни ёқиб ёруғликни компенсациялаш тавсия этилади. Уйқуни етарли бўлиши хам серотонин ажралишини кучайтиради. Оғир холларда врачлар томонидан антидепрессантлар тавсия этилади.    

Эндорфинлар – улар хам хавотир ва депрессияга қарши кимёвий бирикмалар хисобланади. Ундан ташқари улар оғриқ хиссиётини камайтиради, жарохат ва шикастланишларни битишини тезлатади, артериал қон босимини назорат қилади. Эндорфин грекчадан, «ички завқ» деб таржима қилинади. Эндорфинлар таркиби (тузилиши) жихатидан морфинга ўхшаб, эйфория чақиради ва ўзига хос табиий наркотик хисобланади.     
Организмда эндорфинлар етишмаганда инсон таъсирчан, аччиғи тез бўлиб қолади, тушкунликдан азият чекади, хроник чарчоқни хис қилади.
Эндорфинни кўтариш учун хам юқорида айтилгани каби фаол жисмоний зўриқишлар, қуёшда тобланиш, тоза хавода сайр қилиш ва овқатланиш тавсия этилади. Бу гормонларни ажралишини шоколад, банан, қулупнай, узум, аччиқ қалампир кучайтиради. Яхши (позитив) фикр хаёлларга боришни ва жинсий алоқани хам эсдан чиқармаслик керак.   





www.gepamed.uz