КУЛГУДАН ОДАМ ЎЛИБ КОЛИШИ МУМКИНМИ?

КУЛГУДАН ОДАМ ЎЛИБ КОЛИШИ МУМКИНМИ?

Қадимги Юнонда мавжуд афсонага кўра файласуф Хрисиппни ўз хазилларидан бири шундай кулдирганки у ўзини кулгудан тўхтата олмай ўлиб қолган эмиш. Савол туғилади: хақиқатда кулгудан одам ўлиб қолиши мумкинми?

Тиббиётда таъкидланишича кулгу ўз-ўзидан инсонни ўлдирмайди, аммо ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бир қатор холатларга олиб келиши мумкин.

Умуман олганда кулгудан ўлиб қолиш жуда мураккаб, аммо айрим холатларда узоқ ва назорат қилинмайдиган кулгу, бронхиал астма хуружи, нафас қисиши ёки юрак тўхташига сабаб бўлиши мумкин.      

Барча бу холатлар нафақат кулгу билан боғлиқ, балки инсон кучли ва узоқ вақт кулганда нафасни узилиб-узилиб қолиши билан тушунтирилади.

Ундан ташқари эпилепсиянинг бир тури мавжуд бўлиб, унда инсон ўзини назорат қилолмай қолганда пайдо бўладиган сабабсиз ва тўхтовсиз кулгу хуружи натижасида нафас олишда қийинчиликлар ва бошқа асоратлар кузатилади    

Шундай бўлсада кулишдан қўрқишга хеч қандай ўрин йўқ. Ахир кулгу бизнинг организмимизга кўплаб фойда келтиради, жумладан стресс даражасини туширади, мускулларни бўшаштиради, қон айланишини стимуллайди ва эндорфинлар миқдорини оширади.
   

Манба: https://faktodrom.com/view/565/Mozhno_li_umeret_ot_smekha.html