САРАТОННИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ БОР?

САРАТОННИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ БОР?

Оддий оламлар учун саратон ташхиси қўйилса ўлим хукми ўқилгани каби эшитилади. Аслида эса саратоннинг бир нечта тури мавжуд. Уларниг айримлари осон аниқланиб, эффектив даволанса, баъзилари кам учраб, қийин ташхисланади ва давосиз хисобланади.  

Саратоннинг энг кенг тарқалган турлари

•    Кўкрак бези саратони
•    Тери саратони
•    Простата бези саратони
•    Буйрак саратони
•    Буқоқ бези саратони
•    Лимфома
•    Сийдик пуфаги саратони
•    Лейкоз

Саратоннинг энг хавфли турлари

•    Ошқозон ости бези саратони
•    Жигар саратони
•    Қилилўнгач саратони
•    Ўпка, трахея ва бронхлар саратони
•    Ошқозон саратони
•    Ичаклар саратони

Фанда саратоннинг синфланиши у қайси аъзо ёки тўқимани зарарлаганига қараб номланади. Масалан, саратон ички аъзоларнинг эпителиал тўқимасини зарарласа – карцинома деб аталади. Мускул, суяк ва қўшувчи тўқималарни зарарласа – саркома, лимфани зарарласа – лимфома деб аталади.

Ёмон сифатли ўсмаларнинг бир неча ўнлаб тури бўлсада, уларнинг бор йўғи 12 таси барча онкологик касалликларнинг 70 фоизини ташкил этади.

Саратоннинг энг тарқалган турлари энг хавфли дегани эмас. Қуйида уларнинг тарқалганлик даражаси (Россия Федерациясида) ва ўлимлар фоизи (леталлик) бўйича сўз юритилади  

ҚЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ
•    Хисобга олинганлар сони: 692 297 киши
•    Леталлик: 3,0%
Кўкрак безидаги зичланишлар бир қатор омиллар томонидан чақирилади, шу жумладан ўсмалар хисобига хам. Кўп холларда кўкрак бези ўсмалари кўкракнинг бўлакчаларида (сут ишлаб чиқаришга маъсул хужайралари ва сут йўлларида) жойлашади ва пальпатор осон аниқланади. Шу сабабли шифокорлар аёлларга даврий ва мустақил равишда кўкрак безларини кўрикдан ўтказиш ва пайпаслаб туришни тавсия этади.

ТЕРИ САРАТОНИ
•    Хисобга олинганлар сони: 531 981 киши
•    Леталлик: до 3,7%
Тери ўсмасини эрта аниқлашнинг энг мақбул тури терида хосил бўлган холларнинг ранги ва шаклига ўз вақтида эътибор қаратиш хисобланади. Қуйидаги белгилар дерматолог ёки онкологга тезда мурожаат қилишга мажбур этади:
•    Хол асимметрияси (холнинг бир ярми ўлчами ва шакли жихатидан бошқа ярмига ўхшамайди);
•    Хол қирралари нотекислиги;
•    Хол ранги (бошқа холларга ўхшамаган сарғимтир, жигарранг ёки қора тусларни мавжудлиги);
•    Хол диаметрини 6 мм дан катталиги;

ПРОСТАТА БЕЗИ САРАТОНИ
•    Хисобга олинганлар сони: 238 212 киши
•    Леталлик: 5%
Простата бези саратони жуда секин ва узоқ вақт (ўн йиллаб) давомида ривожлансада, уни эрта аниқлаш қийинчилик туғдиради. Ташхисланган простата саратонини даволашда хам икки турдаги ножўя таъсирларни кузатиш мумкин: бу сийдик тутолмаслик ва импотенция. Саратоннинг бу турини ўтказиб юбормаслик учун 50 ёшдан ўтган хар бир эркак киши уролог билан маслахатлашиши ва простата безини кўрикдан ўтказиб туриши тавсия этилади. Авлодида саратоннинг бу тури аниқланган эркаклар учун саратон профилактикаси 45 ёшдан бошланади.

БУЙРАК САРАТОНИ
•    Хисобга олинганлар сони: 177 755 киши
•    Леталлик: 5%
Буйрак саратони барча холатларда нефрон каналчалари эпителийсидан ривожланиб, эрта босқичларда у ўзини намоён этмайди. Вақт ўтиши билан тегишли белгилар пайдо бўлиб, буйракни ультратовушли текширувида хам аниқлаш имкони пайдо бўлади. Буйрак саратони клиник белгилари: сийдикда қон пайдо бўлиши, бел сохасидаги оғриқ ва пальпатор хосила.   

БУҚОҚ БЕЗИ САРАТОНИ
•    Хисобга олинганлар сони: 167 585 киши
•    Леталлик: 0,6%
Буқоқ бези саратони ташхислашда бўйин сохасидаги шишсимон хосила, овозни хириллашуви, ютишни ва нафас олишни қийинлашуви каби шикоятлар ўрин тутади. Буқоқ саратонининг 5 фоизи агрессив ривожланиб, бошқа аъзоларни хам зарарлайди. Буқоқ саратонининг аксариятида химиотерапия ёрдам бермайди.  

ЛИМФОМА
•    Хисобга олинганлар сони: 128 264 киши
•    Леталлик: 5,3%
Лимфома – лимфа тизимида кечадиган хар қандай ёмон сифатли жараён бўлиб, асосан лимфа тугунлари зарарланади. Лимфома иммун тизимини бўшаштириб, организмни инфекцияга мойил қилиб қўяди. Ўзингизда лимфа тугунларини катталашганини сезсангиз зудлик билан терапевтга мурожжат қилинг.

СИЙДИК ПУФАГИ САРАТОНИ
•    Хисобга олинганлар сони: 113 182 киши
•    Леталлик: 4,5%
Сийдикда қон пайдо бўлиши – сийдик пуфаги ўсмасига хос белги. Асосан эркакларда учрайди. Сийдик пуфаги саратони кўп холларда сийдик найлари ва буйракларга метастаз беради. Сийдик пуфаги саратони 95% холларда уни ичкаридан қоплаб турувчи эпителиал қават хужайралари – уротелийдан ривожланади.
Сийдик пуфаги саратони химиотерапияга осон мослашади. Сўнгги йилларда уни даволашда генетик терапия қўлланмоқда. Бунда сийдик пуфагига таъсир этувчи модификацияланган вируслардан фойдаланилади. Улар организмга юборилгач сийдик пуфагидаги ўсма хужайраларига бориб ўрнашиб уларни маркировкалайди (белгилайди). Иммун тизимга бу хужайралар хавф уйғотиши, уларга хужум қилиб йўқотиш кераклиги хақида хабар беради.      

ЛЕЙКОЗ
•    Хисобга олинганлар сони: 86 129 киши
•    Леталлик: 6%
Лейкознинг кўп турини – қон саратони дейиш мумкин бўлиб, улар гемопоэтик ўзак хужайраларидан ривожланади. Бу хужайралар қон яратишга жавоб бериб, суяк кўмигида жойлашади.   
Қон саратонинг эрта босқичдаги белгилари: 1. Терида (кўпинча қўлда кўкракда, елкада) қизғиш ва сиёхранг нуқтасимон доғларни хосил бўлиши. 2. Ғайриоддий қон кетишлар – тери енгил зарарланса хам узоқ вақт қонайди.
Бу белгиларга иммунитетни пасайиши, тана вазнини тушиши, тез толиқиш ва периферик лимфа тугунларини катталашуви каби белгилар қўшилса зудлик билан терапевтга учраш зарур.

ОШҚОЗОН ОСТИ БЕЗИ ЎСМАСИ
•    Хисобга олинганлар сони: 19 837 киши
•    Леталлик: 39,9%
Кўриниб турганидек ошқозон ости бези саратонидан ўлимлар сони юқори хисобланади. Бу касалликнинг агрессив кечишини англатиб, симптомсиз кечиши ва кўпинча кечки босқичларда ташхисланиши билан характерланади. Эрта диагностикага фақат хроник панкреатит, ошқоон ости бези аденома ёки кистаси ёрдам бериб, улар саратоннинг бошланғич белгилари хисобланади.  
Меъда ости бези саратони секин – ўртача 10 йил давомида ривожланади. Янги хосил бўлган саратон хужайрасидан аниқланадиган ўсма тўқимаси ривожланиши учун 5-7 йил вақт кетади. Шундан сўнг у агрессив ўса бошлайди. Биринчи метастаз пайдо бўлгандан сўнг жараён янада тезлашади ва шундан сўнг бемор ўртача 2,7 йилдан кейин вафот этади.
    
ЖИГАР САРАТОНИ
•    Хисобга олинганлар сони: 8 590 киши
•    Леталлик: 38,4%
Жигар саратонини ташхислаш унданда қийин хисобланиб, кўпинча бемор вафот этгандан сўнг тасдиқланади ёки касалликнинг финал босқичларида аниқланади. Бунинг сабаби хам касалликнинг симптомсиз кечиши хисобланади. Жигар саратони 2 хил бўлиб, биринчиси – жигарни бирламчи карциномаси, иккинчиси – жигарни метастатик зарарланиши хисобланади.

ҚИЗИЛЎНГАЧ САРАТОНИ
•    Хисобга олинганлар сони: 13 820 киши
•    Леталлик: 29,9%
Бу саратон хам симптомсиз кечиб, бемор шикоятлари билан врачга етиб келгунга қадар касаллик 3-4 босқичга ўтган бўлади. Саратоннинг қизилўнгачни қайси қисмида (тепа, ўрта ёки пастки учдан бири) жойлашишидан қатъий назар касаллик сўнгги босқичларда касаллик бедаво хисобланади.  

ЎПКА, ТРАХЕЯ ВА БРОНХЛАР САРАТОНИ
•    Хисобга олинганлар сони: 144 010 киши
•    Леталлик: 21,9%
Ўпка тўқимасининг мураккаб тузилиши ундаги саратонни ташхислашга қийинчилик туғдиради. Аниқланган хар икки беморнинг биттаси 1 йил давомида вафот этади. Ўпка саратони 80% холларда қон оқими, лимфа тизими ва бошқа аъзоларга метастаз бера бошлаганда аниқланади.

ОШҚОЗОН САРАТОНИ
•    Хисобга олинганлар сони: 139 591 киши
•    Леталлик: 14,4%
Ошқозон саратони бутун дунёда кенг тарқалган хисобланади. У ошқозон шиллиқ қавати эпителийсидан ривожлансада, ошқозонни чуқур қаватларига ва хатто ён аъзоларга хам ўсиб кириши мумкин. Масалан, қизилўнгач, ўн икки бармоқли ичак, ошқозон ёки жигарга. Қон оқими орқали саратон хужайралари хатто ўпка ёки суякларга хам етиб бориши мумкин.
Ошқозон саратони хам бошланғич босқичларда симптомсиз кечиб, кўпинча метастаз берган даврдагина аниқланиши мумкин.

ИЧАКЛАР САРАТОНИ
•    Хисобга олинганлар сони: 383 510 киши
•    Леталлик: 8,1% гача
Ичакнинг икки қисми фарқланади: ингичка ичак ва йўфарқланади: ингичка ичак ва йўғон ичак. Йўғон ичакнинг асосий қисмини чамбар ичак ташкил этиб узунлиги 1,5 метргача чўзилади. Саратон асосан чамбар ичакни зарарлаб, унинг шиллиқ қаватидан ривожланади. Ичак саратони 15-20 йил давомида ривожланади. 10% холатларда оддий ичак полиплари хам саратонга айланиши мумкин. Бундай полиплар хар икки ёки уч одамнинг биттасида учрайди.

www.gepamed.uz