САРАТОНДА ОРГАНИЗМ ҚИЗИБ КЕТМАСЛИГИ УЧУН НИМА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ КЕРАК?

САРАТОНДА ОРГАНИЗМ ҚИЗИБ КЕТМАСЛИГИ УЧУН НИМА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ КЕРАК?

Аччиқ зираворлар, помидор ва бошқа махсулотлар йўқотилган сув ўрнини тўлдиришга ёрдам беради.

Биз иссиққа қандай реакция билдирамиз?
Иссиқда инсон организми кўпроқ суюқлик талаб қилади. Бу табиий холат. Негаки инсон организми 60% сувдан таркиб топган. Бу сув чучук сув эмас, балки тузли сув хисобланади. Бу тузларнинг асосини натрий (Na) ва калий (K) микроэлементлари ташкил этади.
Иссиқда организм совушга харакат қилиб терлайди. Бунда тери юзасидан нафақат сув балки тузлар, микроэлементлар ва бошқа бирикмалар чиқарилади. Maximal sweating rate in humans текшириш натижаларига кўра марафончилар иссиқ хавода югурганда соатига икки литргача суюқлик ажратар экан.     

Соғлом одамга сув етишмаётганини тушуниш учун, ташналик хисси ва диурез (сийдик ажратиш частотаси, миқдори ва концентрацияси) га эътибор бериш керак.
Агар кичик хожатга одатдагидан кам қатнаётган бўлсангиз, сийдик ранги тўқарган бўлса – кўпроқ суюқлик ичиш лозимлигини англатади. Шунингдек, овқатланиш рационини тўғри танлаш зарур.

Рационга нималар қўшиш керак?


Тузлар
Жазирама иссиқда овқат рационига туз қўшиш мухим хисобланади. Хаёт учун керак бўлган натрий  бир қатор махсулотларда мавжуд: 100 мл сутда 50 мг, 100 грам тухумда 80мг, 100 грам нонда 250 мг, 100 грам пиширилган гўштда 1,5 грамм, 100 грам сўя соусида 7 грамм натрий мавжуд. Натрийнинг асосий манбаси ош тузи хисобланади (ош тузи, NaCl).
Ош тузининг катта ёшдаги одамларда истеъмол қилиш нормаси кунига 5 грамм (½ чой қошиқ) ни ташкил қилади.

Калий микроэлементи эса ловия ва нўхатда (100 грамида 1,3 г), ёнғоқда (100 грамида 600 мг) пиширилган картошкада (573 мг) кўп. Калийнинг катта ёшдаги одамларда суткалик нормаси эса 3,51 граммга тенг.


Мева ва сабзавотлар
Меваларни истеъмол қилаётганда инсон «емайди» балки «ичади» десак муболаға бўлмайди. Негаки улар 90% сувдан таркиб топади. Оддий сувдан фарқли равишда мевалардаги сувда минерал ва тузлар хам мавжуд.

Сабзавотларни бутунлигича ёки салатлар кўринишида ейиш мумкин. Оз миқдордаги ош тузи йўқотилган натрий ўрнини тўлдиради. Ўсимлик ёғи ва йогурт эса таъомнинг озуқа қийматини оширади. Салатга шунингдек, ёғсиз гўшт, балиқ гўшти ва пишлоқ қўшиш орқали – оқсил билан бойитиш мумкин.     

Салатарни тоза сув, квас ёки қатиқ билан ейиш маъқул. Иссиқ чой ичиш хам мақсадга мувофик бўлади.

Муздек суюқ овқатлар

Бу идеал вариант хисобланади: яъни организм хам овқатланади хам суюқлик балансини тўлдиради. Хар қандай миллий ошхоналарнинг ўз совуқ суюқ овқатларини рецепти мавжуд. Масалан, лавлагили шўрва, окрошка, гаспачо, таратор, холодник, ботвинник.

Бундай суюқ таомлар асосини сабзавотлар, сабзавот ва гўшт, сабзавот ва балиқ гўшти ташкил қилади. Ичимликлар турлари хилма-хил. Масалан: квас, кефир, қатиқ зардоби ёки бошқа сут махсулотлари, сабзавотли, қўзиқоринли ёки балиқ гўштили бульонлар.
Одатда совуқ суюқ таомларни майда тўғралган хушбўй ошкўклар билан истеъмол қилинади. Ўта иссиқ мамлакаларда суюқ таомларга муз бўлакларини қўшиш одатга айланган.

Ўткир зираворлар
Зираворлар иссиқ мамлакатларнинг рационидаги энг асосий қўшимчаси хисобланади. Негаки улар айниқса иссиқ мухитда махсулотлар таркибидаги бактерияларни кўпайишини олдини олади. Зираворларнинг овқат хазм қилиш йўлларига аччиқ таъсири енгил кимёвий куйиш чақиради. Унга жавобан эса оғриқсизлартириш учун қониқиш гормонлари қонга ташланади. Уларнинг бу хусусиятидан тиббиётда хам қўлланади. Мисол учун қизил қалампир таркибининг асосий алколоиди хисобланган капсаицинни олиш мумкин.
Ялпизнинг енгил музлатувчи ва ёқимли таъмидан яхна ичимликлар, десерт ва закускалар тайёрлашда фойдаланилади.
Аччиқ қалампирни кавказ, мексика ва шарқий осиё таомларида доимий мавжудлиги, уларни иссиқ пайтларда қўллашни мақсадга мувофиқлигини билдиради.    
Айтиб ўтишимиз лозимки айрим касалликларда аччиқ ва зиравор таъмларни истеъмол қилиш мумкин эмас.

© www.gepamed.uz