САРАТОН КАСАЛЛИГИ ХАҚИДА МУХИМ МАЪЛУМОТЛАР

САРАТОН КАСАЛЛИГИ ХАҚИДА МУХИМ МАЪЛУМОТЛАР

Тиббиётда онкологик касалликлар ўсманинг қайси аъзо ёки тўқимани зарарлаганига қараб бир нечта турлари фарқланади. Масалан, ички аъзолар эпителиал тўқималаридан ривожланадиган ёмон сифатли ўсма – карцинома деб аталса, лимфа тугуни саратони – лимфома,  суяк, мускуллар ва қўшувчи тўқимани зарарлайдиган саратон – саркома деб аталади.   
Рак (саратон) номи биринчи бўлиб, Гиппократ томонидан қўлланилган бўлиб, у вафот этган ватандошини зарарланган аъзосидан ажратиб олган ўсма тўқимасини ташқи кўриниши қисқичбақани (рак, грекча - karkinos) эслатгани учун шундай номлаган. Кейинча қадимги рим олими Корнелий Цельс томонидан бу термин лотинчага ўгириб – cancer деб аталган.

1.    Ўсмаларнинг яхши ва ёмон сифатли турлари фарқланади. Яхши сифатли (зарарсиз) ўсмалар турғун бўлиб, ўзлари хосил бўлган тўқима билан ўралган бўлади ва организм бўйлаб тарқалмайди. Ёмон сифатли ўсмалар (саратон) эса тез ўсади, қўшни тўқималарга ўсиб киради.  
2.    Саратон преинвазив бўлиши мумкин, яъни ривожланишининг бошланғич стадияларида ўзи хосил бўлган аъзо ва тўқимага ўсиб кирмайди. Бу даврда даволаш жуда яхши эффект беради. Кейинча саратон ўсиб қўшни тўқималарга кириб боради, шунингдек, узоқроқ жойлашган аъзоларга метастаз беради.   
3.    Саратон хужайралари артерия, веналар ва лимфа тизими томирларига кириб боради. Қон ва лимфа бутун танани «ювиб» ўтгани учун бошқа аъзоларни хам зарарланиши хавфи юқори бўлади.  
4.    Ўсма хужайраси кўриниши ва шаклига қараб қайси даво энг эффектив бўлишини аниқлаш мумкин.
5.    Ўсма хужайраларини даволашга сезгирлигини аниқланади. Сезгирлик қанчалик юқори бўлса, даволаш прогнози шунчалик яхши бўлади. Саратон хужайраларини кўп турлари ДНК ни парчаланишига реакция билдиради. Химиятерапия препаратлари айнан ДНК занжири боғларини йўқ қилишга қаратилган.
6.    Ёмон сифатли ўсмалар озиқлантирувчи қон томирлар билан яхши ўраб олингани учун улар тез тикланади ва тез ўсади. Бу жараёнга ангиогенез деб аталади.  
7.    Ўсмани даволаш курсидан кейин организмда қанча зарарланган хужайралар қолганини аниқлаш мухим. Замонавий текширувлар, жумладан ПЦР (полимераз занжирли реакция) бундай хужайраларнинг энг оз миқдорини хам аниқлаш имкониятига эга.
8.    Онкологик касалликларни даволаш усуллари фаол ривожланмоқда. Пациент хужайралари асосида тайёрланган саратонга қарши вакциналар тажрибалардан ўтмоқда. Бу хужайраларни лаборатор шароитларда саратонга қарши курашиш учун иммун тизимини фаоллаштиришга ўргатилади ва яна қайтадан организмга киритилади. Ўсмани олиб ташлаш ташрихларидан кейин адъювант терапия ўтказилади. Бу химиотерапиянинг бир тури бўлиб, ўсма асосида ётган майда метастаз ва мутацияларни йўқ қилади.     
9.    Саратоннинг айрим турлари ирсият орқали узатилади. Касалликни ривожланиши хавфини орттирувчи генларни топиш ва саратонни эрта босқичларидаёқ аниқлаш ва огохлантириш мумкин.
10.    Барча ўсма касалликлари эрта босқичларда ўзларини намоён қилмайди. Шу сабабли Сизда хар кандай ғайриоддий белгилар кузатилганда терапевт билан маслахатлашинг. Шунингдек, мунтазам равишда режали профилактик кўриклардан ўтиб туринг.   
11.    Саратоннинг энг тарқалган турлари қуйидагилар:
   •    Кўкрак бези саратони
   •    Тери саратони
   •    Простата бези саратони
   •    Буйрак саратони
   •    Буқоқ бези саратони
   •    Лимфома
   •    Сийдик пуфаги саратони
   •    Лейкоз
12.    Саратоннинг энг хавфли турлари қуйидагилар
   •    Ошқозон ости бези саратони
   •    Жигар саратони
   •    Қизилўнгач саратони
   •    Ўпка, трахея, бронхлар саратони
   •    Ошқозон саратони
   •    Ичаклар саратони

www.gepamed.uz