АЛЛЕРГИЯНИНГ 11 ТА КУТИЛМАГАН БЕЛГИЛАРИ

АЛЛЕРГИЯНИНГ 11 ТА КУТИЛМАГАН БЕЛГИЛАРИ

Аллергиянинг огохлантирувчи белгилари бўлиб, бош оғриши, ич қотиши ва хатто кўз атрофидаги қора халқалар хам бўлиши мумкин.

Аллергия – кенг тарқалган касаллик хисобланиб, ер шари ахолисининг 10 дан 40 фоизи ундан азият чекади. 2025 йилга келиб, бу кўрсаткичнинг 50 фоизгача етиши тахмин қилинмоқда.

Аллергияга гумон қилувчи бир қатор белгилар мавжуд. Улардан кўзларни ёшланиши, бурун битиши ва турли тошмалар кенг тарқалган. Аммо шундай иккиламчи белгилар хам борки, улар яширин хроник аллергик рекциялар мавжудлигини кўрсатиб беради:

1. Бош оғриши.
Бош оғриғининг ўнлаб сабаби мавжуд. Бошнинг айнан аллергия хисобига оғришини билдирувчи белгиларга унинг локализацияси (жойлашуви) ахамиятли. Аллергияда бош оғриғи бурун синуслари сохасида жойлашиб, қаншаргача узатилиши ёки оғриқнинг бир томонлама (бошнинг ўнг ёки чап қисмида) ва пульсацион характердалиги хисобланади. Ундан ташқари аллергик бош оғриғи қуёшнинг ёрқин нурида кучайиб, кўнгил айниши билан кечиши мумкин.

2. Ич қотиши
Ич қотиши – овкат аллергиясининг энг кўп учрайдиган белгиси хисобланиб, айниқса ёш болаларда кучли ифодаланади. 9500 дан ортиқ болаларда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра: 73% ич қотиши билан жабрланган болачаларда сигир сути оқсилига аллергия мавжудлиги аниқланган. Катталарда озуқа аллергияси ва ич қотиши ўртасидаги боғлиқлик ёрқин ифодаланмаган. Доимий равишда ич қотиши билан азият чекувчи инсонларда, организмнинг шу региондаги қандайдир аллергенга реакцияси сифатида қаралади.     

3. Доимий чарчоқ сезиш
Ўсимлик чанги, уй хайвонлари юнги ва бошқа аллергенлар таъсирида бурун катакларида шиш кузатилиб, бурун йўллари орқали кислороднинг ўпкага етиб бориши бузилади. Натижада орган ва тўқималарнинг кислород билан нафас олиши камаяди. Бурун битиши уйқуни бузилиши, организмни кечаси билан бир неча маротаба уйғониш ва эрталабга яқин дам олмасдан уйғонишига сабаб бўлади. Бу холатнинг доимий тусга ўтиши хроник чарчаш синдромини келтириб чиқаради.

4. Хотирани пасайиши
Уйқунинг доимий етишмаслиги диққат эътиборни бир жойга жамлай олмаслик ва ўз навбатида хотирани сусайишига сабаб булади.

5. Лабларни ёрилиши
Бурун битиши оқибатида беморлар оғиз орқали нафас олишга мажбур бўлади. Бу эса лаблар шиллиқ қаватларини қуриши ва ёрилишига олиб келади. Кўп холларда лабларни ёрилишига аллергиянинг биринчи симптоми сифатида қаралади.

6. Қорин сохасида оғриқ
Қорин сохасидаги унча кучли бўлмаган спастик оғриқлар – озуқа аллергиясининг кўп учрайдиган белгиси хисобланади. Оғриқ хисси сабаби ошқозон ичак йўлларида аллергенга жавоб тариқасида гистамин моддасининг ажралиши хисобланади.

7. Кўзлар атрофидаги қора халқалар
Бурун катак (синус) ларини аллергик шиши кўз атрофидаги майда капиллярларда қоннинг димланишига ва натижада кўз атрофида қора халқаларни хосил бўлишига олиб келади. Қон томирлари кенгайиб, тўқаради ва кўз остидаги юпқа тери остидан сезиладиган даражагача етади.   

8. Хид билишни йўқолиши
Аллергия билан боғлиқ бўлган бурун битишини ўз вақтида даволамаслик ва оғиз орқали нафас олишга мослашиб олиш, хид билишни пасайиши (гипосмия) ёки бутунлай йўқолиши (аносмия) га олиб келади.

9. Таъм билишни пасайиши
Таъм билиш сезгиси бевосита хид билиш билан боғлиқ. Сизда айнан хид билиш муаммоси мавжуд бўлса таъм билиш хам аста секин бузилади. Таомларнинг мазаси йўқолиб, чучук таъм хис қилинади. Таъм билишни бузилганини иккиламчи белгиларга қараб билса хам бўлади, яъни овқат таъмини кучайтириш учун барвақт аччиқ-шўрга ружу қўйишингиз мумкин.  

10. Овозни хириллаши
Жиддий аллергик холатлар овоз йўлларини торайишига ва натижада овозни бўғилишига сабаб бўлади. Овоз тембрида шу каби холатни кузатсангиз ва 7-10 кун ичида ўтиб кетмаса албатта терапевтга учраш тавсия этилади. Овоз хириллашининг аллергияга боғлиқлигини сабабсиз қуруқ йўтал ва унинг узоқ вақт ўтиб кетмаслиги хам таъкидлайди.   

11. Хавотирликни ортиши
Анафилактик шок - аллергик реакциянинг кучли кўриниши бўлиб, вахима хуружига ўхшайди. Агар Сиз доимий равишда шу каби тахлика хиссини туядиган бўлсангиз, сабабини атрофингиздан истанг: нимадан нафас олаётганингиз, нимани истеъмол қилаётганингиз ва қандай дорилар ичаётганингизга эътибор қаратинг.   


www.gepamed.uz