ОДАМЛАР НИМАГА ТУШИДА ГАПИРИШАДИ?

ОДАМЛАР НИМАГА ТУШИДА ГАПИРИШАДИ?

Туш кўриш даврида тез (юзаки) ва секин (чуқур) уйқу даврларини алмашиниши кузатилади. Тез уйқу бош миянинг айрим сохаларини спонтан фаоллиги билан характерланиб, бу фаоллик айрим пайтларда хам харакат, хам нутқ марказларига хам тарқалади.
Уйқу пайтида тананинг фаолиятини назорат қилиш йўқолади, шу сабабли нутқ марказлари нейронларини қўзғалиши онгсиз равишда товушлар чиқариш, сўзлар айтиш ва айрим вақтларда бутун бошли гапларни талаффуз қилишга сабаб бўлади. Кўп холатларда улар реал воқеъликлар ва онгли хаёт билан боғлиқ бўлмайди.    
Секин уйқу фазасида инсон аранг илғаш мумкин бўлган товушлар чиқариши мумкин.

Агар кундуз кунлари инсон психологик мураккаб холатларни бошдан кечирса, кечга бориб унинг бош мияси, шу билан бирга нутқ марказлари ўта қўзғалган холатда бўлади. Шу сабабли кечки алахсирашлар (гапиришлар) га стресс холатининг белгиси деб қараш мумкин.    
Ирсий жихатидан мойиллик хам тушида гапириш холатларига олиб келади. Қизиқарли томони шуки ёш болаларда катталарга нисбатан кўпроқ гапириш холатлари кузатилади. Бу эса болаларнинг бош миясини интенсив ривожланиш даврида кўпроқ фаоллик билан ишлаётганини билдиради.
 
www.gepamed.uz