НИМА САБАБДАН ТУШЛАРНИ ЭСЛАБ ҚОЛИШ ҚИЙИН?

НИМА САБАБДАН ТУШЛАРНИ ЭСЛАБ ҚОЛИШ ҚИЙИН?

Уйғониши биланоқ тушида кўрган нарсаларни эслай олмаслик кўпчиликка таниш холат. Кўрган тушингизни бировга айтмасангиз ёки ёзиб қўймасангиз бир неча дакиқа ўтган тушингизга нима кирганини эслай олиш эхтимоли кескин камаяди.

Тушларни эслаб қолиш қобилияти бош мия пўстлоғи сохаларини фаоллиги, шунингдек, тез ва секин туш фазаларини алмашинишига боғлиқ.

Туш кўриш асосан тез уйқу фазасида, яъни бош мия пўстлоғининг чакка-тепа қисмларини спонтан фаоллиги ошган пайтида кузатилади. Аммо уйқу пайтида инсон тушини эслаб қола олмайди, яъни маълумот узоқ муддатли хотирага ўтмайди (ёзилмайди). Уйқусини эслаб қолиш учун инсон тез уйқу пайтида уйғониши ва кўрган тушини кимгадир айтиб бериши ёки ёзиб олиши керак бўлади.

Кўпинча қўрқинчли кўрувчи инсонлар тушини яхши эслаб колади. Негаки улар кечаси билан бир неча марта уйғонишади. Чуқур уйқуга кетадиган инсонлар эса аксинча бир ухлаб бир тургани учун эрталабда туриб тушини эслай олмайди ёки айрим сюжетларинигина эслаши мумкин.

Www.gepamed.uz