УЛЬТРАТОВУШЛИ ТЕКШИРУВНИНГ ТУРЛАРИ – 2Д, 3Д ва 4 Д УЗИ ФАРҚИ НИМАДА?.

УЛЬТРАТОВУШЛИ ТЕКШИРУВНИНГ ТУРЛАРИ – 2Д, 3Д ва 4 Д УЗИ ФАРҚИ НИМАДА?.

2 D УЗИ (B-режим) – бу аппаратда текширилаётган аъзоларнинг ультратовушли морфологик холатини бахолаб, икки ўлчамдаги кулранг шкаладаги тасвирларни олишга асосланган. В-усули энг кўп маълумот берувчи ва тиббиётнинг деярли барча тармоқларида қўлланувчи усул хисобланади. Клиник амалиётда ташхисларнинг 95 фоизи ханузгача икки ўлчамли (B-режими) аппаратларда қўйилмокда.

3D УЗИ – ушбу усул икки ўлчамли ультратовушли текширишни тўлдириб, уни янада кўргазмали холатга келтиради ва диагностик қимматини оширади. Хажмли уч ўлчамли тасвирларни хосил қилиш оркали акушерлик амалиётида 3D-усули маълумотлари турли нуқсонларни аниқлаш ва ёки инкор қилиш имконини беради. Жумладан полидактилия, қуёнлаб, бўри оғзи, spina bifida, юрак нуқсонлари, генетик нуқсонлар. Таъкидлаш жоизки, 3D тасвирлар сифати нафақат аппаратнинг кучлилигига, балки ушбу текширувни олиб бораётган шифокорнинг тажрибасига, шунингдек, хомиланинг жойлашуви, хомила атрофидаги қоғаноқ сувларининг миқдори ва хомиладор аёлнинг конституциясига боғлиқ.



3D Live ёки 4D УЗИ - Эхографиянинг навбатдаги ютуқларидан бири 4D тасвир ёки динамик 3D ультратовушли текширув бўлиб, у хомиланинг она қорнидаёқ юз тузилишининг нафақат уч ўлчамли тасвири балки харакатларини хам кузатиш имконини беради. Бу аппаратларда олинган тасвирларнинг ўзининг тиниқлиги билан ажралиб туради. Хозирда 4 D УЗИ ўзининг кўнгилочарлиги билан кенг оммалашиб, тижорат мақсаддарида хам қўлланилмоқда. Қуйида 4D усулида олинган видеотасвир келтирилади.


© https://t.me/gepamed_ultra