ФАРЗАНДИНГИЗГА АЙТИШ КЕРАК БЎЛМАГАН 10 ТА ИБОРА.

ФАРЗАНДИНГИЗГА АЙТИШ КЕРАК БЎЛМАГАН 10 ТА ИБОРА.

Психологлар фикрича болаларнинг ёшидан қатъий назар, бир қатор ибораларни айтиш шарт эмас, улар хатто гап оханги орқали хам буларни тушуниши мумкин.
    
1. Эплай олмаяпсанку, кел ўзим қиламан.
Психологлар фикрича бу ибора бола рухиятига шикаст етказиб, унинг онгида омадсизликларни программалаштириб кўяди. Бола ўзини тентак хис қилади, келажакда ташаббус кўрсатишга қўрқиб қолади, онам яна бақиради деган фикрга боради.
 
2. Ма олу, унингни ўчир.
Боланинг узоқ вақт «ғинғиллаши», бероринг дея нолиши таъсирида аввал таъқиқлаган нарсани бериш катта хато хисобланади. Бу хулқи билан бола кейинча онанинг «йўғи» ни жиддий қабул қилмайди ва зорланиш-нолиш орқали барча нарсага эришиш мумкин деган фикрга боради.

3. Яна бир марта кўрсам, калтак ейсан.
Амалиёт кўрсатишича кейинги дўқ-пўписани фойдаси йўқ. Бола хеч нарсани тушунмайди, ортиғи билан аразлаши ёки чўчиши мумкин. Болага бирданига қахрингизни сочиб сўкиш ярамайди, бола кейинги холатда нима бўлишини аниқ билиши керак.

4. Тезда бас қил дедим сенга.
Болага бундай кескин гапириш нотўғри. Ахир бу Сизнинг фарзандингиз, бола хафа бўлиши, хуқуқи поймол этилиши мумкин. Бас қилиш ўрнига болалар норозилик билдириши, аразлаши ва инжиқланиши мумкин. Ўсмирлар эса жимгина кетиб ичига ютади. Хуллас бу ибора тарбияда ёрдам бермайди.
 
5. Сен шуни тушунишинг керакки…
Кўплаб болаларда бу ибора ва унинг мижғов давомига болаларда химоя реакцияси пайдо бўлади. Бола урф-одатларни тушунгиси келмайди ва хаёли бошқа нарсага бўлинади. Булар хаммаси бола аччиқланганда ва қўзғалган пайтида баттар кабул қилинади. Болани тушуниш керак унда «муаммо» чиққан бўлса у айни пайтда шуни хал қилиш билан машғул. Сиздан эса қуруқ минғир-минғирни эмас тўғри фикр мулохаза кутади.

6. Ўғил (қиз) болалар ўзини бунақа тутмайди!
Доимий бу ибораларни такрорлаш орқали ота-оналар болага маълум бир стереотипларни бириктириб қўяди, яъни катта бўлган пайтида хам ўғил болалар ўз эмоцияларини нолойиқ деб хисоблайди, қизлар эса ўзларида комплекслар хис қилади.
 
7. Арзимаган нарсага хам асабийлашма!
Сиз учун бўлар-бўлмас деб хисобланган нарса, болангиз учун қадри хисобланиши мумкин. Болага берилмаган оддий ўйинчоқ ёки кубиклардан ясалган уйчасини бузилиб кетиши уни қаттиқ ранжитиш мумкин. Боланинг бундай муаммоларини хисобга олмаслик кейинча ўзингизга бўлган ишончни йўқолишига олиб келади ва жиддий муаммоларини хам Сиз билан бўлишмай кўяди.

8. Мени соғлигимни эхтиёт қил!
Бу иборани сабаб сиз такрорлайверсангиз болангизда бу гапларга эътибор бермай қўяди. Эсда тутинг кейинча хақиқатда соғлиқ билан боғлиқ муаммолар чиқса, бола ўрганиб қолгани учун Сизнинг сўзларингизни жиддий қабул қилмайди. Онам тўпалон қилганимга, ўйнаганимга шикоят қилаяптида деган фикрга боради.

9. Ха йўқ қиммат экан – буни сотиб олмаймиз!
Хамма нарсани тенгдан сотиб олиш мумкин эмаслиги хақида болага тушунтириш қийин. Лекин бу ибора агар пул бўлганда хамма нарсани сотиб олиш имкони борлиги билдиради. Шунинг учун болага «бунақа ўйинчоғин бор» ёки «шоколадни кўп ейиш зарарли» каби сўзлар айтиш яхши эмасмикин. Бола хам нима сабабдан ота-оналар истаган нарсасини сотиб олмаётганини билиши керак.
 
10. Хаммани боласи бола, меники-бало!

…лалайган, ношуд, палпис, олапашанг  ва шу каби иборалар орқали болангизга «ёрлиқлар» илиш шарт эмас. Булар барчаси болани ўз-ўзига муносабатини пасайтиради.


© https://t.me/gepamed_ultra