ФАРЗАНДИНГИЗГА ТАЪҚИҚЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН 12 НАРСА

ФАРЗАНДИНГИЗГА ТАЪҚИҚЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН 12 НАРСА

Кўплаб психологлар болалар учун маълум бир чегараланишлар мавжуд бўлиши керак деб хисоблайди. Айни пайтда ота-оналар эса бошқа одамлар фикрига қулоқ солмасдан ўз хохишларига бўйсунади. Агар Сиз ўз фарзандингизни тарбиялаш сиёсатини тўғри олиб бораётган бўлсангиз ва болангизни позитив, ўзига ишонган, бахтли бўлишини истасангиз қуйидаги холатларни таъқиқлашни тавсия этмаймиз:

1: Ўз қизиқишлари ва хавасини намойиш этишини  
Баъзан ота-оналарнинг ўзлари фарзандларининг ўз истедодига бўлган ишончини бўғиб қўйишади. Бола ва унинг қизиқишларини қўллаб қувватлаш, янги иштиёқларини рағбатлантириб туриш зарур. Майли болангиз кейинча бу машғулотлардан зерикиб, кўнгли совуши мумкин, аммо унгача ўтказилган тажриба, ўзига ва ота-онасини қўллаб қувватлашига бўлган ишонч бир умрга қолади.  

2: Йиғлашини
Ёш боланинг хаёти камалак ранглари сингари хам ижобий хам салбий эмоция ранг-баранглигидан иборат. Хафа бўлиш ва кайфиятини бузилиши болага хос холат, уларни бир сониядаёқ юпаниб ранжиши тўхташи мумкин. Болага йиғлашни таъқиқлаб бўлмайди. Унга ўзининг холатини сабабини англаб олиш қийин бўлади. Шунинг учун «Нимага йиғлаяпсан» деган савол жавобсиз қолиши мумкин. Бундай пайтларда болага «йиғлоқи», «эзилмагин» ёки «қиз болаларга ўхшаб йиғлайверасанми» каби сўзлар айтиш мумкин эмас. Акс холда бола ўзини кўз ёшлари учун «ёмон бола» хисоблайди.

3: Мустақил бўлиб ўсишини  
Авваллари биз болани мустақиллиги учун «ўзим қиламан» деган сўзлари учун қувонамиз. Кейин бирор бир вазифани тезроқ ёки сифатлироқ қилиш мақсадига бу юмушларни ўзимиз бажарамиз. Масалан: оёқ кийимини кийгизамиз, жойларини йиғиштирамиз, мактаб дарсларини аниқлаймиз. Бу билан биз ўзимизга келажак учун «муаммо ўстирамиз». Мустақилликка ўрганмаган бола атрофдагилар учун юк бўлиб ўсади, ўзига бўлган муносабати тушиб кетади. Шунинг учун ота-оналар фарзандларига ишониши, мустақил бўлиб ўсишига кўмаклашиши, хар бир ютуқларидан қувониши, бошқа одамлар ичида боласини мақтаб бу билан фахрланиши керак.

4: Қизғонишини
Агар Сизга тўғри келган биринчи одамга ўзингизни қиммат телефонингиз, севимли кўйлагингиз ёки янги автомобилингизни бериб туриш сўралганда қувонармидингиз. Шундай экан болаларни хам «қизғончиқлик қилмасдан бўлишишни ўрган» каби сўзлар билан тахқирламаслик сўралади. Болага совға қилинган буюм болани мулки хисобланади. Улар ўз севимли буюмлари билан ўртоқлашишни ўзи хал қилиши керак. Уни қизғончиқликда айбламаслик керак.  

5: Шовқин манбаси бўлишини
Болаларнинг баланд ва ўткир овози - табиатни ақлли иноми хисобланади, яъни ота-она ўз фарзандини топиши осон бўлади. Болаларнинг кўча ва ховлиларда эркинлик билан қичқириши, куйлаши ва бошқа хар хил овозлар чиқаришига тўсқинлик қилманг. Мактаб ёшига келганда бу барча шўхликлар нихоясига етади.

6: Синчковлик ва қизиқувчанлигини кўрсатишни, тажрибалар ўтказишни
Болага бирор бир нарсани таъқиклаш агар шу машғулоти унинг ёки ён атрофидагиларнинг соғлиғига зиён етказиши мумкин бўлган пайтдагини рухсат берилади. Хамма нарсага тенгдан рухсат бермаслик келажакда болани фойдали сифатлари: мустақиллик, топоғонлик, ўзгача фикрлаш (креативлик) каби хислатларидан махрум қилиши мумкин.

7: Кўрқишини
Кўрқиш болаларни яшаб кетиши учун берилган. Шунинг  учун уни устидан танқид қилиш, кулиш ёки инкор қилиш мумкин эмас. Болани қучиш, хазил қилиш, хаёлини чалғитиш болани қўрқув хуружларини тўхтатади.

8: Қаршилик қўрсатишини
Агар ота-оналар боланинг хохишларини қондира олмаса (масалан, ўйинчоқ сотиб ололмаса) болангиз учун бирга қайғуриб, бунинг ўрнига бошқа бирор бир арзирли нарсани таклиф қилинг. Бу билан болангиз сотиб олиш хақидаги қарорларни ота-она хал қилиши кераклиги хақида кўникиши керак. Бир марта бола қайсарлигига ва тўполон қилишига «қулоғим тинчиса бўлди» деб ён босиш, кейин доимо шу каби холатларда жанжаллар марказида қолишга сабаб бўлади.

9: Салбий хиссиётлар намойиш этишини
Катталарни хам тез-тез қизғониш, асабийлик, хасад каби салбий хиссиётлар таъсирига учраш холатлари кузатилади. Аммо фарзандларимизни ёмон кайфиятда кўрсак жахлимиз чиқади. Болалар хам вақти-вақти билан аразлаб, ўзининг «ёмон томонларини» кўрсатишга хақли, чунки уларнинг иродаси бу ёшда хали етарли шаклланмаган бўлади.

10: Ўзи хақида яхши фикрга боришини
Психологлар фикрича болаларни танқид қилиш керак бўлган пайтларда «сен қулоқсизсан» ёки «сен шу ишни яхши қилмадинг» иборалари ўрнига «мени фикримча бундай қилиш нотўғри бўлар эди» ёки «мана бу вариант энг яхшиси» каби ибораларга алмаштириш маъқул хисобланади. Шундай холатларда бола ўзини «ёмон» эмаслигига ишонч хосил қилиб, сизнинг сўзларингизга қулоқ тутадиган бўлади.

11: Ўзини темпераментига кўра иш тутишини
Болаларга ўз-ўзи билан билан бўлишни маън қилиш фойдасиз ва шавқатсизлик хисобланади. Ота-оналар боланинг табиат томонидан берилган темпераменти, маълумотларни қабул қилиш ва уларга реакция бериш тезликларига тубдан таъсир этиши мумкин эмас. Ювош болаларни жанжаллашишга, қизиққон болаларни тинчланишга ёки совуққон болаларни бирор бир нарсани тагига етишга мажбурлаб бўлмайди. Тўғри боланинг бўш томонларини коррекция қилиш ва тўлдириш мумкин, лекин бунинг учун тинимсиз танбех ва таъналар ёғдириш нотўғри бўлади.

12: Хозирги пайт хиссиётлари билан яшашни.
Болалар хозирги пайт принципи бўйича яшайди. Уларни эртага нима бўлади деган савол қзиқтирмайди. Масалан ўйнаб турган бола тушликка нима овқат ейман, ёки эртага боғчага қайси кўйлакни кийсам экан каби саволларни ўйламайди.
Ота-оналарни қизиқтирадиган «кейинчи» деган савол болаларни қизиқтирмайди. Масалан мушук ўйнаб ўтирган болага уни қўйиб юбор, овқатингни еб бўлгач учта мушуги бор қўшниникига чиқиб ўйнаймиз каби бир-бирига зид таклифлар билан чиқишни ўрганинг.

Хулоса қилиб айтсак, «тўғри» таъқиқларнинг асосий сири – бу ота-оналарнинг ўзини боласи ўрнига қўйиб кўриши ва ақл билан фикр юритиши хисобланади. «Ха», «йўқ», «Шундай бўлиши керак» стратегияси муваффақиятсиз хисобланади.

© https://t.me/gepamed_ultra