ҚОН БОСИМИНИ КЎТАРИШНИНГ 8 ТА УСУЛИ

ҚОН БОСИМИНИ КЎТАРИШНИНГ 8 ТА УСУЛИ

Қон босимини тушиши – гипотония деб аталади.
Артериал қон босимининг энг паст кўрсаткичлари 90/60 мм с.у. ни ташкил этиб, улардан исталган бирини пасайиши - гипотония хисобланади.
Яна бир мухим маълумот. Қон босимини 130/80 мм.с.у дан доимий ортиши – қон босимини кўтарилиши деб саналади ва бу барча организм учун хавфли. Қон босимини пастлиги эса кимларнингдир организми учун ўзига хос хисобланади ва тегишли қўшимча белгилар қўшилмаса хавф туғдирмайди. Улар қайсилар бўлиши мумкин:
•    бўшашиш;
•    терлаш;
•    концентрацияни бузилиши;
•    кўришни пасайиши;
•    кўнгил айниши;
•    бош айланишидан тортиб то онгни хирлашувигача;
•    хушдан кетиш.

Айтиб ўтилган белгилар хаёт сифатини бузади. Гипотония касаллик эмас ва ўз навбатида қайсидир патологик холатнинг белгиси бўлиши мумкин. Жумладан кескин сувсизланиш, стресс, гормонал бузилишлар, ички қон кетиш, миокард инфаркти, сийдик хайдовчи препаратлар ёки антидепрессантлар ичиш ва бошқалар. Демакки, асосий касаллик сабабини аниқлаш ва уни даволаш гипотонияни йўқотади.
 
Қон босими тушиб кетганда қачон тез ёрдам чақирилади:
•    тана териси оқариб, ёпишқоқ тер билан қопланганда;
•    нафас олиш тез-тез ва юзаки бўлиб қолганда;
•    пульс бўшашиб, тезлашганда;
•    онг хиралашганда.
Бу симптомлар ўткир артериал гипотензия (коллапс, шок) нинг белгилари хисобланиб, хаёт учун хавфли саналади – бош мия ва ички аъзолар гипоксиясини келтириб чиқариши мумкин.

Қон босимини уй шароитида қандай кутариш мумкин?
Врачлар етиб келгунига қадар қуйида айтилганларни бирини ёки бир нечтасини қўллаган холда қон босимини тушириш мумкин:

1. Тузли бирон-бир нарса истеъмол қилинг.
Селёдка ёки брынза бўлаги, тузланган бодринг ва хаказолар, негаки натрий хлор қон босимини кўтаради.

2. Бир-икки стакан сув ичинг.
Суюқлик қон хажмини ошириб, томирлар тонусига таъсир этади. Минерал ёки тузланган сув – бу эффектни янада оширади.

3. Компрессион гольф ёки пайпоқлар кийинг.
Эластик пайпоқлар оёқнинг варикоз кенгайган веналаридаги шиш ва оғриқни камайтиришдан ташқари, улардаги қон хажмини хам камайтиради. Сиқиб чиқарилган қон тананинг асосий қон томирларига йўналтирилади.

4. Тананинг тўғри вазиятини танланг.
Бу усул қон оқимини тананинг пастки қисмларидан тепага йўналтиришга асосланган. Оёқларингизни бир-бирини устига қўйманг, ётган холингизда оёғингизни кўтарган холатга келтиринг ва хаказо.

5. Харакатланинг
Узоқ ўтирган холда қолиб, қон босими тушиши белгиларини хис қилсангиз, қўл-бармоқларингизни харакатга келтиринг, оёқ ва товонлар билан айланма харакат қилинг. Бу қон айланишини тезлатади.

6. Кофе истеъмол қилинг
Кофеин қон босимини оширади. Айтиб ўтамиз кофеманлар учун бу усул ёрдам бермайди.

7. Енгил чигал ёзди машқларини бажаринг
Жисмоний фаоллик пайтида мускулларга кўп кислород керак бўлади. Бу талабни қондириш учун юрак тезроқ уришни бошлайди, кўпроқ қон хажмини хайдаб чиқаради.

8. Совуқ душ қабул қилинг
Бу қон томирларни торайиб, юракни тезроқ ишлашга ундайди.

www.gepamed.uz