ҚОН БОСИМИНИ ҚАНДАЙ КЎТАРИШ МУМКИН?

ҚОН БОСИМИНИ ҚАНДАЙ КЎТАРИШ МУМКИН?

Паст қон босими нима ва нимаси билан хавфли?
Қон босимининг энг паст чегараси кўрсаткичи - 90/60 мм.су. нини ташкил этади. Хох биринчи (систолик) хох иккинчи (диастолик) босимнинг бу кўрсаткичлардан тушиб кетиши – гипотония, яъни қон босимининг тушиб кетиши деб аталади.
Бу ерда бир нарса мухим ахамиятга эга: юқори қон босими хаёт учун хавфли экани хаммага маълум. Паст қон босими эса инсоннинг ўзига хос хусусияти бўлиши мумкин. Қачонки у, хаёт сифатига салбий таъсир этмаганда ва қуйида келтирилган симптомлар билан бирга келмаганда:  
•    бўшашиш;
•    бош айланиши, хушдан кетадиган холатгача;
•    кўрувни хиралашуви;
•    кўнгил айниши;
•    жунжикиш;
•    терлаш;
•    концентрациясини камайиши.

Қон босимини тушиб кетиши сабаблари турлича бўлиши мумкин:
•    оддий сувсизланиш;
•    стресс;
•    гормонал бузилишлар;
•    ички қон кетишлар;
•    миокард инфаркти.
Энг асосийси гипотония сабабини аниқлаш ва шундан сўнггини асосий касалликни даволаш қон босимини нормага келтиради.

Қачон тез ёрдам чақирилади?
Қуйида санаб ўтиладиган клиник белгилар ўткир артерил гипотензия (коллпс, шок) белгилари хисобланиб, инсон хаёти учун хавфли – ички аъзолар ва бош мия гипоксиясига олиб келади.
•    совуқ, ёпишқоқ тер қоплаши, терини оқариши;
•    тез-тез юзаки нафас олиш;
•    пульсни тезлашуви ва кучсизлиги;
•    онгни хиралашуви.

Уй шароитида қон босимини қандай қилиб тезлик билан кўтариш мумкин?
Гипотония белгилари кузатилганда биринчи ўринда врачга мурожаат қилиш керак, акс холда яширин кечаётган бирон-бир жиддий касалликни ўтказиб юборишингиз мумкин. Шунингдек, уй шароитида қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:

1. Нимадир шўр нарса истеъмол қилинг.
Шўр балиқ, бодринг, брынза ёки зираворлар-сўя соуси билан ишлов берилган гуруч каби. Ош тузи артериал қон босимини оширади. Шу сабабли туз ва тузланган махсулотлар қон босими баланд инсонларга тавсия этилмайди. Бизни холатда эса аксинча. Аммо ёдда тутинг қон босимини фақат туз билан кўтариш жоиз эмас. Негаки ортиқча натрий юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, айниқса кекса ёшдаги одамларда.   

2. Бир пиёла сув ичинг.
Кўнгил тортса 2-3 пиёла. Суюқлик қон хажмини кўпайтиради, сувсизланишни олдини олади, қон томир деворларига бўлган босимни оширади.

3. Компрессион гольф ва пайпоқлар кийинг.
Эластик пайпоқлар оёқлардаги варикоз кенгайган веналардаги шиш ва оғриқни йўқотиш учун кийилади. Ундан ташқари улар оёқлардаги қон хажмини камайтиради. Улардан сиқиб чиқарилган қон тананинг бошқа аъзо ва тўқималарига етказилади.

4. Тўғри вазиятни танланг.
Бу хам компрессион пайпоқларга альтернатив вариант. Ўтирган холатда бўлсангиз оёғингизни чалкаштириб олинг. Бу оёқлардаги қон хажмини камайтириб, уни асосий қон томирга йўналтиради. Ха айтмоқчи, айнан гипертония билан азоб чекадиган инсонлар учун бундай вазият тавсия этилмайди. Агар тик турган бўлсангиз, бир оёғингизни стул устига қўйиб, бутун танангиз билан олдинга эгилишга харакат қилинг. Бу хам қонни қайта тақсимланишини таъминлайди.  

5. Кофе ичинг.
Кенг тарқалган усули бўлсада, доим хам ёрдам бермайди. Кофеин хақиқатда қон босимини оширади, қачонки уни кам истеъмол қиладиган инсонлар ичганда. Кофеманларда эса кўзланган эффект олинмайди.

Қон босимини дори воситаларисиз қандай қилиб кўтариш мумкин?
Яна қайтариб айтамиз: врачларга мурожаат қилинг, улар гипотония сабабини аниқлайди ва даво схемасини белгилаб беради.

Шунингдек, хаёт тарзини ўзгартириш орқали организмга ёрдам бериш хам мумкин. Врачлар гипотонияда қуйидагиларни тавсия этади:
1.    Кўпроқ сув ичинг, айниқса ташқарида хаво иссиқ бўлса ёки тана хароратингиз юқори бўлса;
2.    Алкогол ичишни чегараланг, имкон бўлса умуман ичманг;
3.    Мунтазам жисмоний машқлар қилинг, кўпроқ юринг – буларнинг бари қон томирлар тонусини оширади;
4.    Узоқ вақт бир жойда турманг. Агар сизнинг иш фаолиятингиз тик холда бўлса, даврий равишда оёқлар чигалини ёзинг, юринг, ўтириб туринг, сакранг;
5.    Узоқ вақт иссиқ ванна қабул қилманг. Энг яхши усули контраст (иссиқ-совуқ) душ қабул килинг.
6.    Рационингизда углеводлар миқдорини камайтиринг. Ширинлик ейишни истасангиз мевалар қабул қилинг.
7.    Кунига 4-5 махалдан оз-оз миқдорда овқатланинг.


www.gepamed.uz