ТАРВУЗНИ ДАНАГИ БИЛАН ЕСА БЎЛАДИМИ

ТАРВУЗНИ ДАНАГИ БИЛАН ЕСА БЎЛАДИМИ

Тарвуз данагида нима бор
Зарарли хеч нарса йўқ. Аксинча тарвуз данагида кўплаб магний, фолий кислотаси ва қондаги «ёмон» холестерин миқдорини туширувчи ёғ кислотаси бўлиб, инфаркт ва инсультдан химоялайди.

Аммо бу айтганларимиз қовурилган данакчалар ёки хали қора қобиқ билан ўралмаган тарвуз данакчаларига тегишли, қолганлари эса организм томонидан ўзлаштирилмайди. Яъни пишган усти қора данакчалар ичакда сўрилмайди ва 1-2 кундан кейин йўл топиб чиқиб кетади.

Тарвузни данаги билан еса бўладими
Ха еса бўлади, аммо ортиқча кўп истеъмол қилиб бўлмайди. Агарда ошқозон ичаклар тизимингиз ўта сезгир бўлса ортиқча данакчалар қорин дам бўлишига олиб келиши мумкин.
Тарвузнинг 91,5% сув, қолгани клетчаткадан иборат бўлиб, ёзнинг қайноқ кунларида хам чанқоқни қолдиради, хам тўйиш хиссини чақиради.
Ундаги қанд миқдори осон ўзлаштирилувчан бўлиб, кам калорияли ва қондаги қанд миқдорини оширмайди.

Диетологлар баъзи пайтларда тана вазнини камайтириш ва организмни токсинлардан тозалаш учун фақат тарвузли пархезга ўтишни тавсия этади. Ундан ташқари тарвуз иммун тизимини мустахкамлаб, қонни янгилайди.

Тарвуз данаги нимаси билан фойдали
1.    Ёғ кислоталари тутиши хисобига антиоксидант таъсири бўлиб, организмни эркин радикаллардан тозалайди;
2.    Ичак қуртини хам даволайди;
3.    Эрталабда ейилгани ўт хайдаш хусусиятига эга;
4.    Асаб тизимини яхшилайди. Депрессияни даволамасада, организмда худди шоколад каби «қувонч» гормонларини ажралишини таъминлаб, стрессга барқарорликни оширади;
5.    Гормонал балансни (асосан аёлларда) бошқаради. Яъни эстрогенлар ажралишини кучайтириб, репродуктив фаолиятни яхшилайди ва кўркамликни оширади.
6.    Суякларни мустахкамлайди. Таркибида кальций ва фосфор тутмасада, сут махсулотлари қабул қилинганда бу минералларни ўзлаштирилишини кучайтиради.  

Зарари ва қарши кўрсатмалари
Тарвуз истеъмол қилиш пайтида унинг данакларини тўғридан тўғри ютиш тавсия этилмайди. Ошқозон ичак тизими унинг устидаги қаттиқ қобиғи хисобига ундаги биологик фаол моддаларни ўзлаштира олмайди ва хазм йўллари зўриқади.  
Тарвуз данагини фойдали бўлиши учун уни яхшилаб чайнаш керак. Имкон бўлса дастлаб унинг устидаги қаттиқ пўстини олиб ташлаш лозим. Данакчаларни ичаклар зўриқмаслиги учун хафтасига 2-3 мартадан кўп ва бир нечта донадан ортиқ еб бўлмайди.
Тарвуз данакчалари ўт пуфаги, ошқозон ости бези ва буйрак усти бези патологиялари мавжуд одамларга тавсия этилмайди. Тарвуз данагини худди қовоқ данаклари сингари қуритиб, кейинча ун холигача туйиб қабул қилиш хам мумкин.
Кукун холидаги тарвуз уруғини косметологик хусусияти хам бўлиб, ундан уй шароитида юзни оқартириш, пигмент доғларни йўқотиш ва ёшартириш учун ниқоб тайёрлашда хам фойдаланса бўлади.
 

www.gepamed.uz