ТАРВУЗ НИМАСИ БИЛАН ФОЙДАЛИ

ТАРВУЗ НИМАСИ БИЛАН ФОЙДАЛИ

Бир қарашда тарвуз – бу шакарли сув. Қандайдир маънода бу тўғри: унинг 92 % и суюқлик ташкил этса озуқа қийматини 90 фоизи ширин углеводлардан иборат.
Ундан ташқари тарвузда кўп миқдорда С витамини, калий, магний, темир, фосфор, В гурухи витаминлари мавжуд. Тарвуздаги (А витаминини хосил қилувчи) каротиноидлар  миқдори, бошқа хар қандай мева ва ер меваларникидан анча кўп.    

Тарвузнинг қандай фойдалари бор

1. Тарвуз Сизни етарли намлик билан тўйинтиради
Катта ёшдаги одамлар кунига ўртача 2-2,5 литргача суюқлик ичиши талаб этилади. Тарвуз шу суюқликнинг энг оптимал муқобили хисобланади. 3-5 дона тарвуз бўлакчалари организмни 1 литр атрофида суюқлик билан таъминлаб, сувсизланишни эффектив олдини олади.     

2. Сиз озишингиз мумкин
Тарвуз – энг калорияси кам озуқа: унинг 100 грамида бор йўғи 30 ккал мавжуд. Бу ёғсиз қатиқнинг калорияси билан бир хил. Шунга қарамай тарвузга тўйиш осон. Бу тарвуздаги кўп миқдорда сув ва озуқа клетчаткаси билан тушунтирилади. Ундан ташқари бу озуқа толалари ичакда сўрилмайди, балки ўзига суюқликни бириктириб, хажм жихатидан катталашади ва узоқ вақт тўйиш хиссини чақиради.   

3. Тарвуз кўп миқдорда антиоксидантлар тутади
Антиоксидантлар бу организмдаги эркин радикалларни парчаловчи бирикмалар бўлиб, улар тери, мия, юрак ва бошқа ички аъзолар хужайраларини эрта қаришини олади. Натижада эрта деменция, бош мия бузилишлари, инфаркт ва инсульт, аутоиммун ва онкологик патологияларни олдини олади. Тарвузда ликопин моддаси жуда кўп. У махсулотларга қизил ранг берувчи ўта кучли антиоксидант хисобланиб, бу борада хатто помидордан олдинда туради.

4. Тарвуз юрак саломатлигини мустазкамлайди.

Тарвузнинг бу хусусиятини хам ликопин моддаси белгилаб беради. У «ёмон» холестерин миқдорини тушириши хисобига қон томирлар девори қалинлигини камайтириб, инфарктни профилактика қилади. Тарвузда шунингдек, магний, калий, витамин А, В6 ва С каби кардиопротекторлар кўп бўлиб, юрак саломатлигига фойдали таъсир этади.
 
5. Тарвуз тери ва сочлар холатини яхшилайди

Тарвузни бу хусусияти иккита витамин хисобига амалга ошади. С витамини организмда коллаген ажралишига ёрдам бериб, тери эластиклиги ва сочлар мустахкамлигини таъминлайди. А витамини эса терини фаол янгиланиши ва зарарлангандан кейин тезроқ тикланишига ёрдам беради.
Ундан ташқари тарвуз қуёш (офтоб) уриши хавфини камайтиради. Ультрабинафша нурлардан химоялаш бета-каротин ва ликопин каротиноидлари эвазига амалган оширилади.

6. Тарвуз бўғимларни шамоллаш (артрит) дан химоялайди
Тарвуздаги табиий пигмент бета криптоксантин моддаси бўғимларни яллиғланишдан химоялайди ва ревматоид артрит ривожланиши хавфини камайтиради.

7. Машғулотлардан кейин истеъмол қилинган тарвуз мускуллардаги оғриқни йўқотади
Тарвуздаги цитруллин аминокислотаси жисмоний зўриқишлардан кейин пульсни меёрга келишини тезлатади.

8. Тарвуз кўз учун фойдали
Бир бўлак тарвузнинг ўзида етарлича дозада А витамини бўлиб, кўз учун нихоятда фойдали. Ликопин антиоксиданти эса кўзларни зарарланишдан химоялайди ва сариқ доғни ёшга хос дегенерациясини тўхтатиб, кекса ёшдаги одамларда кўр булиб қолишини олдини олади.

9. Тарвуз хазмни яхшилайди
Тарвуз таркибидаги сув ва клетчатка қабзият ва диареяни олдини олади. Ундан ташқари тарвуз осон хазм бўлиб, пархез махсулот хисобланади.

www.gepamed.uz