СТРЕСС ВА НОТИНЧЛИКНИ КАМАЙТИРУВЧИ 9 ТАБИИЙ МАХСУЛОТ

СТРЕСС ВА НОТИНЧЛИКНИ КАМАЙТИРУВЧИ 9 ТАБИИЙ МАХСУЛОТ

Табиат томонидан инъом этилган антидепрессантлар.

1. Лосось
Лосось (қизил гўштли балиқ) бош мия учун фойдали кўплаб озуқа моддаларини тутади. Бу D витамини, ёғ кислоталари, омега 3, эйкозапентаен (EPA) ва докозагексаен (DHA) кислоталаридир. Омега 3, EPA и DHA организмда тинчлантирувчи ва бўшаштирувчи таъсирга эга бўлган дофамин ва серотонин гормонларини ажралишини таъминлайди. D витамини эса нейрокогнитив бузилишларни камайтириб, рухиятни тинчлантиради.

2. Ромашка
Ромашка чойини тинчлантирувчи хусусияти чиндан мавжудлиги илмий асосда тасдиқланган. Унда кўп миқдорда антиоксидантлар бўлиб, улар яллиғланиш ва нотинчликни камайтиради. Экспериментларни кўрсатишича 8 хафта давомида ромашка чойини истеъмол қилиш хатто «генераллашган хавотир бузилиши» ташхиси қўйилган беморларда хам депрессия ва хавотир симптомларини камайиши кузатилган.  

3. Шоколад
Шоколаднинг «Бахт гормонини» тутиши ва стрессни камайтириши хаммага маълум. У серотонин миқдорини ошириб, зўриқиш ва ташвишни камайтиради. Ундан ташқари қора шоколад флавоноллар тутиб, улар бош мия ишини яхшилайди, стресс холатларига мослашувига ёрдам беради. Одатда аччиқ шоколад плиткалари энг фойдали хисобланади. Текшириш натижалари эса аксини кўрсатади, яъни сутли шоколадлар хавотир симптомини яхшироқ камайтиради. Аммо ёдда тутинг шоколад кўп калорияли махсулот ва вазн муаммосини келтириб чиқариши мумкин.
 
4. Бразилия ёнғоғи
Бразилия ёнғоқлари «бертолетия» дарахтининг меваси хисоблани, жуда кўп миқдорда Е витамини тутади. Маълумки қонда Е витаминини камайиши депрессияга олиб келади. Ундан ташқари ёнғоқ таркибида селен моддаси бўлиб, у антиоксидант хусусиятга эга ва кайфиятни кўтаради. Аммо ортиқча селен истеъмол қилиш хам тавсия этилмайди. Унинг кунлик нормаси 400 микрограмм, яъни кунига 3-4 дона бразилия ёнғоғи ейиш етарли.

5. Куркума
Куркума – куркумин моддасини тутувчи зиравор хисобланиб, бош мия соғлигини мустахкамлайди, хавотир бузилишларини йуқотади. Шунингдек, у кучли антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлиб, организмдаги яллиғланиш маркери хисобланган цитокинларни камайтиради.

6. Банан
Бананлар кўп миқдорда триптофанлар тутиб, бу аминокислоталар организмда серотонин ажралишини кучайтиради. Бу дегани органимни тинчлантириб, хавотирни камайтиради. Ундан ташқари банан таркибида фойдали микроэлементлар магний ва калий жуда кўп.

7. Тухум
Тухум – витамин D манбаси хисобланади. Бу витамин етишмовчилиги депрессияга олиб келади. Тухум истеъмол қилиш кайфиятни кўтаради. Тухумда шунингдек, трипфотанлар хам мавжуд.

8. Йогурт
Йогурт таркибидаги пробиотик ва бошқа фойдали бактериялар инсонни рухий саломатлигига яхши таъсир этади. Текшириш натижалари йогурт таркибидаги махсулотлар нейротоксинлар ва эркин радикалларни камайтириб, бош мия хужайраларини химоялашини кўрсатади. Йогуртни кунда истеъмол қилувчи инсонлар стресс билан осон курашади, хис туйғуларини жиловлай олади.

9. Кўк чой
Кўк чой галлат эпигаллокатехин (EGCG)  тутиб, у бош мия саломатлигини мустахкамловчи ва хавотирни пасайтирувчи антиоксидант хисобланади. Ундан ташқари кўк чой таркибида L теанин — аминокислотаси бўлиб, у хам шу каби таъсир этиш билан бирга дофамин ва серотонин гормонларини ажралишини кучайтиради.  L теанин қабул қилган одамларда рухий стресс реакцияларини камайиши, юрак уришлари сонини нормаллашуви кузатилган.
L теанин аминокислотаси шунингдек, стресс гормони хисобланган кортизол миқдорини қонда камайишига сабаб бўлади.
 

www.gepamed.uz