СТРЕСС ОВҚАТ ХАЗМ ҚИЛИШГА ТАЪСИР ЭТАДИМИ -2?

СТРЕСС ОВҚАТ ХАЗМ ҚИЛИШГА ТАЪСИР ЭТАДИМИ -2?

Эътибор берганмисиз, Сизни қанчалик стресс, чарчоқ, уйқусизлик ва оғир ташвишлар қамраб олса, овқат хазм қилишингиз шунчалик бузилади. Ва аксинча, дам олганингиздан, тинчланганингиздан кейин эса- ошқозон муаммосиз ишлайди ва истаган таомингизни хазм қилиб ташлайди.

Бу қандай содир булади?

Стресснинг ошқозон ичак трактига таъсири кўпчилик ўйлагандан кўра жиддийроқ хисобланади. Стресс бир қатор хазм тизими муаммоларинини, жумладан: кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши, қабзият, зарда бўлиш, кекириш, шунингдек таъсирланган ичак синдромини келтириб чиқаради.

Бош мия ва овқат хазм қилиш тизими орасида қандай боғлиқлик бор?
Кўп йиллар давомида ўтказилиб келаётган илмий текширувлар стресс ва овқат хазм қилиш орасидаги боғлиқликни тасдиқлаб келмоқда. Хазм қилиш сифати кайфиятга чамбарчас боғлиқ. Қизиғи шундаки, ошқозон ва ичак бутун бошли орқа мияга нисбатан кўпроқ нерв тугалмаларига эга.
Яна бир қизиқарли томони кайфиятни назорат қилувчи гормон – серотониннинг 95% бош мияда эмас балки хазм тизимида ишлаб чиқарилади ва шунинг ўзи стресс билан хазм қилиш орасидаги боғлиқликни исботлайди.

Овқат хазм қилиш миллионлаб якка тартибдаги аммо марказий асаб тизими билан ўзаро боғланган нерв толалари томонидан назорат қилинади. Инсон стресс холатига тушганда унинг танаси тўлалигича хаётий мухим муаммоларга жалб қилиниб, хазм қилишни инкор этади. Бу овқат хазм қилиш тизимига қон келишини камайтириб, ошқозон ичакнинг силлиқ мускулларини қисқарувчанлигини пасайтиради. Ундан ташқари хазм ферментларини секрециясини камайтириб юборади.

Стресс ва овқат хазм килиш орасида қандай боғлиқлик бор?

Стресс таъсирида бош мия овқат хазм қилишни бузадиган гормонларни ишлаб чиқаради. Бу гормонлардан бири кортикотропин-рилизинг деб аталиб, у иштахани сусайтиради. Шу сабабли айрим инсонлар организм талаб қилсада, овқат ея олмайди. Бу гормоннинг функцияси буйрак усти безлари томонидан адреналин ва стероидларни ишлаб чиқарилишини стимуллашдан иборат бўлиб, улар биргаликда организмга куч-қувват бағишлайди ва стрессга қарши курашади. Айрим одамларда эса у гормонлар акс эффект беради, яъни иштахани кучайтириб, юқори калорияли овқатларга иштиёқни оширади.   

Стресс хазм қилишга қандай таъсир этади?
•    Қизилўнгач спазмини чақиради;
•    Ошқозонда кислота ишлаб чиқарилишини кучайтиради;
•    Кўнгил айниши, ич қотиши ёки ич ўтишига сабаб бўлади;
•    Инфекция ва яллиғланишларга сезувчанликни оширади.
•    Таъсирланган ичак синдромига олиб келади;
•    Ичаклар ва ошқозон шиллиқ қаватида эрозия ва яраларни пайдо бўлишига олиб келади.

Жисмоний фаоллик.
Стрессни йўқотишнинг энг яхши йўли – жисмоний машқлар бажариш хисобланиб, у овқат хазм қилишга сезиларли ёрдам беради.

Йога ва медитация.
Шарқий маданият ва релаксация усулларини хуш кўрганлар учун йога билан шуғулланиш ва даврий равишда медитация тавсия этилади.

Пархез.
Стресс натижасида инсон чекланмаган миқдорда овқат ейиши мумкин. Шу сабабли хар ким ўзига маълум режа тузиб, тегишли пархез ишлаб чиқиши ва унга амал қилиши лозим. Бу хазм тизими фаолиятини енгиллатади ва инсон формасини сақланишини таъминлайди.

Стрессдан қочинг.

Асабийлашмасликнинг энг яхши усули - бош миянинг қўзғалувчанлигини сўндирувчи ва тинчлантирувчи табиий дори воситаларини қабул қилиш хисобланади.

© www.gepamed.uz