ИСИТМАНИ ТУШИРИШ МУМКИНМИ?

ИСИТМАНИ ТУШИРИШ МУМКИНМИ?

Градусник 38,5 °С дан паст кўрсатганда хам иситмани тушириш мумкин экан.

Нима сабабдан иситмани эрта кунда тушириш нотўғри?
Тана хароратини ортиши – иситма, кўплаб касалликларнинг белгиси хисобланади. Айниқса иситма - ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) ва гриппнинг йўлдоши хисобланади. Шундай холатларда иситма кирганда савол туғилади: бош оғриғи ва иситмани тушириш учун таблетка ичиш жоизми, ёки бироз кутган маъқулми?

Тиббий тавсияномалар ва қўлланмаларда азалдан тана харорати 38,5 °С дан паст бўлган холатларда иситмани туширувчи препарат (антипиретик) лардан фойдаланмаслик уқтириб келинган.  
Бу сохада текширувчилар иккита лагерга бўлинган. Айрим олимлар фикрича иситмани тушириш керак эмас! - бу организмнинг турли инфекцияларга химоя реакцияси - бунда бактерия ва вирусларни ўлишига шароит яратиш керак. Қолган олимлар эса иситма организмга фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради деб хисоблайди.

Нима сабабдан иситма – нормал иммунитет белгиси хисобланади?

Айтиб ўтганимиздек тана хароратини ортиши – организмнинг барча инфекцион агентлар, яллиғланиш, травма (шикастланиш), гормонал дисбаланс ва хатто стрессга адекват реакцияси хисобланади. Бу реакция тананинг бир қатор химоя механизмларини ёқилишига олиб келади, жумладан:
•    Патоген микроорганизмларни кўпайишини тўхтатади ва ўлдиради;
•    Иммунитетни организмни инфекциядан химоялаш учун махсус моддалар (интерферон, антитаначалар ва бошқалар) ни ажралишини стимуллайди.
•    Моддалар алмашинуви жараёнларини кучайтириб, интоксикацияни олдини олади.  

Ёдда тутинг нафақат инфекцион жараёнлар иситмага сабаб бўлади. Масалан инсультда хам тана харорати ортиши мумкини.
Шундай қилиб, иситма – иммун тизимини нормал жавоби. Иммун тизими паст инсонларда тана харорати 37,2 – 37,5°С дан ортмайди.

Нима сабабдан иситма юқори бўлмаса хам тушириш мумкин.

Хозирга келиб инфекцион жараёнларни даволашга асосланган тиббий қўлланмаларда «агар бемор (айниқса болалар) иситманинг паст кўрсаткичларида хам ўзини ёмон хис қилса унга антипиретиклар бериш мумкин» каби тавсиялар пайдо бўлмоқда.
Иситманинг қанчалик баландлиги врачлар учун мухим бўлган. У орқали шамоллашнинг қанчалик жиддий эканлигини аниқлашган. Лекин айрим текширувларда айтилишича тана хароратининг қанчалик баландлиги – аниқ диагностик критерий хисобланмайди. Хусусан, «Енгил иситма жиддий холат эмас, 39°С дан юқори бўлса катта хавфни кутиш керак» каби хулосалар тасдиқланмаган. Айтайлик, бемор 40 °С иситма билан икки кун ётиб, индинига хеч нимани кўрмагандай бўлиши ёки бўлмаса 37,2°С харорат билан икки хафта юриб, шифохонага асоратлар билан тушиши хам мумкин.    
 
Педиатрлар болаларда тана хароратини умуман ўлчамасликни, боланинг холатини яхшилаш учун оғриқ қолдирувчилар – парацетамол ёки ибупрофен беришни тавсия этади.
Энг асосийси хеч қаерда беморда турғун иситмани туширмасдан кутиш, тезроқ тузалишга олиб келгани исботланмаган. Умуман олганда иситма тузалиш тезлигига кам таъсир этади. Демакки, сизга 37,2 °С ли харорат хам дискомфорт ва тегишли шикоятлар келтириб чиқарса иситмани тушириш мумкин.


www.gepamed.uz