ҚАНДАЙ БАКТЕРИЯЛАР ОРГАНИЗМ УЧУН ФОЙДАЛИ?

ҚАНДАЙ БАКТЕРИЯЛАР ОРГАНИЗМ УЧУН ФОЙДАЛИ?

Микробиологларнинг фикрига кўра, одам организми 90% бактериялардан таркиб топган. Тўғри, уларнинг орасида хавфсизлари бор ва бундай «қўшнилар» билан тинчгина тил топишиш мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон танасида триллионлаб бактериялар яшайди. Масалан, ичакларда 400 га яқин турдаги бактерия бўлиб, уларнинг умумий массаси бир ярим килограммгача етади.

Душманлар орасида дўстлар.
Фойдали бўлган бактерияларнинг бир қисми овқат ҳазм қилиш жараёнида иштирок этади. Улар томонидан ишлаб чиқариладиган ферментлар организм тановул қилган озиқ моддаларни сингдиришга ёрдам беради. Шу билан бирга бизнинг ичимизда токсинлар ишлаб чиқарадиган зарарли бактериялар ҳам мавжуд ва уларга эркинлик бериш соғлиқ учун муаммолар туғдиради.


Ичак таёқчалари - инсоннинг асосий ҳамроҳларидан бири. Бу бактериянинг бир қатор штаммлари иммунитети заиф одамлар учун хавфли бўлса, бошқа бир қисми ичак флораси учун фойдали хисобланади. Ичак тайёқчалари қон коагуляциясининг нормал даражасини таъминлайдиган оқсилларни синтези учун зарур бўлган К витамини синтези учун жавоб беради. Шунингдек, ичак таёқчалари ичакдаги бошқа патоген бактерияларга қарши курашишда қатнашади.

Салмонелла ва инсон терисида яшаб организм учун катта хавф туғдирмайди. Улар тер безлари ва соч фолликулаларида доимо кўп. Ушбу микроорганизмларнинг баъзилари иммунитет заифлашганда ҳуснбузарларни келтириб чиқариши мумкин.

Стафило-, пневмо-, стрептококклар – бурун-халқум шиллиқ қаватида яшаб, улар ангина, менингит, пневмония қўзғатувчилари хисобланади. Оғиз бўшлиғида шунингдек, тропонемалар кўп учрайди.

Helicobacter pylori ошқозонда жойлашиб, соғлом одамлар учун хавфсиз хисобланади. Иммун тизим пасайганда бу бактерия гастрит, ўн икки бармоқли ичак яраси ва хатто ошқозон саратони касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

Ирландиялик шифокор Рой Д. Слайаторнинг сўзларига кўра, инсон танасидаги бактериялар шу қадар муҳимки, уларни алоҳида орган деб ҳисоблаш мумкин. Улар овқат ҳазм қилишда иштирок этади, витаминлар ишлаб чиқаради, туғма иммунитетимизни мустаҳкамлашга ва бизни хавфли микроблардан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Шунинг учун танамиздаги ушбу яхши бактериялар мувозанати доимо сақланиб туриши жуда муҳимдир.

Инсон иммунитети биз зарур бўлган ичак бактерияларининг 2/3 қисмидир. Ушбу бир ҳужайрали организмлар ҳаёт кечиради ва қарийб 100 триллион индивидуал ҳужайраларни ҳосил қилади. Маълум бўлишича, биз танамизнинг атиги 10 фоизини ташкил қиламиз, қолган ҳамма нарса бизнинг кўринмас «қўшниларимиз».



www.gepamed.uz