ИЧАКДАГИ БАКТЕРИЯЛАР ИНСОН ХУЛҚ-АТВОРИНИ БОШҚАРАДИМИ?

ИЧАКДАГИ БАКТЕРИЯЛАР ИНСОН ХУЛҚ-АТВОРИНИ БОШҚАРАДИМИ?

Олимлар ичакдаги бактериялар мустақил равишда бизнинг овқат танловимизга таъсир қилиши мумкинлигини билиб олдилар.

Нью-Мексико Университетидан Джо Элкок бошчилигидаги америка олимлари ўтказган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, бизнинг ичакларимиздаги бактериялар одамларнинг хатти-ҳаракатларига махсус алоқа каналлари орқали таъсир қилиши аниқланган. Бактериялар бизни керакли нарсаларни ейишга ундаши ва рағбатлантириши, ёки аксинча уларга бўйсунмаганда эса жазолаши мумкин экан.

Бизнинг ичимиздаги бактериялар манипулятордир. Ичаклар микрофлорасида ҳар хил турдаги бактериялар ўртасида турли хил озуқавий манфаатлар мавжуд. Баъзилар биз танлаган парҳез ва биз истеъмол қиладиган овқатга мос келади, баъзилари эса мос келмайди.


Олимларнинг хулосалари ушбу муаммога тўғридан-тўғри ёки билвосита бағишланган катта миқдордаги илмий адабиётларни таҳлил қилиш асосида қилинган, шунинг учун олимлар бактериялар бунга қандай эришишларини ҳали аниқ тушунтириб бера олмайдилар. Бироқ, қизиқарли версия таклиф этилади: бактериялар, эҳтимол, атрофдаги тўқима ва органларга сигнал молекулаларини юбориши мумкин. Ичаклар одамнинг иммун, эндокрин ва асаб тизимлари билан боғланганлиги сабабли, бу сигналлар бизнинг хулқимизга бактериялар учун фойдали бўлган йўналишда таъсир қилиши мумкин.

Ушбу жараённинг калити бош мияни ошқозон-ичак тракти билан боғлайдиган 100 миллиондан ортиқ нерв ҳужайраларини тутувчи дайди нерв (nervus vagus) бўлиши мумкин.
 
Микроблар дайди нервидаги нерв сигналларини ўзгартириш орқали хулкимиз ва кайфиятимизни бошқариш (озиқ-овқат танловимизга таъсир қилиш) қобилиятига эга, шу билан таъм сезгиларимизга таъсир қилади, соғлигимизга салбий таъсир кўрсатадиган токсинларни ажратади ёки ўзимизни яхши ҳис қиладиган кимёвий «мукофот» ишлаб чиқаради.

Олимлар бу таъсир икки томонлама бўлишини таъкидламоқдалар. Яъни бошқа диетага ўтилганда, микрофлоранинг таркиби бир кунда бутунлай ўзгариши мумкин. Баъзи бактериялар ўлади, бошқалари тарқалади.
 
Шундай қилиб, пребиотикалар, пробиотиклар ва антибиотиклар ёрдамида одамлар учун энг «соғлом» ва қулай бўлган микрофлорани яратиш мумкин. Бу ичаклардаги баъзи зарарли бактериялар саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкинлиги нуқтаи назаридан жуда муҳимдир.


www.gepamed.uz