СЕМИЗЛИКНИНГ 6 ХИЛ ТУРИ ХАҚИДА.

СЕМИЗЛИКНИНГ 6 ХИЛ ТУРИ ХАҚИДА.

Семиришдан азият чеккан одамларда озиш услубини аниқлашнинг энг оптимал варианти ортиқча холестериннинг айнан қаерда тўпланаётганини аниқлаш ва шунга қараб вазн ташлаш стратегиясини танлаш хисобланади. Ёғларни тўпланиш жойига кўра семиришнинг қуйидаги 6 хил тури фарқланади

Кўп ейиш натижасида семириш.
Бунда ёғлар тананинг барча жойларида бир хилда тақсимланади ва бунинг давоси ўз озиқ-овқат рационингизни бироз чеклаш хисобланади.

Асабий қорин.
Бунда ёғ хужайралари асосан қорин сохасида жойлашиб, у сурункали тушкунлик кайфияти (депрессия) ва уни йўқотиш учун ширинликка зўр бериш натижасида ривожланади.

Глютенли семизлик.
Аёлларда энг кўп учрайдиган семизлик тури хисобланиб, у гормонал бузилишлар натижасида ривожланади ва ёғнинг асосан оёқнинг сон қисмларида тўпланиши билан кечади. Бундай холатларда фаол хаёт тарзи танлаш, ичиш ва чекиш каби зарарли одатлари бўлса ташлаш тавсия этилади.

Атероген метаболик дисбаланс

Семизликнинг бу турида ёғ асосан қорин бўшлиғида тўпланиб, нафас олишнинг қийинлашиши билан кечади. Бундай пайтларда спорт билан шуғулланиш ва ўз пархезингиздан хайвон ёғи махсулотларини инкор қилиш талаб этилади.

Веноз каналлари семириши
Бунда ёғлар оёқларда тўпланади. Ирсий хисоблангани учун семиришнинг бу турини даволаш қийин бўлади. Оёқлар билан кўпроқ харакат қилиш, югуриш, лифтдан фойдаланмасликка харакат қилишингиз сўралади.

Харакатсизликдан озиш
Бу илгари катта-катта еб - кўп харакат қилиб юрган ва кейинча ўз жисмоний фаолиятини кескин камайтириб, пассив хаёт тарзига ўтган одамларда кузатилади. Бу холатларда пациентларга ўз овқат рационини бошқатдан қараб чиқиш ва кам калорияли озиқланишга ўтиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз қорин айланаси нормада аёлларда 80 см дан, эркакларда 94 см дан кичик бўлиши керақ.


© www.gepamed.uz