ТЎЛАДАН КЕЛГАН ИНСОНЛАРНИНГ УЗОҚ ЯШАШИ РОСТМИ?

ТЎЛАДАН КЕЛГАН ИНСОНЛАРНИНГ УЗОҚ ЯШАШИ РОСТМИ?

Бу хақида Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) нима дейди?
ЖССТ тана вазни индекси (ТВИ) ни турли касалликларнинг ривожланиш хавфи билан боғлайди. Ўз тана вазни индексингизни қуйидаги формула ёрдамида хисоблаш мумкин:

ТВИ = тана вазни (кг) / бўй узунлиги² (м)

ЖССТ соғлиқ учун оптимал ТВИ 21 дан 23 кг/м² бўлиши, ёки хеч бўлмаса 18,5 кг/м² ва 24,9 кг/м² оралиғидан чиқмасликни тавсия этади.
ТВИ нинг 25 дан 29,9 кг/м² гача ортиши ортиқча тана вазни дейилса, унинг 30 кг/м² дан юқори кўрсаткичлари семизлик деб аталади.
Хар иккиси хам юрак қон томир касалликлари, қандли диабетнинг иккинчи тури, кўкрак безлари, тўғри ичак, простата бези, бачадон, буйраклар ва ўт пуфаги саратонини келтириб чиқарувчи омил хисобланиб келинган.

Семизликни ушбу касалликларни келтириб чиқариш хавфи юқори хисоблансада, ортиқча тана вазни хақида қатъий бу фикрни айтиш нотўғри хисобланади. Бир қатор текширувлар ва метатахлилларни кўрсатишича «ортиқча килограммлар» нинг хавфига шубха билан қаралади.     

Нима сабабдан ортиқча тана вазни хавфи сўроқ остида қолмоқда?
АҚШ да ўлим холатларига оид бир неча тахлиллар шуни кўрсатдики, озғинлик (ТВИ<18,5) ва семизлик (ТВИ>30) ўлим хавфини ошиши билан боғлиқ, аммо ортиқча вазн (ТВИ = 25-30) бундай эмас. Аксинча ушбу тоифадаги одамлар ўлим хавфи бўйича энг паст кўрсаткичларга эга. 
2016 йилда доктор Ketrin M. Flegal ва унинг хамкасблари 2,8 миллион одам маълумотлари бўлган 97 та тадқиқотни кенг миқёсда тахлил қилишди. Олинган натижалар ушбу мавзу бўйича аввалги ишларнинг натижаларини тасдиқлади. Семириб кетиш ва озғинлик ўлим хавфини оширади ва ортиқча вазн эса аксинча уни бироз пасайтиради.  
ТВИ 25-29,9 кг/м2 бўлган одамлар нормал вазн тоифасига кирадиганларга қараганда 6% камроқ ўлиши хавфи мавжуд.  
Маълумотлар илмий жамоатчиликда катта шов-шувга сабаб бўлди. Flegal ни текширувлари хавфли деб номланди. Чунки бу маълумот нотўғри тушунилиши ва «Ортиқча вазнли бўлиш соғлиқ учун фойдалидир» деб хато талқин қилиниши мумкин.

Гарвард тадқиқотчилари гурухининг таъкидлашича Flegal чекувчиларни ва касал бўлиб, вазн ташлаганларни хисобга олмаган. ТВИ даражаси энг паст бўлган одамлар орасида чекувчилар 25 фоизни, ТВИ даражаси юқори бўлган одамлар орасида эса атиги 8 фоизни ташкил этган. Аммо тўла одамлар орасида чекишни ташлаганлар кўп ва 44% ни ташкил этган. Эхтимол уларнинг узоқ умр кўришлари зарарли одатларини тарк этиш билан боғлиқдир.
1,46 миллион одам иштирок этган 19 та тадқиқот маълумтларини текшириш ва чекувчиларни хисобга олмаган холда олимлар энг кўп ўлим даражаси тана вазни индекси 20-24,9 кг/см2 оралиқда бўлган инсонларда аниқланган. Аммо доктор Flegal ушбу тахлилни танқид қилиб, тадқиқотда чекувчиларнинг сонини кўплиги ва уларни шунчаки инкор этиш статистикани бузилишига сабаб бўлишини айтган. 
Улардан қайси бири тўғри эканлигини ва ТВИ даражасини чегара кўрсаткичлари хақиқатда хам хаёт давомийлигини узайтириши мумкинлиги хақида аниқ бир нима дейиш мушкул. Аммо бу соғлом тана вазни чегарасини кенгайтириш мумкин. Масалан, бўйи 165 см булган аёл вазни 50 кг дан 80 кг гача бўлиши ва турли касалликларга чалиниш хавфи паст бўлиши мумкин. Яхши хамки, ТВИ дан ташқари хавфни камайтирувчи бошқа усуллар хам мавжуд.
Тананинг умумий вазнида нима мухим?

Висцерал ёғ миқдори
Тери ости ёғи қорин сохасида жойлашган ва ички аъзоларни ўраб турувчи висцерал ёғ каби хавфли эмас. Тери ости ёғидан фарқли равишда висцерал ёғлар кўпроқ яллиғланиш агентлари ва гормонлари ишлаб чиқаради. Улар ўз навбатида «ёмон» холестерин миқдорини ва триглицеридларни кўпайтириб, қон босимини оширади.
Бел айланасининг хар бир ортиқча 5 см и ўлим хавфини эркакларда 7 фоизга, аёлларда 9 фоизга оширади. 

Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра аёлларда бел айланаси 88 см дан, эркакларда 102 см дан ортса соғлиқ учун хатарли хисобланади.
Бошқача айтганда Сизнинг ТВИ кўрсаткичингиз ортиқча бўлган тақдирда хам, бел айланаси нормал оралиқда бўлса хавотирланишга хожат йўқ.  

Жисмоний фаоллик даражаси
Кичик бир текшириш натижасига кўра жисмоний фаоллик даражаси ТВИ қандай бўлишидан қатъий назар ўлим хавфини камайтиради. Максимал кислород истеъмоли қанчалик юқори бўлса – бу тананинг умумий турғунлиги кўрсаткичи бўлиб, турли хил касалликлардан ўлим хавфи шунчалик камаяди.

21 та тадқиқотнинг метатахлили шуни тасдиқлайдики, жисмоний фаолликнинг юқори даражаси юрак қон томир касалликларидан ўлим хавфини эркаклар учун 20 фоизга ва аёллар учун 30 фоизга камайтиради.
Бу айниқса кўп ўтирганлар учун мухимдир. Кунига 6-8 соат вақтини ўтириб ўтказадиган одамларда ўлим хавфи, кунига 4 соатгача ўтирадиган инсонларникига қараганда юқори хисобланади. Хавфни минимал даражага тушуриш учун доимий ўтириб иш билан шуғулланадиган одамлар хафтасига 7 соат жисмоний фаолият билан шуғулланиши шарт хисобланади.  
Агар бу Сиз учун кўп бўлса, хеч бўлмаганда ЖССТ тавсияларига амал қилишга харакат қилинг. Яъни хафтасига ўртача 150 дақиқа интенсив жисмоний машқлар - пиёда юриш, енгил югуриш ва бошқа машғулотлар (хансираб, сухбатни ушлаб тура олмайдиган даражада тушмаган холда).    
Шунингдек, Сиз уларни 75 дақиқа купроқ аэробик машқлар билан алмаштиришингиз мумкин: югуриш, сузиш, велосипедда тезкор учиш, интервал машғулотлари, бошқа спорт турлари.

Қонда триглицеридлар миқдори
Триглицеридлар сизнинг қонингиз орқали ўтадиган ёғлар бўлиб, энергия ишлаб чиқариш учун сарфланади, ёки ёғ ҳужайраларида сақланади. Уларнинг юқори даражаси ТВИ қандай бўлишидан қатъий назар юрак хасталиги хавфини оширади. Триглицеридлар миқдорини аниқлаш учун қон тахлинини текшириб хавф даражасини аниқлаш ва соғлиқ муаммоси бўлмаса, уларнинг даражаси ошмаслиги учун қуйидагиларга амал қилишингиз  сўралади:
•    Ширинликлардан воз кечиш;
•    Углеводга ва клетчаткага бой (сабзавотлар, мевалар, донли махсулотлар) танлаш;
•    Тўйинмаган ёғларга бой махсулотлар (ёнғок, ёғли балиқ) ни истеъмол қилиш;
•    Мунтазам шуғулланиш;
•    Куннинг аниқ бир вақтида овқатланиш;
•    Фастфудларда мавжуд трансёғлар ва хамир овқатларни истеъмол қилмаслик.

Соғлом ва узоқ яшаш учун албатта озишга харакат қилиш шарт эмас. Агар Сизнинг ТВИ ингиз тавсия қилинган 25 кг/м² дан ортса хам, бел айланаси аёлларда 88 см дан, эркакларда 102 см дан кам бўлган тақдирда, соғлом турмуш тарзига риоя килаётган бўлсангиз ва мунтазам равишда спорт билан шуғулланаётган бўлсангиз, хавотирланишга ўрин йўқ.
    

www.gepamed.uz