КОНТРАЦЕПЦИЯ ТУРЛАРИ - 1.

КОНТРАЦЕПЦИЯ ТУРЛАРИ - 1.

Контрацепция – бу режалаштирилмаган хомиладорликни олдини олиш бўлиб, инсоният ўз тарихида бу борада кўплаб усулларни ўйлаб топган. Контрацепция усулларини танлашда нафақат хомиладорликни олдини олиш балки жинсий йўл орқали тарқалиши мумкин бўлган бир қатор инфекциялар (ВИЧ, гепатит) ни юқтириб олмасликни хам инобатга олиш лозим.
Хар бир инсон учун контрацепциянинг қайси усулини тўғри келишини танлашда врач билан маслахатлашиш лозим.

1. ГОРМОНАЛ ТАБЛЕТКАЛАР
– бу гормонлар дозасини тутувчи ва қабул қилинганда овуляцияни тормозловчи сунъий гормонал фон хосил қилувчи препаратлар хисобланади. Бунда тухум хужайра етилмайди ва хомиладорлик ривожланиши кузатилмайди.
Эффективлиги: тўғри қўлланилганда юқори эффектив.
Камчилиги: таблеткалар қиммат туради, кўплаб қарши кўрсатмалари ва салбий таъсирлари бор. Бир қатор омиллар (касаллик, стресс, бошқа дорилар) бу препаратлар таъсирини пасайтиради.



2. ГОРМОНАЛ ИНЪЕКЦИЯЛАР – улар хам таблеткалар сингари таъсир этади, аммо хар куни эмас, бир неча хафтада бир маротаба укол қилинади.  
Эффективлиги: юқори, таблеткаларни сингари хар куни ичиш хақида ўйлаб ўтирилмайди.
Камчилиги: таблеткалар сингари ва керак вақтда поликлиникага қайта инъекцияга келишга тўғри келади ва хайз циклини бузади.



3. ХАЛҚАЛАР
– бу хар ойда бир марта қинга ўрнатувчи маълум бир гормонлар дозасини тутувчи халқалар хисобланади.
Эффективлиги: яхши, бир ой давомида таблетка ичиш хақида ўйлаб ўтирилмайди.
Камчилиги: халқани ўрнатиш ноқулай ва «ичкарида» ёт тана турганлиги хисси пайдо бўлади.



4. ПЛАСТЫРЛАР – гормонлар дозасини тутувчи пластырларни терига ёпиштириб хафтада бир маротаба алмаштириб туриш керак.
Эффективлиги: яхши таблеткалар сингари хар куни ичиш хақида ўйлаб ўтирилмайди.
Камчилиги: пластырь билан юриш ноқулай хисобланади.



5. ИМПЛАНТАТЛАР – гормонлар дозасини тутувчи имплантант тери остига жойлаштирилади.
Эффективлиги: яхши 3 йилгача контрацепция хақида ўйламайди.
Камчилиги: имплантант юборилган жой яллиғланиши мумкин.



6. ПРЕЗЕРВАТИВЛАР
– барьер усуллари қаторига кириб, латексли презервативлар алоқа олдидан эркаклар томонидан фойдаланилади.  
Эффективлиги: юқори, нархи хам қиммат эмас. Нафақат хомиладорлик балки жинсий йўл орқали юқувчи турли микроблардан хам химоя қилади.
Камчилиги: Кам холларда латекс материалига аллергия бўлиши мумкин.



7. ДИАФРАГМА ВА БЎЙИНЧА ҚАЛПОҚЧАЛАРИ – барьер усули хисобланиб, сперматозоидларни бачадон бўйинчасига ўтишига тўсқинлик қилади.
Эффективлиги: ўртача, алоқадан бир неча соат олдин «жойлаштириб» олиш мумкин.
Камчилиги: ўлчамини танлаш ва жойлаштиришни ўзлаштириш учун врач маслахати талаб этилади.



8. СПЕРМИЦИДЛАР – бачадон йўлини тўсиб турувчи ва сперматозоидлар фаоллигини сусайтирувчи моддалар бўлиб, шамча, крем ва аэрозоллар шаклида ишлаб чиқарилади. Таъсир этувчи моддаси турлича ва конкрент препаратга боғлиқ.
Эффективлиги: яхши, қиммат эмас, қарши кўрсатмалари кам.
Камчилиги: қўллаш ноқулай, аллергик реакциялар кузатилиши мумкин,


давоми бор

© www.gepamed.uz 



Контрацепция – бу режалаштирилмаган хомиладорликни олдини олиш бўлиб, инсоният ўз тарихида бу борада кўплаб усулларни ўйлаб топган. Контрацепция усулларини танлашда нафақат хомиладорликни олдини олиш балки жинсий йўл орқали тарқалиши мумкин ...">