КУЧЛИРОҚ ОҒРИБ ҚОЛМАСЛИК УЧУН АНТИБИОТИКЛАРНИ ҚАНДАЙ ИЧИШ КЕРАК? (ДАВОМИ)

КУЧЛИРОҚ ОҒРИБ ҚОЛМАСЛИК УЧУН АНТИБИОТИКЛАРНИ ҚАНДАЙ ИЧИШ КЕРАК? (ДАВОМИ)

Бактериал инфекцияни антибиотикларсиз даволаса бўладими?
Ха мумкин. Агар инфекцион жараёнлар енгил кечса (масалан, бронхит, синусит, отит) ва организм иммун тизими кучли бўлса антибиотиклар ичиш шарт эмас. Юкори иситма билан кечганда ва касалликнинг хроник турга ўтиш хавфи юқори бўлганда, бемор инсон бошқаларни зарарлаши мумкин бўлган пайтларда, антибиотиклар беморнинг тузалишини анчагина тезлатса ва асоратларни олдини олиш учун антибиотиклар албатта қўлланилади.

Антибиотикларни қандай ичиш керак?
Антибиотиклар қаътий врач кўрсатмасига кўра ва йўриқнома асосида ичилади. Энг аввал қон тахлиллари топшириш, қандай микроб касалликни чақиргани ва уни қайси антибиотикка сезгирлиги аниқланади. Антибиотикларни мустақил ичиш мумкин эмас. Негаки Сиз:
1.    Бактериал ва вирусли инфекцияни ажрата олмаслигингиз мумкин.
2.    Сотиб олган антибиотик препаратингиз айнан сиздаги бактериал инфекцияга таъсир этмаслиги мумкин.
3.    Препарат дозасини нотўғри танлашингиз мумкин.
4.    Антибиотикларни нотўғри ва ортиқча қўллаб бактерияларни уларга нисбатан барқарор қилиб қўйишингиз мумкин.

Бу нима дегани?
Бактериялар доимо мутацияланиб туради ва уларнинг янги авлодлари антибиотиклардан қўрқмай қолади. Бактериялар майда бўлиб, кўп яшамайди, улар тез ўзгариб туради ва янги шароитларга осон кўникади. Қанча кўп антибиотик қўлланилса микроорганизмлар шунчалик чидамли бўлишга улгуради. Шифохоналарда энг кучли бактериялар яшаб, улар турли хил дезинфекцион воситаларга мослашиб, чидамли бўлишга улгуришади. Худди шундай холат қишлоқ хўжалигида хам учрайди.

Бу хавфлими?
Ха хавфли. Хозирда врачлар хар қандай антибиотикларга турғун микробларга дуч келишмоқда. Уларни «супербактериялар» деб аталади. Улар қаторига турғун стафилококк, кўк йирингли таёқчали бактерияларни киргизиш мумкин. Ёки бўлмаса сил касаллигининг антибиотикларга резистент (чидамли) туридан йилига 250 мингта одам оламдан ўтади.

Нима қилмоқ керак?
Бунинг бир нечта вариантлари бор:
1.    Янги антибиотикларни ихтиро қилиш. Хозирда фармацевтлари анча қиммат бўлсада бактерияларни ўлдира оладиган бир қатор янги моддалар ва улар асосида препаратлар яратмоқда.
2.    Микробларга қарши курашнинг янги усулларини ихтиро қилиш керак. Масалан, бактериофаглар, яъни одам организми учун зарарсиз, аммо бактерияларни ўлдирадиган вируслар яратиш. Хозирча бактериофаглар борасида олиб борилаётган тадқиқотлар етарлича натижа бермаяпти.
3.    Антибиотиклар «барча инфекциядан химоялайди» деган нотўғри фикрлардан узоқ юриш керак.

Антибиотикларни қандай ичиш керак?
Антибиотикларни қабул қилишда қуйидаги принципларга асосланиш керак:
1.    Антибиотикларни рецептсиз қабул қилмаслик керак. Бу бактерияларни уларга чидамли бўлиб қолишини олдини олади. Узингизга яхши таъсир этган антибиотикни бошқа одамларга шуни ич деб маслахат бермаслик керак.
2.    Врач буюрмаса антибиотик қабул қилмаслик керак. Аввал қон тахлиллари топширилади – кейин антибиотик танланади. Вирусли инфекцияларда антибиотиклар эффектсиз хисобланади.  
3.    Бошланган даво курсларини охиригача тугатмасдан тўхтатиб қўйиш. Антибиотиклар тезлик билан таъсир этмайди. Уларнинг таъсир ўтказиши бактерияларни тўлиқ ўлдириши учун маълум вақт керак бўлади. Даво курсини эрта тўхтатиш, организмда кучли бактерияларни сақланиб колишига ва касалликни хроник турга ўтишига шароит яратади.

© www.gepamed.uz