КУЧЛИРОҚ ОҒРИБ ҚОЛМАСЛИК УЧУН АНТИБИОТИКЛАРНИ ҚАНДАЙ ИЧИШ КЕРАК?

КУЧЛИРОҚ ОҒРИБ ҚОЛМАСЛИК УЧУН АНТИБИОТИКЛАРНИ ҚАНДАЙ ИЧИШ КЕРАК?

Антибиотиклар нима?
Антибиотиклар – бу бактерияларни ўлдиручи препаратлар хисобланиб, бирнчи антибиотик – пенициллинни Александр Флеминг 1928 йили моғор замбуруғидан ажратиб олган. Шундан берига антибиотикларнинг кўплаб синфлари очилиб синтезланди.

Антибиотиклар антисептик ва микробга қарши препаратлардан нимаси билан фарқ қилади?
Антибиотиклар - микробга қарши хусусиятга эга, яъни вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва оддий микроорганизмларни ўлдиради.
Антисептиклар – бу маълум юзалардаги (масалан, стол, кушетка, қўл) микроорганизмларни ўлдирадиш хусусиятига эга.
Антибиотиклар фақат бактерияларга организм ичида таъсир этади. Антисептиклар эса одам организми ичига кира олмайди.

Антибиотиклар қандай таъсир этади?

Антибиотикларнинг мақсади организмга киргач бактерияларга пишиб олиш ва ёки уни ўлдириш, ёки кўпайишига йўл қўймаслик хисобланади. Бунинг учун антибиотиклар «нишон» истайдилар. Одатда бу бактерияларнинг ДНК си хисобланиб, антибиотиклар микроорганизмлардаги мухим хаётий жараёнларни бузади.

Нега антибиотиклар бактерияларни ўлдирадию, организмга салбий таъсир этмайди?

Аслида бундай эмас. Шундай антибиотик препаратлар борки, улар одам организмига (масалан, жигарига) жиддий салбий таъсир этиши мумкин. Шуларни хисобга олган холда уларни фақат кескин кўрсатмалар асосида буюрилади. Ёки бўлмаса уларнинг ўрнига айнан бактерияларнинг «нишонига» таъсир этадиган ва организмга зиён етказмайдиган бошқа дорилар танланади.

Антибиотикларни қачон ичиш керак?
Антибиотиклар агар организм бактериялар томонидан чақирилган инфекциялар билан касалланганда фойда беради. Вирусли инфекцияларда эса улар эффект бермайди. Шунинг учун грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияда антибиотиклар қўлланилмайди. Вируслар нафақат юқори нафас йўллари (бурун, томоқ), балки бронхлар, ўпка, ичаклар (ротавирус, энтеровирус), бошқа аъзоларнинг шиллиқ қаватлари, тери (герпес, сувчесак, қизамиқ) ва бош мияни зарарлаши хам мумкин. Бу барча холларда бемор организмнинг иммун тизими паст бўлса антибиотиклар фақат иккиламчи инфекция ривожланишини олдини олиш учун буюрилиши мумкин.   
 
Антибиотиклар нимаси билан хавфли?
Антибиотиклар истеъмол қилинаётганда бир катор ножўя эффектларни кузатиш мумкин. Уларнинг энг асосийлари: қунгил айниши, ич кетиши (диарея), қориндаги оғриқлар, бош айланиши, аллергик реакциялар.
Антибиотикларнинг турлари кўп ва хар бирининг ўз қўллаш хусусияти бор. Масалан, айрим антибиотикларни болалар ва хомиладор аёллар учун қўллаш мумкин эмас. Айрим таблеткаларни кунда уч махал, айримларини кунига бир махал ичилади. Айрим антимикроб дориларни овқатдан олдин ичилса, айримлари овқатдан кейин ичилади. Айримларини сут билан ичиш мумкин бўлмаса, айримлари исталган нарса билан ичиш мумкин. Шу сабабли антибиотикларни ўзбошимчалик билан қўлламасдан шифокор маслахатини олган маъқул.
   
Антибиотиклардан кейин иммунитет ва жигарни тиклаш шартми?
«Узоқ вақт қабул қилинган антибиотиклар курсларидан кейин организм иммун тизимини тиклаш учун - иммуномодуляторлар, жигар тўқимасини яхшилаш учун – гепатопротекторлар буюриш шарт эмас» деб хисоблайди немис олимлари. «Касалликдан тикланиш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва тегишли пархез қўллаш кифоя хисобланади».


© www.gepamed.uz 


                             давоми