АСАЛНИНГ 12 ДАВОЛОВЧИ ХУСУСИЯТИ

АСАЛНИНГ 12 ДАВОЛОВЧИ ХУСУСИЯТИ

Асал нафақат хушхўр ширинлик, балки соғлиқ билан боғлиқ бўлган муаммоларни хал қилувчи ёрдамчи озуқа махсулоти хисобланади. Эсда тутинг асални бир ёшгача бўлган болаларга ва аллергияси мавжуд инсонларга истеъмол қилиш маън этилади. Асал бир қатор касалликларда асосий давога қўшимча восита сифатида қўлланилади.
 
1. Хуснбузарларни даволаш
Асалли ниқоб юздаги қизаришлар ва димланишли доғларни кетгизади. Бунинг учун 1 ош қошиқ асални 1 чой қошиқ зайтун мойи билан аралаштиринг. Аралашмани юзга суртинг ва 20 дақикадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланг. Асал тери тешикчаларини тозалайди ва рангини тиниқлаштиради.

2. ГЭРБ ни даволаш
ГЭРБ (гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги) – бу қизилўнгачни яллиғланиши бўлиб, жиғилдон қайнаши билан кечади. Асал ошқозоннинг юқори кислоталилигини нормаллаштиради. Қизилўнгач шиллиқ қаватини тикланиши ва янгиланиши учун 1 чой қошиқ (5 мг)  асални овқатдан 1 соат олдин кунига икки махал истеъмол қилиш керак.

3. Стоматитни даволаш
Енгил стоматит белгиларини асал орқали йўқотиш мумкин. Бунинг учун пахтани сув билан намлаб оғиздаги ярачалар артилади, сўнгра қуруқ пахтали таёқча билан ярачаларга асал суртилади. Бу муолажа кунига бир неча марта такрорланади.
 
4. Йўтални даволаш
200 мл илиқ сувда ярим чой қошиқда кофени ва 2½ чой қошиқда асални эритинг. Қунига 3 махал ичинг. Асал томоқни юмшатиб, таъсирланишлардан химоя қилади. Кофеин эса бронхларни кенгайтириб, нафас олишни яхшилайди.

5. Экзема ва себореяли дерматитни даволаш
Экзема терини зичлашуви, қизариши, қичишиш ва натижада қон кетувчи ярачалар ривожланишига олиб келади. Себореяли дерматитда шу симптомлар юзда ва бошда кузатилади. касаллик белгиларини камайтириш учун асалли бойламни жарохат юзасига қўйиб, 3 соатга қолдиринг, сўнг илиқ сувда ювиб ташланг.
 
6. Гриппни даволаш
Асал шунингдек грипп белгиларини йўқотади. Шамоллаган пайтингизда 1 ош қошиқ асални хар 3 соатда енг. Асалли чой эса вирусларга қарши курашиб, иммунитетни мустахкамлайди.

7. Уйқусизликни даволаш
Бир ош қошиқдаги асални бир стакан илиқ сутда эритиб, ётиш олдидан ичинг. Таъбга қараб ваниль ёки долчин қўшишингиз мумкин. Бу ичимлик ухлашга ёрдам беради. Сут тинчлантирувчи хусусиятга эга - мелатонин и триптофанни тутса, асал инсулинни ажралишини тезлатиб, триптофанни бош мияга етказилишини тезлатади.
 
8. Кесилган ва тирналган жойларни даволаш
Очиқ шикастланган ёки тирналган жойингизга асалли бойламни қўйинг, бу жарохатга инфекция тушишини олдини олади. Асал дефенсин-1 оқсили хисобига антибактериал хусусиятга эга бўлиб, бу модда асалариларнинг иммун тизимини бир қисми хисобланади. Асал бактерияларни сувсизлантириб, ўлдиради.

9. Бавосилни даволаш
Бир чой қошиқ асал, 50 мл зайтун мойи ва 50 грамм асалари мумини аралаштириб, малхам тайёрланг. Уни марлили тампонга суртиб, «оғриқли жойингизга» кунига икки махал қўйинг. Бу оғриқ, қон кетиши ва таъсирланишни йўқотади.

10. Оддий герпесни даволаш
Лаблардаги герпесни даволаш учун учуқ сохасига хар куни асалли бойламни қўйинг.

11. Шамоллаган лабни даволаш

Асалдан лабларга скраб сифатида фойдаланинг. Бу уларни юмшатади ва намлайди.

12. Спортдан кейин тикланиш учун
Асал жисмоний мехнатдан кейин қондаги шакар миқдорини нормаллаштиради. Машғулотлар пайтида уни истеъмол қилиш жисмоний кўрсаткичларни яхшиланишига сабаб булади.

© www.gepamed.uz