СОЧ ОҚАРИШИ САБАБЛАРИ ВА УЛАРДАН ХАЛОС БЎЛИШ УСУЛЛАРИ.

СОЧ ОҚАРИШИ САБАБЛАРИ ВА УЛАРДАН ХАЛОС БЎЛИШ УСУЛЛАРИ.

Қуйида оқ сочлар қайдан пайдо бўлиши, нега кимларнидир сочини эрта, кимларнидир кечроқ оқариши, бу жараённи кечиктириш ёки умуман тўхтатишнинг имкони бор ёки йўқлиги хақида гапирилади.

Нимага сочлар оқаради.
Соч ранги учун меланин пигменти жавоб бериб, у махсус жужайралар меланоцитларда ишлаб чиқарилади. Айнан шу меланинни ишлаб чиқарилишини тўхташи сочни оқаришига сабаб бўлади. Бу жараёнга бир қатор омиллар таъсир этиши мумкин:

1. Кексайиш
Ёш ўтган сайин меланин ишлаб чиқарилиши камаяди. 50/50/50 принципи хаммага маълум, яъни 50 ёшга келиб, 50 фоиз ахолининг сочини 50 фоизи оқаради. Бир неча йиллар олдин олимлар янада аниқроқ маълумотларни келтириб  ўтишди: 45-65 ёшдаги 74 фоиз ахолининг сочини 27 фоизи оқарган бўлади.

2. Генетик омиллар
Оқ сочларни пайдо бўлиши вақти ва унинг тарқалиши ирсиятга боғлиқ. Буни фан хам исботлайди. Ота ва онангизни сочи қанчалик тез оқарса шу пайтга келиб сизнинг хам сочингизга оқ оралайди. Олимлар фикрига караганда европеоидларни сочи азиатлар ва африкаликларга қараганда тезроқ оқаради.

3. Касалликлар
Сочлар оқариши буқоқ безида муаммолари мавжуд, баъзи аутоиммун касалликларда ва прогереяда кузатилади. Айрим дори воситалари ва химиятерапия хам сочларни оқаришига сабаб бўлади.  

4. Чекиш
Бу зарарли одат хам сочлар хам тери рангини ўзгаришига сабаб бўлади. Текшириш натижаларига қараганда чекувчи одамларда чекмайдиганларга қараганда соч оқариши 2,5  маротаба эртароқ кузатилади.

5. В12 витамини дефицити
Организмда В12 витамини етишмовчилиги нафақат сочларни оқаришига балки тўкилишига хам сабаб бўлади.

6. Стресс холатлари
Бир қатор текширув натижаларига қараганда стресс холатлари, асабий зўриқишлар сочларни оқаришига сабаб  бўлади. Фан томонидан буни тасдиғи халигача топилмаганига карамасдан камроқ асабийлашишни тавсия этамиз.

Соч оқаришига қандай қаршилик қилиш мумкин.
Сочларни ёшга хос ва ирсиятга боғлиқ холдаги оқаришига қарши чоралар йўқ. Бундай холларда сочларни махсус рангли бўёқларда бўяш тавсия этилади.

Айрим одамлар қўллаганидек оқарган сочларни юлиб олишнинг фойдаси йўқ. Вақт ўтиб шу жойнинг ўзида яна оқ соч ўсиб чиқади. Натижада соч фолликулаларини зарарлангани қолади холос.

Сочларни оқаришини олдини олувчи бошқа усуллар хам бор:

1.    Чекишни ташланг;
2.    Хайвон табиатли махсулотларни (айниқса жигарни – 12 тутади) истеъмол қилиш;  
3.    Врач маслахатига кўра махсус витамин қўшимчаларини ичиш;
4.    Стресс билан курашишга харакат қилиш, камроқ асабийлашиш;
5.    Саломатлин назорат қилиб бориш. Соч оқаришига олиб келувчи касалликларни эртароқ аниқлаб даволаш.


© www.gepamed.uz