ОҚ СОЧЛАР ҚАЙДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

ОҚ СОЧЛАР ҚАЙДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Катта ёшдаги одамларда оқ сочларни пайдо бўлиши унинг организмида моддалар алмашинувининг секинлашувини билдиради. Табиий соч оқариши эркакларда 34 ёшидан, айлларда 40-50 ёшидан бошланади.

Агарда соч оқаришини анча эрта 20 ёшларда бошланса, унда зудлик билан мутахассисга учраш лозим. Бу инсонда қандайдир хроник шамоллаш жараёни борлигидан далолат беради. Масалан: камқонлик, диабет, ошкозон-ичаклар, жигар касалликлари шулар жумласидандир.

Аёлларда сочнинг барвақт оқариши, улардаги гормонал фоннинг бузилишидан дарак беради.

Сочнинг эрта оқариши сабабини қандай аниқлаш мумкин?

Сочларнинг оқариши бу соч толаларидаги  рангли пигмент – меланин моддасининг камайиб кетиши хисобига бўлади.   

Соч оқариши нотўғри овқатланиш ичиш ва чекиш натижасида хам пайдо бўлиши мумкин. Соч рангига шунингдек пархезлар, кам харакатчанлик ва кам ухлаш хам таъсир этади. Бу омиллар натижасида соч толалари минераллар ва витаминлардан айрилиб, пигментацияси бузилади.

Кучли стресс холати натижасида организмда асаб системасини бошқариб турувчи махсус терамизад ферменти миқдорининг кескин камайиши ва натижада соч толалари озиқланишини бузилиб, сочда оқлар пайдо бўлиши кузатилади.  

Соч оқаришининг сабабини аниқлаш билан ихтисослашган врачлар  шуғулланади. Бунинг учун пациентнинг буқоқ бези ва жигарини ультратовушли теширувга, қоннинг биохимик тахлилларга юбориши мумкин. Тахлиллар натижаларига кўра хулоса чиқарилиб, даво чоралари кўрилади.

© www.gepamed.uz