ОДАМЛАРНИ БОШҚАРИШ ХИЙЛАЛАРИ – 1

ОДАМЛАРНИ БОШҚАРИШ ХИЙЛАЛАРИ – 1

Шу рукн асосида Сизларга психологик усулларни қўллаш орқали одамларга ўзлари сезмаган холда рухий жихатдан таъсир ўтказиш, шу ёрдамида уларнинг ишончини қозониш ва бир қатор обрў-эътиборли танишлар орттириш хақида баён қилинади.

1. Ёрдам сўраш усули ёки Бенжамин Франклин тактикаси.
Айтишларича Бенжамин Франклин қачонлардир ўзини ёқтирмайдиган бир нуфузли инсон билан мулоқот ўрнатиш зарурати туғилади. Шунда Франклин бу инсонга қандайдир бир ноёб китобни бериб туришини сўраб илтимос қилади бу китобни олгач ўша инсонни бағоят миннатдорчилик билдиради. Шу холатдан сўнг Франклин билан хатто гаплашишни ёқтирмайдиган бу инсон орасида дўстона муносабатлар пайдо бўлади. Бу усулнинг мохияти шундаки одамлар уларга рдам сўраб борсанг яхши кўришади. Шу орқали улар ўзларини ахамиятли ва фойдали хис қилишади. Ёрдам бериш орқали бу инсонлар қачонлардир жавоб хизматини олиш мумкинлиги хақида умид қилишади. Франклиннинг айтишича агар бирор киши Сизга қачонлардир яхшилик қилган бўлса, у бу яхшилигини яна қайтаришга мойил бўлади.

2. Хақиқатга тўғри келмайдиган нарсани сўраш усули.
Кимлардандир бирор хизмат ёки моддий ёрдам олиш истаги пайдо бўлганда ўзингизга керак бўлганидан кўра кўпроқ нарса илтимос қилиш қилинади. Маълумки Сиз рад жавобини оласиз. Чунки талабингиз нореал. Шундан кейин истагингизни аста секин зарурат даражасигача туширинг.
Айтайлик Сизга маълум бир миқдорда пул керак бўлиб қолди ва кимдандир олишни режалаштиргансиз. Сизнинг фикрингизча у одам бу пулни бермаслиги эхтимоли юқори. Шунинг учун аввал у одамдан ўзингизга керак бўлган суммадан каттароқ миқдордаги пулни сўранг. У одам албатта бунга кўнмайди, лекин сизга йўқ дегандан сўнг ўзини ёмон хис қилади. У ўзига-ўзи буни сизнинг талабингизни ўта юқорилиги эканлиги билан тушунтиради. Шунинг учун кейинги сафар сиз аввалгига нисбатан пастроқ пул сўраганингизда у ўзини ёрдам беришга мажбур деб хисоблайди.
Бу принципнинг амалиётда қандай ишлашини текшириб кўрган олимлар бу найрангининг хакикатда ишлаши хакида хулосага келдилар. Текширув натижасига кўра Сиз пул сўраб мурожаат қилган одам кейинги илтимосингизда одам ўзини ноқулай сезиб, йўқ дея олмайди, айни пайтда Сизга фақат ўзи ёрдам бериши мумкинлигини хис килади. Кейинги мурожаатингизда Сиз сўраган суммани беради ёки биринчи мурожатингизни ўзидаёқ озроқ бериб турсам қандоқ бўларкин дея ўзи пастроқ суммани таклиф қилади. У айтган сумма эса Сизнинг мўлжалингизга тўғри келиши мумкин.   

3. Вазиятга қараб инсоннинг исмини ёки у эгаллаб турган лавозимини таъкидлаш.  
«Дўстлар ортириш ва уларга таъсир ўтказиш усуллари» номли китобнинг муаллифи Дейл Карнеги фикрича сухбат пайтида тез-тез сухбатдошингизни исмини айтиб туриш мухим хисобланади. Унинг таъкидлашича исм у қайси тилда айтилишидан қатъий назар хар бир инсон учун эриш туюлади. Исмимизни қайта-қайта айтиб дунёдаги беқиёс ахамиятимиз хақида гапираётган сухбатдошига нисбатан инсон ижобий кайфиятда бўлади. Шунингдек талаффузда исмимиз билан бирга эгаллаб турган лавозим (масалан профессор) номини айтиш хам шу каби кучли таъсир ўтказади. Агар инсон ўзини маълум бир юқори турдаги инсон сифатида тутса – шу даражагача етиш имкони бўлади.
Бу методикани бошқа инсонларга таъсирини ўрганиш учун, шу одамга уни келажакда қандай кўришни истасангиз шундай мурожаат қилишингиз сўралади. Натижада улар ўзи хақида айнан шу калитда кўришади. Бу жуда осон. Агар сиз маълум бир инсон билан дўстлашмоқчи бўлсангиз унга кўпроқ ўртоқ ёки дўст деб мурожаат қилинг. Уни бошлиғингиз сифатида кўргингиз келса – босс деб чақиришга одатланинг.   
 
   
© https://t.me/gepamed_ultra