ОДАМЛАРНИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ 2

ОДАМЛАРНИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ 2

Мақолда айтишларича: «алдашни билмайдиган одам, ёлғонни фарқлай олмайди». Бу хам одамларни бошқаришга киради.
Одамларни бошқариш ёки манипуляция қилиш – бу инсонга таъсир ўтказиш  техникаси хисобланиб, натижада одам ўз фикрини ўзгартириши, ўз хулқини ўзгартириши ёки «бошқарувчи» одамнинг истаган харакатларини бажариши кузатилади.

Мақоланинг мақсади, кимларгадир одамларни бошқариш техникасини ўргатиш эмас, балки қандайдир беш сония ичида «манипулятор-инсонларни» фарқлай билиш ва ўзингизни уларнинг ёвуз харакатларидан химоя қила олишни ўргатишдир.
Мутахассислар фикрича одамларни бошқарилаётганини аниқлаш учун, аввал ўзингиз шу техникани эгаллаб айрим инсонларда қўллаб кўришингиз керак. Буни бир қатор мисолларда келтирамиз.

Хозирги замондаги рақобат кучайган пайтда одамларни бошқаришни барча нозик томонларини билган маъқул, бу айниқса бизнесга тааллуқли бўлса.

Техника № 1: Севги орқали бошқариш.
Севги схемасини (чизмаси) уч хил бўлади: 1. Бир одам севади-иккинчиси севмайди. 2. Иккала одам бир-бирини севади. 3 Иккала одам бир-бирини севмади.
Биринчи схема энг кўп учраб  эффектив хисобланади. Манипулятор инсон бу севилган инсон хисобланади. Қизиқарли жойи шундаки севган инсон ўзининг бошқарилаётганини сезиб туради, лекин хиссиётларнинг устунлиги туфайли хеч қандай чора кўра олмайди.
Иккинчи схема «агар мени севсанг, мен айтганларимни бажар» принципи бўйича кетади. Бу ерда ортиқча тушунтиришга хожат йўк.
Учинчи схема қандайдир маънода биринчиси билан кесишиб ўтади. Масалан, бирор «бойваччани» топиб олиб, кейинча 1 схема бўйича иш юритиш хисобланади. Бу ерга қимматбахо кечки клубларга «овга» чиқадиган айрим қизларни мисол келтириш мумкин.



Техника № 2: Рахмини келтириш орқали бошқариш
Эсингизда бўлсин, омадсиз инсонлар уларга рахмингизни келишини хохлайди.  
Омадсиз инсонлар табиатан бўш бўлишади ва уларга рахмингиз келаётганига ўхшаш орқали бемалол бўйнига сиртмоқ осиб олишингиз мумкин. Шу сабабли ўзингиз хам биров Сизга рахмдиллик қилаётган бўлса эхтиёт бўлинг.   
Масалан: Ишхонадаги хамкасбингимизга рахмингиз келганини кўрсатинг: «Нима қилиб қўйдинг? Ха майли тинчлан, хамма хам хато қилади, идеал одамлар булмайди, Кел бир бағримга босай» ва хаказо.  Шу тариқа коллегангизни мехри ва ишончини қозонасиз ва бироз вақт ўтган ўзингиз истаганча «айлантиришингиз мумкин».



Техника № 3: Ёлғон гапириш

Бу орамизда энг кенг тарқалган усул хисобланади. Одамзодни рост гапдан кўра ёлғон гапга ишонтириш осонроқ. Масалан: онангизга кеча берган пулингизни йўқотиб қўйдим десангиз, онангиз нима қилади. Албатта севимли боласига айтилган суммани яна беради. Натижада ёлғон орқали онани алдаган бўламиз.



Техника № 4: Реклама - доимий такрорлаш
Кўпчиликка маълум гап бор: «Кимнидир бир неча марта эшак десанг – тез орада у ханграй бошлайди».  Бу усулни айниқса телевизор орқали реклама қилувчилар кўп қўллайди. Масалан: бирон-бир янги телефон олмоқчи бўлсангиз модель танлашда биринчи навбатда хаёлингизда тинмасдан телевизор орқали реклама қилинаётган смартфон келади. Шу хаёл билан расталарни айланаверасиз, бошқа вариантларни кўрмайсиз ёки кўрсангиз хам эътиборга олмайсиз.


Техника № 5: Мехрибончилик орқали бошқариш

Агар Сиз чарчаб ишдан келган бўлсангизу ошхонангиз «ярақлаётган булса», қўшни хонада турмуш ўртоғингиз чангётқичда гиламни тозалаётган бўлса, сизни кўрибоқ жой хозирлаб, олдингизга ширин таомни қўйса – қандоқ яхши. Аммо шошилманг бироздан сўнг хўжайинингиз «жонгинам, эртага ўртоқларим билан балиқ овига (саунага, футболга) борсам майлими» деган савол билан мурожаат қилиши турган гап. «Еган оғиз уялади» деган гап бор, йўқ дея оласизми. Булар бари мехр ўтказиш орқали бошқариш турига киради.
 


Техника № 6: Шантаж (дўқ билан товлаш) орқали бошқариш.
Бу ха кўп учрайдиган одамларни бошқариш усуллари қаторига киради.
Мисол учун: Ота-оналар кўпроқ қўллайдиган усул: «Овқатингни охиригача емагунча – киндер сюрприз бермайман».
Яна бир мисол: Қиз йигитга айтяпти: «Шу тақинчоқни олиб бермагунча менга телефон қилманг»



Техника № 7: Жахлингизни чиқариш орқали бошқариш.

Бу усул инсонларни бошқариш усулларини қийин турларидан бири хисобланиб унинг мохияти маълум бир мақсадни кўзлаган холда инсонларни жахлини чиқариб, мувозанатини – ўзини назорат қилиш қобилиятини издан чиқариш, кейин секин тинчлантириш асносида ўз тайзиқингизни ўтказиш мумкин. Ёдингизда тутинг асабийлашган инсон ўз хис туйғуларини назорат қила олмайди, ўйламай турли сўзларни айтиши мумкин. Шу сабабли кейинча тинчланаётган пайтида инсон бошқаришга осон берилувчан бўлиб қолади.    


Техника № 8: Мақтов билан бошқариш.
Бу ўзига бино қўядиган инсонлар учун қўл келади ва турли «мақтов ва ёрлиқлар» таъсирида уларнинг «эриши» кузатилади. Эхтиёт бўлинг ортиқча мақтовни «кўр» одам хам сезиши мумкин.


Техника № 9: Одамларни қўрқитиш орқали бошқариш
Бу усулда бошқаришнинг мақсади – инсонда қўрқув хиссини хосил қилиш, чунки айнан кўрққан одам хис-туйғуларига бўйсунадиган бўлади ва турли хил маслахатларга қулоқ тутади. Масалан: бизнес билан боғлиқ мисол. Бирор бир инсонга «Сен эрта ёки индинга банкрот бўласан» деб уқтираверишинигиз мумкин. Кейин эса ундан пулларини сизнинг бизнесингизга инвестиция қилиши кераклиги сўралади. Бундай холларда жуда кам холларда рад жавоби олинади.


Техника № 10: Айбдорлик хиссини уйғотиш орқали бошқариш.
Бу усул билан болаларини тарбиялаётган катталар фойдаланиб, болаларни жазо сифатида уй бурчагига тургизиб қўйишади. Бу холат жуда кам такрорланади, чунки кўпчиликнинг олдида бурчакда туриш, бола учун уят хисобланади. Уятган инсонни эса бошқариш осон бўлади.


© www.gepamed.uz 


Каналимизга қўшилишни унутманг:  https://t.me/joinchat/AAAAAEIqhf5GXS4rf0PaDw