БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР ФОЙДАЛИМИ?

БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР ФОЙДАЛИМИ?

Организм ўзи учун керакли барча моддаларни табиий йўл билан синтезлаш имконига эга эмас. Кундан-кунга экологик мухитнинг ёмонлашиб бораётгани хисобига хаттоки энг кўп реклама қилинаётган озиқ –овқат махсулотларида хам керакли минераллар, витаминлар ва биологик фаол моддаларни топиш қийин. Шу сабабли организм учун турли хил фойдали моддаларни биологик фаол қўшимча (БАД) лар ёрдамида тўлдириш мода тусига кирди. Сўнгги йилларда БАД ларни ишлаб чиқариш саноати кучайиб, уларга бўлган талаб янада ортиб бормоқда.

БАД ларни келиб чиқиши хақида маълумот
БАД лар биринчилардан бўлиб, 1920 йилларда америкалик К. Ренборг томонидан ишлаб чиқилиб, уларнинг таркибида сув қалампири, люцерна ва петрушка бўлган. Кейинча БАД ларнинг фойдали томонини Нобель мукофоти лауреати Лайнус Полинг исботлаб берган. 1950 йилларга келиб фармаколог олимлар биринчи биологик фаол препаратарни синтезлашни йўлга қўйишган. Шу пайтдан бошлаб БАД ларнинг «фойдали/зарарли» томонлари мавзусида бахслар тинмайди. Ўтган асрнинг 80-90 йилларига келиб эса БАД ларни қўллашдаги энг эффектив ва максимал хавфсиз усули ишлаб чиқилди.    
 
БАД ларнинг синфланиши.
БАД лар таркиби ва маълум бир компонентларини процентли нисбатига кўра учта асосий гурухга бўлинади: эубиотиклар, нутрицевтиклар и парафармацевтиклар. Бундан ташқари яна бир қатор синфланишлар мавжуд бўлиб улар қуйидаги мезонларни ўз ичига олади:
•  Қўлланиш характери
•  Конкрет вазиятларда қўлланиши
•  Олинган манбаси
•  Организмга таъсир механизми.
•  Таркиби ва компонентлари

БАД ларнинг дори воситалари эмаслигини, уларни профилактика мақсадларида ва умумий қувватни ушлаб туриш мақсадида хам қабул килиш мумкинлигини ёдда тутинг. Улардан дори воситалари ўрнида фойдаланиш ва маълум бир касалликни даволаш мақсадида қўллаш қаътиян маън этилади. БАД лардан хар бир тановул қилинаётган овқатларга қўшимча сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ хисобланади. Бу нафақат организм учун керакли минерал ва витаминларни қабул қилиш, балки овқатланиш рационини ташкиллаштириш имконини беради.
 
БАД ларнинг фойдали ва зарарли томонлари.
БАД ларнинг фойдали хусусиятлари унинг кенг омма томонидан қўлланилаётгани ва ижобий фикр-мулохазаларига қарамасдан, танқид қилувчи инсонлар хам етарлича. Хақиқатда хам БАД лар одам организмига фойдали таъсир этиб, касалликни фаол ривожланишига, уларнинг хроник тусга ва даволаб бўлмайдиган шаклларига ўтишига тўсқинлик қилади.


 
БАД ларнинг асосий физиологик функциялари. 
1. Соғломлаштирувчи – одам организмини оптимал ишлашини қўллаб турувчи хусусияти;
2. Профилактик – бир қатор касалликларни олдини олади ва ташқи мухитга мослаштиради;
3. Тикловчи – организмни кучли антибиотик ва синтетик препаратлардан сўнг тикланишини кучайтиради;
4. Химоявий – турли синтетик препаратларни организмга таъсирини юмшатади;
5. Тайёрловчи – организмни узоқ вақт даволаниш ва синтетик препаратлар ичиш учун тайёрлайди.
 
БАД ларни қўллаш бўйича қўлланмалар.
БАД ларни қўллашдан олдин докторлар билан маслахатлашиш талаб этилади. Уларни саводсизларча ва нотўғри истеъмол қилиш кутилмаган ва кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. БАД ларни болалар, хомиладорлар, эмизикли аёллар ва кекса ёшдаги одамларга буюришда ўта эхтиёткорлик талаб этилади.

БАД ларни хавфсизлик даражаси ва уларни Давлат рўйхатидан ўтишини тегишли идоралар назорат қилади. Аммо уларни текшириш мақсадида фармакологик ва клиник текширувлар олиб борилмагани сабабли, айрим виждонсиз ишлаб чиқарувчилар томонидан уларнинг таркибига сифатсиз ва хатто ўзаро мос келмайдиган компонентлар қўшилиши кузатилмоқда. БАД ларни қўллашда ёзиладиган кўрсатма ва қарши кўрсатмалар расмий равишда хеч ким томонидан текширилмайди. Шу сабабли бундй холатларда қабул қилинаётган препаратларни синчковлик билан ўрганиб чиқиш, врачлар билан маслахатлашиш, ушбу турдаги махсулотларни истеъмол қилиб кўрган пациентлар мулохазалари билан хамфикрлашиш мақсадга мувофиқ хисобланади.
 
Қабул қилмоқчи бўлган препаратингизни сифат сертификати ва ишлаб чиқариш бўйича рухсатномаси бор-йўқлиги хақида қизиқиб қўйсангиз хам ёмон бўлмайди.

 © https://t.me/gepamed_ultra