АЁЛЛАР ГЎЗАЛЛИГИНИНГ 10 ТА ЁВУЗ ДУШМАНИ,

АЁЛЛАР ГЎЗАЛЛИГИНИНГ 10 ТА ЁВУЗ ДУШМАНИ,

Аёллар гўзаллиги – эркакларни мафтун қилувчи азалий табиат иноми хисобланади. Шу билан бирга у жуда хам нозик ва заиф хисобланиб, у билан мулойимлик ва эхтиёткорлик билан муомилада бўлиш талаб этилади. Айрим аёллар ўйлаганидек у доимий, уни хеч ким ўғирлаб ололмайди ва бузиб ташлолмайди деган фикрга бориш нотўғри хисобланади.
Аёллар гўзаллигини хозирги замонимизда хар кадамда турган хавф-хатар ва «ёвуз душман» лари мавжуд. Ушбу мақоламизда шулар хақида сўз юритамиз.


№1. Доимий стресс холатлари. Тинимсиз стресс холатлари бош мия қон томирлари, юрак ва юз қон томирларини спазмини келтириб чиқариб, ушбу аъзоларнинг нормал озиқланишини бузади ва ташвишли асоратларга сабаб бўлади.


№2. Тез-тез депрессияга тушиш.   Бу хаётга ва мехнат фаолиятига бўлган кизиқишни йуқотиб, аёлларни рухан тушкунликка тушишига сабаб бўлади ва натижада мия аёллар жозибадорлиги импульсларини юбормай қўяди.


№3 Хаётий пессимизм. Халқ орасида айтилишича некбинлик (оптимизм) бахт ва омадга йўл очади, тушкунлик кайфияти эса уни беркитади. Бахтсиз одамлар эса хеч қачон гўзал бўла олмайди.


№4. Узоқ ранжишлар. Қахр-ғазаб хисси қон томир ва асаб тизимлари фаолиятига салбий таъсир этиб, аёллар ташқи кўринишини ўзгаришига сабаб бўлади.


№5. Аёллар хасади.  Омадли ва бахтли дугоналарига бўлган ғазаб ва хасад аёлни ичидан емиради, унинг юзини қовоғи солиқ, хўмрайган, қахрли қилиб қўяди. Бундай пайтда гўзаллик хақида қандай гапириш мумкин.


№6. Хроник чарчаш. Эркаклар организмида бўлгани каби аёлларда хам чарчаш бўсағаси мавжуд бўлиб, ундан кейин холдан тойиш даври бошланади. Айни шу пайтда тўлақонли дам олиш аёллар гўзаллигига хавф туғдирмайди. Акс холда эса толиқиш хроник турга ўтиб, чарчоқни кўзлар ва мажбурий табассум хам билдириб қўяди. Чарчаган аёл юзини хеч қандай макияж билан беркитиб бўлмайди. Хроник чарчаш, стрессларга ўтириб ишлаш фаолияти қўшилса циститни нақд қилган бўласиз.


№7. Доимий уйқуга тўймаслик
. Уйқу аёллар гўзаллигини ушлаб туришда мухим ўрин тутади. Айнан уйқу пайтида асаб хужайраларини тикланиши ва чарчоқни йўқолиши кузатилади. Тўйиб ухламаган аёлни юзидан билиш мумкин. Энг гўзал ва модали кўйлаклар хам хроник уйқуга тўймайдиган аёлни чиройли қилиб кўрсата олмайди.


№8. Нотўғри озиқланиш. Табиий гузалликни ушлаб туриш учун инсонни нима ва қанча ейиши, таомини витамин ва минералларга бойлиги катта ахамият касб этади. Рационал озиқланиш қоидаларига амал қилмаслик аёл юзини жозибадорлигини камайтириб, юзида бақ-бақалар хосил қилади.


№9. Алкогол истеъмол қилиш. Алкогол юрак, асаб, хазм тизимига айниқса жигарни зарарлаб, бу ташқи кўринишга салбий таъсир этади. Доимий ичишга одатланиш юз териси майда қон томирларини кўринувчан қилиб қўяди.


№10. Чекиш. Организмга чекиш натижасида тушган никотин қондаги гемоглобинни метгемоглобинга айлантиради. У эса тўқима ва аъзоларга кислород етказиб бера олмайди, натижада юз териси нурсиз ер рангига киради. Чекишнинг бошқа зарарлари хақида кўплаб ёзилади ва биз уларга тўхталиб ўтирмаймиз.


© https://t.me/gepamed_ultra