ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАШИ САБАБИ НИМА?

ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАШИ САБАБИ НИМА?

Кўпчилик кўксимиз ортида жиғилдон қайнаши хиссини ўзимизда туйганмиз. Бу холат шунингдек, зарда бўлиши деб хам номланиб, шу қадар кўп учрамоқдаки, уни бемалол «гастрономик касаллик» деб аташ мумкин.

Зарда бўлиiи нима ва у қандай пайдо бўлади? Тасаввур қилинг, овқат хазм қилиш тизими гармоник тарзда ишлайди. Инсон овқат тановул қилганда озуқа моддаси қизилўнгач орқали ўтиб, ошқозонга тушади ва у ерда ошқозон шираси таъсирига учрайди. Овқат массасини ошқозондан қайтиб қизилўнгачга ўтмаслиги учун уларнинг чегарасида мускулли клапанли сфинктер мавжуд бўлиб, у «пастки қизилўнгач сфинктери» деб аталади.

Айрим одамларда бу клапан бўш ишлаб, зич ёпилмайди. Бунинг натижасида ошқозоннинг кислотали мухити ва овқат массасини бир қисми ошқозондан қизилўнгачга қайтиб ўтиши мумкин. Бу қизилўнгач пастки учдан бир қисми шиллиқ қаватини таъсирлаб, кўкрак ортида ва томоқда ёқимсиз гўёки оловли хиссиётга сабаб бўлади – жиғилдон қайнайди.    

Зарда бўлишни келтириб чиқарувчи бир нечта омиллар мавжуд бўлиб, улар стресс, овқатланиш одатлари, семириш, хомиладорлик ва бошқа хроник касалликлар бўлиши мумкин. Агар сизда зарда бўлишга мойиллик бўлса, аччиқ, нордон, ёғли овқатларни, шунингдек, кофе, алкогол ва газланган ичимликларни чегаралаши керак бўлади.

Зарда бўлиш шунингдек, овқатланиб бўлибоқ ётиб оладиган инсонларда кўп кузатилади – тананинг горизонтал холатида хазм ширасининг ошқозондан қизилўнгачга «қуйилиши» осонлашади.

Шундай экан, кўксингиз ортида «оловли фаввора» қайнаб чиқиши кузатилса – буни кулинар чақириқ сифатида қабул қилинг. Ўз соғлиғингиз хақида қайғуринг ва шунда ошқозонингиз сизга миннатдорчилик билан жавоб қайтаради.

www.gepamed.uz