СУТНИНГ ФОЙДАЛАРИ ВА ЗАРАРИ: ҚАЙСИ БИРИ КЎП?

СУТНИНГ ФОЙДАЛАРИ ВА ЗАРАРИ: ҚАЙСИ БИРИ КЎП?

Сут нимаси билан фойдали?

1. Тана вазнини ушлаб туради ва мускулларни ривожлантиради
Пархездан кейин озиш учун ва мускул массасини йўқотмаслик (ва аксинча уларни ривожланиши) учун овқат таркибида организмга кирадиган оқсил – макронутриент зарур. 100 грамм сигир сутида ўртача 3,2-3,5 грамм оқсил мавжуд. Бу оқсилни ўзлаштириш коэффиценти (protein digestibility-corrected amino acid score, PDCAAS) = 1.0 га тенг. Бу ўта яхши кўрсаткич, яъни сигир сути организм томонидан тўлиқ ўзлаштирилади ва барча зарур аминокислоталарни тутади дегани. Агар сиз озишни мақсад қилган бўлсангиз, ёғ фоизи камроқ сутни танланг, уни алохида ичинг ёки оддий маъсулотлардан тайёрланган юқори миқдорда оқсил тутувчи коктейллар истеъмол қилинг  

2. Инсульт ва юрак ишемик касаллигини олдини олади
Сигир сутидаги ёғлар асосан тўйинган булиб – улар ўртача 63% ни ташкил этади. Ёғсиз сут, бошқа сут махсулотлари ва пишлоқ юрак касалликлари, шу жумладан инсульт ривожланиши хавфини камайтиради. Ундан ташқари сутда 4,73% гача политўйинмаган ёғ кислоталари мавжуд бўлиб, улар бош мия ва юрак учун ўта фойдали. Бу модда айниқса сигир ўт билан озиқланган фасллар – бахор-ёзда кўп бўлади. Ривожланган давлатларда grass-fed milk фойдали сутнинг эталони хисобланади.

3. Суяклар саломатлигини яхшилайди
Тиш ва суяклар соғлом ва бақувват бўлиши учун организга кальций керак. Ундан ташқари бу макроэлемент қон томирларни қисқариши ва кенгайиши, нерв импульсларини узатилиши, шунингдек гормонлар секрецияси учун зарур хисобланади. Кальций етишмаслиги тегишли муаммоларни келтириб чиқаради.
100 грамм сут таркибида 112 мг кальций мавжуд. Тўғри бу қайнатилган исмалоқ (136 мг) ёки бодом (264 мг) га қараганда оз. Аммо сут таркибидаги кальцийнинг ўзлаштирилиши осон. Яъни сутдаги кальций лактоза, витамин D ва фосфор хисобига яхши ўзлаштирилади.

4. Бош мия саломатлигини таъминлайди
Сут таркибида глутатион моддаси кўп бўлиб, бу кучли антиоксидант бош мия хужайраларини эркин радикаллардан химоя қилади. Шу сабабли сут ичишни организми кўтарса қатта ёшдаги инсонларга хам тавсия қилинади.

Сутнинг зарари нимада?

1. Гормонлар мажудлигида саратон ривожланиши хавфини оширади
Хомиладор сигирлар сутида эстроген ва прогестерон гормони кўп бўлади. Бундай сут инсонннинг гормонал фонига салбий таъсир этиб, бачадон, тухумдонлар ва сут бези саратони ривожланишини кучайтириши мумкин.  

2. Хазмни бузиши мумкин
Сут таркибидаги углеводлар лактозадан иборат. Уни шунингдек, сутли шакар деб хам аталади. Лактозани ўзлаштириш учун организмга лактаза ферменти керак. Унинг етишмовчилиги лактозани тўлиқ ўзлаштирилмаслигига сабаб бўлади. Натижада сут махсулотларини истеъмолидан 30-120 дақиқа ўтгач, қорин дам бўлиши, ич кетиши, қайт қилиш, қорин мускуллари талвасаси каби белгилар кузатилади. Лактозани ўзлаштира олмасликни даволаш шарт эмас. Овқат рационидан сут ва сут махсулотларини чиқариб ташлаш кифоя.
 
Сут ичишга арзийдими
Сутни фойдали ёки зарарли деб узил-кесил гапириш нотўғри. Барчаси конкрет сут тури ва уни ичган одамга боғлиқ. Агар сизда лактоза ўзлаштира олмаслик мавжуд бўлса, шунингдек, гормонал дисбаланс ёки оилангизда бачадон, тухумдон, кўкрак безлари ёки простата бези саратони аниқланган бўлса сутдан воз кечганингиз маъқул
Организмда холестерин миқдори кўп бўлганда, тўйинган ёғлар миқдорини камайтириш учун ёғсиз сут ичиш тавсия этилади.
Қолган инсонлар учун сут фойдадан холи эмас. Чунки унда осон ўзлаштирилувчи оқсил ва кальций бор.


www.gepamed.uz