КЎЗЛАР НИМАГА МУЗЛАМАЙДИ, АХИР УЛАРДА СУВ БОРКУ?

КЎЗЛАР НИМАГА МУЗЛАМАЙДИ, АХИР УЛАРДА СУВ БОРКУ?

Кучли совуқда сув албатта музга айланади. Аммо инсон кўзлари 98% сувдан таркиб топганига қарамай, нафақат музламайди, балки совуқни хис қилмайди хам.

Мутахассислар буни кўрув аъзоларида терморецепторлар йўқлиги билан тушунтиришади. Бошқача айтганда кўзнинг шох пардаси харорат ўзгаришларини сезувчи хеч қандай нерв хужайралари тутмайди.

Ахборотларнинг 85 фоизини биз кўзлар орқали оламиз. Шу сабабли яратувчи, асосий сезги аъзоси хисобланган кўз хақида яхшигина қайғурган ва уни етарлича химоялаган. Кўзларни музламаслиги учун омиллар бир нечта.

Биринчидан, кўзларни ташқаридан ювиб турувчи суюқлик – тоза сув эмас. Бу кўз ёшида етарлича фоизда тузлар ва оқсиллар концентрацияси  мавжуд бўлиб, улар кўзларни -35 градус совуқ хароратгача музлаб қолмаслигини таъминлайди.

Иккинчидан,  кўз олмаси атрофида қон томирларнинг кенг кўламли капиллярлар тармоғи мавжуд бўлиб, улар кўзни хам озиқлантириш, хам керак пайтида иситиш хусусиятига эга. Шу сабабли кўзлар паст харорат билан тўқнаш келганда, улардаги қон томирлари кенгайиб, совуқдан химоялайди.

Учинчидан, кўзлар ташқи мухитнинг механик ва химик таъсирлардан яхши химояланган. Кўз олмасининг асосий қисми бош мия суяклари орасида жойлашган, ташқаридан эса қовоқлар ва киприклар тўсиб туради.

Кўзларни вазият талаб этилса - музлатиш мумкин. Бунинг учун жуда паст харорат талаб этилади. Масалан, тиббиётда ретинал криотерапия усули қўлланилиб, бунда -195,8 °C хароратда суюқ азот билан кўзнинг тўр пардасини олиб ташлаш мумкин.


www.gepamed.uz