ҚОН ТОМИРЛАРНИ СТЕНТЛАШ НИМА ВА У ҚАЧОН БАЖАРИЛАДИ?

ҚОН ТОМИРЛАРНИ СТЕНТЛАШ НИМА ВА У ҚАЧОН БАЖАРИЛАДИ?

Коронар стентлаш  - бу юрак ишемик касаллигини даволашнинг бир тури хисобланиб, юрак тож томирларини торайган қисмини аввалги холатигача ичкаридан кенгайтириш (тиклаш) усули хисобланади. Бу муолажа ангиография ускунасини рентген нурлари назорати остида махаллий оғриқсизланириш йўли билан томир ичига махсус қурилмалар – баллончик ва стент (металл каркас) киргизиш орқали амалга оширилади. Муолажа оғриқсиз бўлиб, терини катта кесиш ва беморга умумий наркоз бериш талаб этилмайди.

Стент нима
Стент – бу най шаклидаги тўрсимон металл конструкция хисобланиб, одатда йиғинчоқ холатида бўлади. Сон ёки билак артерияси орқали стент юрак тож томирининг патологик торайган қисмига киргизилгач, ичидаги баллон катетер дамланиб, соғлом қон томир диаметрига яқинлашгунча кенгайтирилади (ёзилади). Кейин балон-катетер хавоси чиқарилиб олиб ташланади. Стентни ўрнатиш босқичлари монитор экранида  назорат қилинади.

Муолажа махсус операция хоналарида беморни юраги ишини кардиограммада доимий назорат қилиш ёрдамида бажарилади. Ташрих пайтида беморлар худди стенокардияда бўлгани каби оғриқ хис қилади, аммо бу бир неча сонияларгача давом этади холос. Стентни қайта яна «ёпишни» имкони бўлмайди. Негаки у кейинча қон томир деворига битиб кетади.   

Стентлаш зарарланиш даражасига қараб юракнинг бир нечта тож томирида бажарилиши мумкин. Стентлаш бажарилган пациентлар маълум вақт давомида қон суюлтирувчи препаратлар ичиб туриши талаб этилади. Унинг давомийлиги стентни тури ва сонига боғлиқ бўлади.

Коронар стентлаш нафақат режали беморларда амалга оширилади, балки у ўткир коронар синдромида хам қўлланилади. Жумладан, ўткир миокард инфаркти, ностабил прогрессив стенокардия ва хаказо. Инфаркт олди холатларида бажарилган стентлаш муолажалари миокарда инфаркти ривожланишини олдини олади ва ўлим хавфини камайтиради.   

www.gepamed.uz