ИНСУЛИНРЕЗИСТЕНТЛИК НИМА?

ИНСУЛИНРЕЗИСТЕНТЛИК НИМА?

Инсулин резистентлик нима ва у нимаси билан хавфли?
Инсулинорезистентлик бу тана хужайраларини инсулин гормонига сезгирлигини йўқолиши хисобланади. Бу носоғлом холат хисобланади, чунки.

Одатда биз истеъмол қилган овқат ичакларда қайта ишлангандан кейин қонга глюкоза холида тушиб, барча тўқима ва органларга тарқалиб – хужайралар учун озуқа манбаи хисобланади. Хужайралар томонидан глюкозани ўзлаштириш махсус калит – инсулин гормони орқали амалга оширилади.   
 
Бу гормон ошқозон ости бези томонидан қонда шакар миқдори ортишига жавобан ишлаб чиқарилади. Инсулин таъсирида хужайралар глюкозани қабул қилиб – тўйинади. Инсон тетиклик ва энергияга тўлиш хиссини сезганда ва қондаги глюкоза миқдори меёрга қайтганда – инсулин ишлаб чиқариш тўхтайди. Шу тариқа навбатдаги овқатланиш пайтида бу жараён такрорланаверади. Нормада шундай бўлади.    

Инсулинга резистент инсонларда эса организмдаги хужайралар «калит» (инсулин) га реакция билдирмай кўяди. Яъни глюкоза хужайра мембранаси орқали сингимайди ва унинг қондаги миқдори ошқозон ости бези хар қанча инсулин ишлаб чиқарса хам ортиб кетади.


Натижада инсон овқатланса хам, унинг орган ва тўқималари керакли миқдорда озуқа моддалари олмайди ва инсонда бўшашиш, тез толиқиш ва иш фаолиятини кескин камайиши каби шикоятлар пайдо бўлади. Ўзлаштирилмай қолган эркин глюкоза эса ёғ хужайраларига бориб ўтириб, уларнинг ўсишига ва натижада организмни семиришига сабаб бўлади.

Аммо инсулинрезистентликнинг клиник белгилари фақат ортиқча тана вазни ва қувватсизлик хисобланмайди. Балки жиддийроқ ва хавфлироқ оқибатлари хам мавжуд. Инсулинрезистентлик қандли диабетнинг турини асосий сабаби хисобланади. Ундан ташқари қондаги ортиқча миқдорда қанд бўлиши ички аъзолар, бош мия, жигар, буйрак, асаб ва юрак-қон томир тизимига зарарли таъсир этади.   

Инсулин резистентлик қандай ривожланади.
Бу хақида олимлар томонидан аниқ жавоб бўлмасада, бир қанча боғлиқликлар мавжуд.
Жумладан инсулинрезистентлик ортиқча овқатланиш билан боғлиқ. Айниқса енгил углеводлар (ширинликлар: конфет, торт, пироженое) ни  севувчилар бунга мойил. Ширинликлар нафақат қонда қанд миқдорини оширади, балки қонда эркин ёғ кислоталар миқдорини хам кўпайтириб, хужайраларнинг инсулинга сезгирлигини кескин камайтиради.
 
Инсулинорезистентликнинг бошқа сабаблари хам бор:
•    Бел айланасининг катталиги – аёлларда 80 см дан, эркакларда 94 см дан ортиқ бўлиши. Бу параметр қоринда ички аъзолар атрофида ортиқча висцерал ёғ тўпланганини англатиб, улар хужайраларни инсулинга сезгирлигини камайтирувчи махсус оқсил ажратиб чиқаради.
•    Кам харакат хаёт тарзи. Жисмоний фаоллик хужайраларни инсулинга сезгирлигини оширади, ва аксинча.
•    Органимдаги хроник яллиғларниш жараёнлари.
•    Ичак микрофлорасини бузилиши. У ёки бу бактерияларни кам  ёки ортиқчалиги.
•    Инсон ёши. Инсон ёши қанча катта бўлса инсулинга резистентлик шунча камаяди. 50 ёшдан ортган инсонларнинг 40 фоизида инсулинрезистентлик ривожланади.
•    Ирсият.
•    Айрим касалликлар: аёлларда тухумдонлар поликистози, жигарни алкоголсиз ёғли дистрофияси, уйқудаги апноэ.
•    Чекиш,
•    Тўйиб ухламаслик.

Инсулинорезистентлик қандай аниқланади
Бунинг ўзига хос симптомлари йўқ. Фақат врачгина инсулинрезистентликка гумон килади ва қон тахлилларига йўналтиради. Қон тахлилида нимани кўриш мумкин:
•    Оч қоринга қонда қанд миқдорини юқорилиги (овқат егандан камида 8 соат кейин);
•    Қонда триглицеридлар миқдори ортиқчалиги;
•    Қонда «яхши» холестерин пасайиб, «ёмон» миқдори холестерин ортиши.

Инсулинорезистентлик қандай даволанади
Инсулинорезистентлик касаллик эмас шунинг учун инсулинга сезгирликни оширувчи дорилар йуқ.
Хаёт тарзини ўзартириш талаб этилади:
•    Кўпроқ харакат қилинг;
•    Ширинлик истеъмолини камайтиринг;
•    Соғлом овқатланинг;
•    Чекишни ташланг;
•    Тўйиб ухланг.

www.gepamed.uz