ПСИХОЛОГ, ПСИХОТЕРАПЕВТ ВА ПСИХИАТР – ФАРҚИ НИМАДА?

ПСИХОЛОГ, ПСИХОТЕРАПЕВТ ВА ПСИХИАТР – ФАРҚИ НИМАДА?

Хамма инсонлар хам бу мутахассислар орасидаги тафовутни тушунишмайди. Улар илми, даволаш усуллари ва компетенцияси даражасига қараб фарқланади. Психолог рухий жараёнларни текшириш билан шуғулланиб, инсонларга рухий муаммоларини хал қилишда ёрдам берса, психотерапевт рухий даволаш сеансларини ўтказади, психиатр эса рухий бузилишларни ташхислайди ва медикаментоз даволайди.  

Психологлар (рухшунослар) кимлар
Психолог врач хисобланмайди. Психологларни кўплаб ўқув масканлари тайёрлайди, фақат тиббиёт олийгохлари эмас. Фаолияти доирасига кўра психологларни мактаб, оилавий, ижтимоий ва бошқа турлари мавжуд. Врачлик фаолияти билан шуғулланишга психологларни хуқуқи йўк. Улар фақат соғ одамлар билан ишлайди.  
Психологлар ўз хизматларини жисмоний инсонлар ва ташкилотлар учун кўрсата олади, маслахатлар беради, тренинглар ўтказади.

Психологларга оиласида ёки иш жойида зиддиятларга учраган, оғир фожеа (турмуш ўртоғидан ажралиш, ишдан бўшаш, яқин одами вафоти) натижасида салбий эмоциялар хис килаётган инсонлар ёки жиддий ва мураккаб хаётий танлов олдида турган инсонлар мурожаат қилади. Психологлар даволамайди ва хеч қандай тайёр маслахатлар бермайди. Психологлар инсонларга ўзининг хис-туйғулари, интилишлари ва хохишлари билан келишиб олишга, ўз муаммоларини хал қилишда тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради.        

Клиник психологлар кимлар
Клиник психолог ўзининг психологиядаги билимларига қўшимча равишда тиббиёт муассасаларида психиатрия ва неврология йўналишларида қисман таълим олган инсонлар хисобланади. Бу мутахассислар психотерапевт ва психиатр врачлари билан биргаликда ташхис қўйиш, маслахат бериш хуқуқига эга. Аммо улар мустақил равишда шизофрения каби оғир психиатрик патологиялар билан шуғуллана ва уларга медикаментоз даво буюра олмайди.

Врач-психиатр ким
Бу тиббий институтларда (ёки тиббий факультетда) тайёрланадиган мутахассислар хисобланади. Улар турли психик касалликлар: шизофрения ва оғир депрессиядан тортиб то фобия (қўрқув), невроз ва психосоматик бузилишларгача бўлган беморларни медикаментоз даволай олади.

Психотерапевт (врач-психотерапевт) ким
Врач-психотерапевт бош миянинг органик зарарланиши билан боғлиқ бўлмаган турли хил рухий касалликлар ва бузилишлар билан шуғулланади. Бу невроз, депрессия, фобиялар, тобеъликлар, булимия, рухий травмалар ва хакозо. Психиатрдан фарқли равишда психотерапевт вербал (нутқга оид) усулларни қўллайди, зарур пайтларда эса даволашни медикаментлар билан тўлдиради.
Психотерапевт иши давомида пациентнинг хиссиётлари ва умумий холатини, муаммолар ва уларга бўлган муносабатини инобатга олади.
Психотерапевтик даво усуллари жуда кўп. Уларнинг асосийлари:
•    пациентни онгига сингдириш ва гипноз;
•    психоанализ – онг ости билан ишлаш;
•    экзистенциал психотерапия – пациентнинг бутун хаётини ва унинг бошқалар билан муносабатларини кўриб чиқади;
•    гештальт-терапия – ўз хаётини хис қилиш ва маъсулиятли бўлишга асосланади;
•    когнитив-хулқий психотерапия – инсоннинг негатив ўй-хаёлларни аниқлаш учун инсон хулқини ўзгартиришга асосланади.

Психотерапевт сухбат қуриш, машқлар бажариш, ўйинлар ўйнаш орқали индивидуал ёки гурухли машғулотлар олиб боради.  

Психоаналитик ким
Психоанализ – психотерапевтик усул. Психоаналитик пациентни сўз билан даволаб, унинг юриш-туриши нимага бундайлиги, унинг харакатларини асосий сабабчиси нима эканлигини англатиб беради. Натижада инсон ўз хаётий позициясини бошқатдан кўриб чиқади, хаётга ва атрофдагиларга муносабатини ўзгартиради.

www.gepamed.uz