ОВҚАТЛАНИШ ХУҚИНИ БУЗИЛИШИ - БУЛИМИЯ

ОВҚАТЛАНИШ ХУҚИНИ БУЗИЛИШИ - БУЛИМИЯ

Мукаммалликка эришиш, идеал қад-қомат эгаси бўлиш – хар бир аёл қизнинг орзу-истаги хисобланади. Айнан шу истак овқатланиш хулқини бузилишини хавфли икки турини келтириб чиқишига сабаб бўлади: булар - анорексия (иштахани умуман йўқлиги) ва булимия (иштахани кучайиб кетиши).

Булимия нима
Булимия грекчадан таржима қилинганда «хўкиз каби оч» маъносини англатади. Бу психопатологик бузилиш бўлиб, асосан ёш қизларда учрайди. Бунда инсон овқатга бўлган доимий истакни хис қилади, ортиғидан кўп овқатланади, тўйганини хис қилмайди ва ўз вақтида хушбичим ва гўзал бўлиб қолишга интилади.  
Натижа эса – назоратдан чиққан очкўзлик ва еб бўлган овқатидан қутилишга уриниш хисобланади. Яъни сунъий равишда (икки бармоғини оғзига тиқиб) қусиш рефлексини чақиради, ич сурувчи ва сийдик хайдовчи препаратлар қабул қилади, клизма қўяди. Айримлар тренажер залларида ва саунада ўзларини хаддан зиёд уринтиради ёки қатъий пархезга ўтириб, очлик гўёки эълон қилади. Фикри хаёли очликка боғланади.    

Булимия сабаби нима
Булемия марказий асаб тизимини органик зарарланиши (ўсма, эпилепсия) ёки эндокрин бузилишлар (инсулин миқдорини юқорилиги) таъсирида ривожланиб, кўпинча рухий табиатга эга бўлади.
Ўсмир қизлар ва 13 ёшдан ортган жувонлар энг хавфли оралиқни ташкил этади. Одатда улар – ота-онасидан етарлича мехрибонлик кўрмаган, «севиб-ардоқланмаган», эмоционал жихатидан қўллаб қувватланмаган ёки ортиқча қаттиқ тарбия кўрган қизлардир. Улар ўзларини кераксиз, ёмон ва севилмаган хис қилиб, негатив хис-туйғуларнинг оғир юкидан қочиш мақсадида – очкўзликка ружу қўяди.

Булимия нимаси билан хавфли
Булимиянинг дастлабки босқичларида инсон нормал вазнга эга бўлади. Аста-секин вазн қўшилиши оқибатида семизлик ривожланади. Ортиқча вазндан халос бўлишга қаратилган чора-тадбирлар етарли бўлмайди. Қайт қилиб чиқариб юборган тақдирда хам ейилган овқатнинг бир қисми организм томонидан ўзлаштирилган бўлади, ич сурувчи препаратлар ва клизма организмни сувсизлантиради холос, қатъий пархез эса оқибатда организмда икки баробар кўпроқ ёғ тўпланишига олиб келади. Шу тарздаги кўп ейиш ва очлик орасидаги холатни доимий такрорланиши организмда моддалар алмашинувини бузилишига, секинлашувига ва ейилган таомни ёғ сифатида ўтириб қолишига олиб келади.      

Ундан ташқари ошқозон-ичак тизимини сунъий чақирилган қусиш ва ич кетиши таъсирида доимий зўриқиши натижасида танада сув-туз алмашинуви бузилади, хазм тизими жабр кўради, гормонал дисбаланс ва юрак фаолиятидаги бузилишлар хам кузатилади.

Булимия билан касалланган аёлнинг типик кўриниши қуйидагича: юзлари шишган, тишлари емирилган, қизилўнгачида яраси мавжуд, тирноқлари синувчан, териси носоғлом кул рангида бўлади. Шиш бутун танани эгаллайди, мускуллар тортишиши, хроник қабзият, метеоризм хам кўп учрайди. Хайз цикли бузилиб, тўхтаб қолиши хам мумкин, фертиллик (бола туғиш) хусусияти йўқолади.  

Булимия ўлим хавфигача олиб келиши мумкин. Организм сувсизланиши натижасида аритмия ривожланиб, юрак тўхташи хам мумкин. Кўп миқдорда ейилган таом ичакларни ишдан чиқаради. Ич сурувчи дориларни мунтазам ичиш тўғри ичак тушиши, ичак тутилиши ёки ичаклар парезини келтириб чиқариши мумкин.

Ота-онаси ва яқинлари нималарга эътибор қаратиши лозим

Овқатланиш хулқини бузилишини бошланғич белгиларини англаш ва бунга ўз вақтида чора кўриш ўта мухим. Одатда булимия билан жабрланганлар ўз ота-онаси ва яқинларидан ахволини яширади. Уларнинг тана вазни бошланишида меёрда бўлиши касалликни вақтида аниқлашга қийинчилик туғдиради.
Яқинларига қуйидаги белгиларга ахамият бериш талаб этилади:
•    Депрессив холатлар, ёлғизликка интилиш, ўзига ортиқча талаблар қўйиш;
•    Қад-қомати хақидаги фикрларга боғланиб қолиш: тана вазнини доимий назорат қилиш, бел ва сон айланасини ўлчаб юриш, пархезларга муккасидан кетиш;
•    Кўрсаткич ва ўрта бармоқларини тирноқлари ва суюкларини зарарланиши (бу қусишни чақириш пайтида тишларини изи ва ошқозон шираси таъсирида емирилишидан ривожланади;
•    Овқатланиб бўлибоқ хожатхонага бориши.

Булимияга енгил патология сифатида қараш ва хамма нарсани «иродасизликка» тўнтариш нотўғри хисобланади. Бу муаммо жиддий бўлиб, бир нечта мутахассислар: хам психотерапевт, хам гастроэнтеролог, хам диетолог, хам эндокринолог билан биргаликда даволанади.

www.gepamed.uz