ИНСОН ТАНАСИДА ХЕЧ ҚАЧОН БЎЛИНМАЙДИГАН ХУЖАЙРАЛАР БОРМИ?

ИНСОН ТАНАСИДА ХЕЧ ҚАЧОН БЎЛИНМАЙДИГАН ХУЖАЙРАЛАР БОРМИ?

Тирик организмнинг фаолият юритиши ундаги тирик хужайраларни бўлиниши билан боғлиқ бўлишига қарамасдан инсон танасида айрим хужайралар бўлиниш хусусиятига эга эмас. Бу уларнинг организмдаги алохида функциялари билан боғлиқ. Бундай хужайраларга қуйидагидлар киради:

Нейронлар – асаб тизими хужайралари - нерв толалари бўйлаб электр сигналларини узатади. Эмбрионал ва болаликдаги ривожланиш даврларидан кейин нейронлар бўлиниш хусусиятини йўқотади.

Кўз гавхари хужайралари – бу хужайралар катта ёшдаги одамларда бўлина олмайди. Гавхарнинг ўсиши гавхарнинг юзасидан унинг марказига кўчиши хисобига амалга ошади.

Эритроцитлар
  - қоннинг энг кўп миқдордаги хужайралари бўлишига қарамасдан бўлина олмайди, негаки уларнинг ядроси бўлмайди.

Тромбоцитлар – қоннинг ивиши жараёнида мухим роль ўйнаб, катта ёшдаги одамларда бўлина олмайди.

Мускул хужайралари (миоцитлар) – икки хил мускул турлари фарқланади: силлиқ мускуллар ва кўндаланг тарғил (скелет) мускуллари. Иккала турдаги мускул хужайралари хам чегараланган бўлиниш хусусиятига эга, ва фақат аниқ бир мускул хужайралари катта ёшдаги одамларда бўлина олади.

Жигарнинг безли хужайралари ва эпителий хужайралари
. Айниқса фаолияти уларнинг ўлишини талаб қиладиган  хужайралар бўлина олмайди. Масалан: терини юза қисми ва соч хужайралари.

Иммун тизимнинг айрим хужайралари лимфоцитлар ва макрофаглар, катта ёшдаги одамларда бўлина олсада, уларнинг бу хусусияти нихоятда чегараланган.

Организмдаги ўзак хужайралардан ташқари асосий қўшувчи тўқима хужайралари – фибробластлар ва В-лимфоцитлар (антитаначалар ишлаб чиқарувчи хужайралар) катта ёшдаги одамларда хам бўлиниш хусусиятини сақлаб қолади.

Умуман олганда вазни ўртача 70 кг бўлган одамда ўзак хужайралари жами 14 тонна атрофида янги хужайралар ишлаб чиқаради.

www.gepamed.uz