БАЧАДОН ИЧИ СПИРАЛИ. КОНТРАЦЕПЦИЯНИНГ БУ УСУЛИ НИМАСИ БИЛАН АФЗАЛ.

БАЧАДОН ИЧИ СПИРАЛИ. КОНТРАЦЕПЦИЯНИНГ БУ УСУЛИ НИМАСИ БИЛАН АФЗАЛ.

Бачадон ичи спираллари (БИС) — бу хомиладорлик ривожланишини назорат қилувчи контрацепция воситаси бўлиб, юқори  эффективликка эга. Уларни тўғри қўллаганда 99% холатда хомиладорликдан сақлайди. Уларни химояланмаган жинсий алоқадан кейин тезкор контрацепция мақсадида хам қўллаш мумкин.

Бачадон ичи спираллари фақат врачлар томонидан қўйилади ва олинади. Бачадон ичи спирали турини танлашда хам (мисли, гормонли) мутахассис маслахати керак бўлади.

БИС ўрнатилгандан кейин уни борлиги хис қилинмайди. Байчадон бўйни (цервикал) каналидан унинг иккита ипчаси чиқиб туради холос. Бу ипчалар БИС нинг нормал жойлашган ёки тушиб қолганини аниқлашда ёрдам беради. Кейинча айнан шу ипчалар ёрдамида спирални олиб ташлаш мумкин. Бачадон ичи спирали ипчалари одатий хаёт тарзига хам алоқа вақтида хам халақит бермайди.     

Бачадон ичи спирали турлари
Бачадон ичи спиралларини бир нечта турлари мавжуд. Улар таъсир қилувчи моддаси, шакли ва фойдаланиш муддатига қараб фарқланади.




Таркибига кўра БИС нинг икки хили мавжуд:
•    Гормонал – таркибида гормон тутиб, маълум доза бу препарат хар куни бачадон бўшлиғига ажралади, у сперматозоидларни бачадон ичига қараб харакатланишига тўсқинлик қилади, овуляцияни тормозлайди.
•    Ногормонал – спирал қисми мис ёки кумуш тутиб, улар цервикал каналнинг кимёвий таркибини ўзгартиради, сперматозоидлар харакатини блоклайди, бачадон ичи шиллиқ қаватини таъсирлаб, уруғланган тухум хужайрани унга ёпишиши (имплантацияси) га тўсқинлик қилади.

Шаклига кўра БИС турлари:
•    Т-симон;
•    Ф-симон;
•    Халқасимон.

Бачадон ичи спирали афзаллиги ва камчиликлари

БИС афзалликлари:
•    юқори эффективлиги (99%);
•    хомиладорликдан 1-5 йилгача сақлаши;
•    гормонал фонга кескин таъсир этмаслиги;
•    ўрнатилгандан кейин дискомфортни йўқлиги;
•    қўшимча даво эффекти мавжудлиги (дори воситалари тутади).

БИС камчиликлари:
•    жинсий йўл билан юқадиган инфекцияга қарши кураша олмаслиги;
•    хайз циклини бироз чўзилишига, ажралмаларни кўпайишига сабаб бўлиши;
•    бачадондан ташқари хомиладорлик ривожланиши хавфи сақланишига;
•    эндометриоз ривожланиши хавфи борлиги;
•    тухум хужайра уруғланиши ва эмбрионни кўчиши хавфи (ўз-ўзидан аборт хавфи);
•    спирал иплари жойидалигини мунтазам назорат қилиш кераклиги
•    спирални тушиб қолиши ёки пастлаши хавфи;

Бачадон ичи спирали ўрнатишга қарши кўрсатмалар
•    Туғмаган ёш аёлларга ва яқин кунларда туғишни режалаштираётган аёлларга;
•    Бачадон тузилиши нуқсони бор аёлларга;
•    Бачадонни шаклини ўзгаришига олиб келадиган катта миомалар бўлганда;
•    Ёмон сифатли бачадон ўсмаларида;
•    Бачадондан қон кетишда;
•    Эндометрий гиперплазиясида;
•    Эндометрий полипида;
•    Хайз оғриқли бўлганда;
•    Юрак касалликларида;
•    Спирал компонентларига аллергия бўлганда.
•    Гинекологик аъзолар яллиғланишида (вақтинчалик қарши кўрсатма)

Бачадон ичи спиралини ўрнатиш оддий муолажа бўлишига қарамасдан кам учрайдиган асорат – бачадонни тешилиши (перфорацияси) хам кузатилади. Айрим холларда спирал пастроқ жойлашиши ёки умуман тушиб қолиши хам мумкин. Шу сабабли БИС ўрнатилган аёллар биринчи уч ой давомида мунтазам равишда гинеколог кўригида бўлиши талаб этилади. Кўрув графиги гинеколог томонидан белгиланади.

Кўп бериладиган саволлар:

БИС қанча муддага қўйилади?
Бачадон ичи спирали 1 йилдан 10 йилгача муддатга қўйилади. Бу БИС қўйишга кўрсатмалар ва спирал турига боғлиқ.

БИС туғрукдан кейин қачон қўйиш мумкин?

Бачадон ичи спирали туғруқдан кейин 3 ой ўтмагунча қўйиш мумкин эмас.

Туғмаган аёлларга БИС қўйиш мумкинми?

Туғмаган аёлларга спирал қўйиш тавсия этилмайди.


www.gepamed.uz