ПРОСТАТИТ БЕПУШТЛИККА ОЛИБ КЕЛАДИМИ?

ПРОСТАТИТ БЕПУШТЛИККА ОЛИБ КЕЛАДИМИ?

Инсон организvининг бошқа безлари каби. простата безининг асосий вазифаси хам биологик фаол моддаларни ўз ичига олган суюқликни ишлаб чиқариш хисобланади.

Простата бези суюқлиги (секрети) сперма ҳажмининг учдан бир қисмини ташкил этади. Унинг асосий вазифаси сперматозоидларнинг қин бўйлаб ҳаракатчанлигини таъминлашдир. Простата бези секрети сперматозоидлар бачадон бўйнигача етиб боргунча яшайдиган муҳит хисобланади. Простата суюқлиги сперматозоидларни қиннинг тажовузкор муҳитидан ҳимоя қилади, керакли озиқ моддалар билан таъминлайди, шунингдек, сперматозоидларнинг тухум хужайрага кириб боришини осонлаштиради.

Простата суюқлигини таркибини аксариятини сув ташкил қилади. Сув сперматозоидларнинг фаоллашиши ва уларнинг ҳаракати учун зарур бўлган физиологик реакциялар учун асосий мухитдир. Сперматозоидлар ҳаракатланиш учун энергияни уруғ пуфакчалари секрети таркибидаги фруктозадан моддасидан олинади.

Простата бези секретида электролитлар (калий, натрий, кальций, хлорид ва фосфатлар) мавжуд. Сперматозоидлар парчаланмаслиги учун уруғ суюқлигидаги уларнинг оптимал концентрацияси сақланиб туриши керак. Кальций сперматозоидларни фаоллаштиришда иштирок этади - унинг таъсири остида улар ҳаракатчан бўлади. Бундан ташқари, кальций акросомал реакциянинг бошланишига ҳисса қўшади, бу сперматозоиднинг бош қисмидаги махсус резервуардан ферментларни чиқариш деб аталади ва унинг тухумга кириб боришини таъминлайди.

Простата безининг секретида, шунингдек, фосфатаза кислотаси, гиалуронидаза, фибринолизин ва фиброкиназ ферментлари хам мавжуд бўлиб, улар лимон кислотаси ва электролитлар таъсирида фаоллаштирилгандан сўнг, спермани суюлтиради ва сперматозоидларни эркин ҳаракатланиши учун шароит яратади.

Қинда кислотали муҳит мавжуд бўлиб, унда сперматозоидалар ўлади. Сперматозоидларни ҳимоялаш учун простата секрети таркибидаги бикарбонат қиндаги мухитни нейтраллайди.

Қиндаги мухитни нейтраллашда шунингдек, простата секрети таркибидаги лецитин доначалари (липоид таначалар) ҳам иштирок этади. Бу фосфолипидлар, юқори ёғ кислоталари ва холин бирикмаси бўлиб, улар, сперма учун «эмульгатор» вазифасини бажаради - сперма ва тухум хужайра ўртасида тезкор алоқани таъминлайди. Сурункали простатитда лецитин доналарининг миқдори сезиларли даражада камаяди.

Шунга ўхшаш вазифани простата секрети таркибида мавжуд бўлган аминокислоталар (глутамик кислота, серин, лизин, гистидин, лейцин, аспарагин кислота, глицин ва тирозин) бажаради. Простата суюқлигида мавжуд спермидин ва спермин полиаминлари эса сперма ДНК сини ҳам стабиллайди.

Простата безининг секретида мавжуд бўлган холестерин сперматозоидларнинг цитоплазматик мембранасини қоплайди ва капацитация жараёнини эрта кечишига, яъни сперматозоиднинг тухум хужайрага эрта кириш қобилиятига эга бўлиш жараёнига тўсқинлик қилади.

Простата бези суюқлиги кўп миқдорда рух элементи тутиб, у микробларга қарши таъсир этади ва  сперматозоидларнинг нормал ишлашини таъминлайди. Простагландинлар эса жинсий йўлларнинг силлиқ мушакларининг қисқариш функциясини қўллаб-қувватлайди. Хроник простатитда простата секретида рух миқдори сезиларли даражада камайиб кетади.

Кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатдики, простата безида сурункали яллиғланиш жараёнининг мавжудлиги сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигининг ёмонлашишига, уларнинг нормал шакллари сонининг камайишига ва парчаланган ДНК га эга сперматозоидлар сонининг кўпайишига олиб келади. Бу простата безининг секрециясининг бузилиши, унинг биокимёвий таркибининг ўзгариши, шунингдек, ундаги сперматозоидларга токсик таъсир этувчи яллиғланиш оралиқ маҳсулотларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ хисобланади. Бу фертилликка ёмон таъсир этади, яъни уруғлантириш хусусиятини ёмонлашишига олиб келади.

Сурункали простатитни даволашда яллиғланиш сабабини бартараф этиш билан бирга сперма таркибини тузатиш керак.


www.gepamed.uz