УЗОҚ ЧИДАБ ТУРСА СИЙДИК ПУФАГИ ЁРИЛИБ КЕТИШИ МУМКИНМИ?

УЗОҚ ЧИДАБ ТУРСА СИЙДИК ПУФАГИ ЁРИЛИБ КЕТИШИ МУМКИНМИ?

Қисқа жавоб: бунинг эхтимоли кам. Аммо кичик хожатга боришни кечиктирмаслик учун бир қатор жиддий сабаблар бор.

Сийдик пуфаги (қовуқ) ёрилиши мумкинми?
Расмий жавоб ҳа. Қовуқ деворлари эластик ичи бўш аъзо бўлиб, у тўлган холатида маълум бор ташқи механик таъсирга учраса ҳақиқатан ҳам ёрилиб кетиши мумкин. Сийдик пуфаги айнан ортиқча тўлиб кетиши натижасида ички босим таъсирида ёрилиши умуман учрамайдиган ҳодиса. Ва бунинг сабаблри бор.
Қовуқ ўзида ўртача 700 мл гача суюқликни ушлаб туриши мумкин. Катта ёшдаги одамларда қовуқда сийдик ҳажми 200-250 мл га етганда, одамда ҳожатга бориш хиссиёти хақида биринчи сезгилар пайдо бўлади. Сийдик хажми 400-500 мл га етганда бу истак чидаб бўлмас даражага етади ва кимлардадир ўз-ўзидан сийиш пайдо бўлади: сийдик пуфаги деворларидаги мушаклар ва қисқаради ва пастки қисмдаги сфинктер мушаклари бўшашиб, сийдик чиқариш каналига ўтади.
Бу ерда бир нозик тарафи бор. Яъни қовуқ тўлганда унинг ҳажми катталашиб, деворлари ингичкалашади ва бу орган шикастланишга нисбатан заифроқ бўлиб қолади. Муваффақиятсиз сакраганда ёки қориннинг пастки қисмига зарба тушганда ортиқча тўлган сийдик пуфагининг ёрилиш хавфи юқори бўлади.

Қовуқ ёрилишини қандай аниқлаш мумкин?
Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдамни талаб қилади. Агар сийдик пуфаги ёрилиб кетган деб тахмин қилсангиз, дарҳол тез ёрдамга қўнғироқ қилиш керак. Қовуқ ёрилиши аломатлари қуйидагилар:
* қориннинг пастки қисмида кучли оғриқ;
* қорин деворига тегинганда оғриқ кучаяди;
* сийдикда қон ёки уретрадан қонли ажралмалар пайдо бўлади;
* сийдик чиқара олмаслик ёки сийдик чиқарганда қаттиқ оғриқ кузатилади;
* пульс тезлашади, тери ранги оқаади, терлаш онгни хиралашади.

Нима учун узоқ вақт чидаб туриш хавфли?
Бавл қилиш истаги пайдо бўлсада, қовуқни бўшатишни кечиктириш тавсия этилмайди. Американинг Medical News Today нашри мутахассислари бунинг оқибатида юзага келиши мумкин бўлган бешта асоратларни келтиради:
1.    Сийдик пуфаги ёки буйракда оғриқ кузатилади. Қовуқнинг катталашуви атрофдаги органлар ва тўқималарни босади. Одам ниҳоят ҳожатхонага етиб борганида, мушакларнинг спазми туфайли сийиш ҳам оғриқли бўлиши мумкин. Хаттоки сийдик чиқарилгандан кейин ҳам мускуллар спазм холатида қолади. Бу чаноқ сохасида оғриқларга сабаб бўлади.
2.    Сийдик йўли инфекциялари ривожланади. Вақтида бавл қилмаслик сийдикни димланиши ва назарий жихатидан ундаги бактерияларнинг кўпайишига олиб келади. "Назарий жижатдан" - чунки бугунги кунда сийдикни ушлаб туриш ва сийдик инфекциялари тўғрисида ўзаро боғлиқ тадқиқотлар хали мавжуд емас. Бироқ, урологлар айниқса одамда сийдик йўлларининг такрорий инфекциялари бўлса тез-тез бавл қилишни тавсия этади.
3.    Қовуқ деворларининг чўзилиб кетади. Бу бир босқичли жараён емас. Агар сиз узоқ вақт ва мунтазам равишда ҳожатхонага боришни кечиктирсангиз, сийдик пуфаги деворлари чўзилиши, унинг мускуллари оралиғини очилиши, сийдик пуфаги девори дивертикулларини пайдо бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси сийдик пуфаги қисқарувчанлигини таъсир этиб нормал сийдик ажратиш бузилади ва ҳатто имконсиз бўлади. Оғир ҳолатларда катетер қўйиш талаб қилинади.
4.    Сийдик тута олмаслик ривожланади. Сийдик ажратишни узоқ ва тез-тез ушлаб туриш сийдик чиқарув канали (уретра) сфинктерига зарар етказиб унинг доимий ёпиқ туришини бузади. Натижада, сийдик тута олмаслик, шунингдек, акса урганда, йўталганда, кулганда ёки оғирлик кўтарганда оз-оздан сийдик ажратиб қўйиш кузатилади.
5.    Буйрак тошлари хосл бўлиши хавфи ортади. Тошлар буйраклар ичида ҳосил бўлган тузларнинг қаттиқ бирикмаларидир. Одатда тузлар сийдик билан ювилади. Аммо сийиш мунтазам равишда кечиктирилганда, улар тўплана бошлайди ўзаро қўшилиб "тошга" айланади.

Хулоса қилиб айтганда – кичик ҳожатга боришни истайсизми – имкон топилиши билан боринг. Чаноқ туби мушаклари ва буйракларига ғамхўрлик қилинг, улар сиз учун албатта фойдали бўлади.

www.gepamed.uz