ИНСОН ТАНАСИ ХАҚИДА АФСОНАВИЙ 10 ФАКТ

ИНСОН ТАНАСИ ХАҚИДА АФСОНАВИЙ 10 ФАКТ

1. Тер ёмон хидга эга эмас
Бунга ишониш учун шунчаки ҳидлаш кифоя. Тернинг ўзи ҳақиқатан ҳам ҳидсиз, чунки у асосан сувдан иборат. Унинг таркибида шунингдек, асосан қўлтиқ ости, кўкрак ва чов сохаси апокрин безлари томонидан ажралиб чиқадиган кислоталар ҳам мавжуд. Терида яшовчи бактериялар бу кислоталарни парчалайди ва уларнинг ҳаётий фаолияти маҳсулотлари ёқимсиз ҳид ажралади.

2. Кўзлар дунёни тескари кўради
Буни ХVIII асрда физик Рене Декарт исботлаган. Гап шундаки, ёруғлик мугуз парда ва гавхар орқали ўтаётганда синади, кўринаётган объектнинг манзараси айланиб тепа томони пастга қараб қолади. Миямизда эса бу суръат қайта айланади ва иккита тўр пардадан келаётган тасвир ўзаро қўшилади. 1890-йилларда психолог Жорж Stratton тажриба ўтказди. У тасвирни айлантирадиган махсус кўзойнакларни кийиб, саккиз кун давомида юрди. Бешинчи кунга келиб унинг мияси тасвирларни айлантириб беришни тўхтатди ва Stratton яна дунёни нормал кўришни бошлади. Тўғри, кўзойнакни ечгандан кейин унинг мияси кўникиши учун маълум муддат талаб этди.

3. Инсон танасида 3 кг гача бактериялар истиқомат қилади
Агар сиз танангизнинг ягона эгасиман деб ҳисобласангиз адашасиз. Инсон танасида яшовчи бактериялар сони ўз ҳужайралари сонидан уч баравар кўп. Шунчаки улар сизнинг скелетингиз, мушакларингиз ва ички аъзолар билан таққослаганда жуда оз вазнга эга - тахминан 1-3 кг (бўйи 170 см ва вазни 70 кг бўлган одам учун). Бундан ташқари, сизда нафақат бактериялар, балки архея, замбуруғлар ва вируслар ҳам яшайди. Улардан баъзилари ҳақиқатан ҳам фойдали вазифаларни бажаришади - масалан, улар овқат ҳазм қилишда қатнашадилар ва сизни патогенлар ва зарарли моддалардан ҳимоя қиладилар.

4. Инсонлар цианид ишлаб чиқаади
Натрий, калий ва водород цианидлари - тезда ўлдирадиш хусусиятига эга ва организм ҳужайраларининг кислородни ютишига тўсқинлик қиладиган моддалардир. Цианид одатда заҳар бўлиб, зараркунандаларга қарши восита ва ҳатто кимёвий қурол сифатида ишлатилади. Ушбу модданинг 0,1 граммини истеъмол қилиш 70 кг оғирликдаги одамни ўлдириш учун етарли. Инсон цианидларни доимий равишда кичик дозаларда қабул қилади - масалан, олма ва исмалоқ кабиларни истеъмол қилганда. Бундан ташқари, цианид нафас олиш йўли билан ишлаб чиқарилади. Аммо у ҳужайраларда тўпланмайди ва сийдик ва нафас олиш орқали тезда ажралиб чиқади.

5. Қон гурухи 4 тадан кўп
Дунёда қанча қон гуруҳи борлиги сўралса, эҳтимол сиз 4 та дейсиз. Эхтимол, сизга буни мактабда ўргатишган. Биринчи қон гурухи (0) - дунё аҳолисининг 44%, иккинчи (А) - 42%, учинчи (Б) - 10% ва тўртинчи (АБ) - 4%. Халқаро қон қуйиш жамияти маълумотларига кўра дунёда 29 қон гуруҳи мавжуд. Айтиб ўтилган 4 та гурухга кирмайдиган аксарият антитаначалар номи улар биринчи марта аниқланган беморларнинг номи билан аталган.

6. Нам буришган бармоқлар фойдали
Сиз ҳаммомда ёки ҳовузда жуда узоқ ўтирган бўлсангиз, бармоқлар терисини буришиб қолганини кўргансиз. Бу терининг химоя механизми бўлиб, бармоқларни нам нарсаларни яхшироқ ушлаши учун кузатилади. Дейлик дарёда чўкиб, кучли ёмғирда нам ерга силжиганингизда новдани ушламоқчи бўлсангиз ёки дарахтларга суянмоқчи бўлсангиз, бармоқларингиз терисидаги буришган холат бу вазифани янада самарали бажаришга имкон беради. Нюкасл университетида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, оёқ бармоқлари ва оёқларида сув билан буришган териси бўлган одамлар силлиқ полда сирпанмай қолиш имкониятига ега.

7. Ўзингизни қитиқлашни имкони йўқ
Агар кимдир сизни қитиқласа, сиз реакция билдиришингиз, кулишингиз ёки тортиб олишингиз мумкин. Қитиқ сезгиси борлиги эволюция жараёнида ҳашаротлар, ўргимчаклар ва бошқа одамлар устида эмаклай оладиган ва уларга зарар етказиши мумкин бўлган бошқа ёқимсиз жонзотлардан ҳимоя воситаси сифатида пайдо бўлган деб тахмин қилинади. Агар кимдир сизни қитиқласа, унда бу ҳам таҳдид сифатида қабул қилинади. Аммо агар сиз ўзингизни қитиқласангиз тана жавоб реакциясини қайтармайди, чунки у буни ўзи учун қилаётганини тушунади. Агарда ўзингизни қитиқлаган пайтингизда кулгили ёки ёқимсиз хиссиётларни туйсангиз, бу яхши белги емас, бу шизофрения ёки мияча зарарланишини белгиси бўлиши мумкин.

8. Аёллар юраги тезроқ уради
Аёл кишиларнинг юрак уришлари сони бир дақиқада ўртача 78-82 мартани ташкил этиб, бу эркакларникига нисбатан (ўртача 70-72 марта) кўп хисобланади. Бунинг сабаби шундаки, аёл жинсий гормонлари миокард ҳужайраларига таъсир қилади ва уларнинг қисқаришини тезлаштиради. Бу ерда фахрланадиган ҳеч нарса йўқ. Айнан шу хусусият туфайли аёлларда тахикардия ва аритмия билан кўпроқ учрайди.

9. Кун давомида инсон қанча сўлак ажратади?
Соғлом одамда сўлак безлари кунига 2-6 стакангача сўлак ажратади (ўртача 0,5-1,5 литр). Уларни доимий равишда ютиб турилгани учун инсон бўкиб қолмайди. Эътиборлиси сўлак ишлаб чиқариш тунда кескин камаяди, негаки уйқу пайтида ютиниш рефлекси ишламайди. Шунинг учун, эрталаб уйғонганда, инсон одатда оғзи қуруқшаганини ҳис қилади.

10. Одамлар юлдузлардан яралган
Физик олим Лоуренс Краусснинг таъкидлашича инсон танасининг ҳар бир атоми портлаган юлдузлардан хосил бўлган. Чап ва ўнг қўлингизнинг атомлари бошқа-бошқа юлдузларга тегишли бўлиши хам эхтимолдан холи эмас. Кимёвий элементлар - углерод, азот, кислород, темир ва эволюциянинг келиб чиқиши шунингдек, ҳаёт учун зарур бўлган барча нарсалар даврлар бошида яратилмаган. Улар юлдузларнинг ядро печларида яратилган ва танангизга айланиш учун юлдузлар портлаши керак еди.
Бу ҳақиқат. Инсон танаси массасининг 97% дан ортиғини ташкил этадиган ердаги ҳаётнинг энг кенг тарқалган олтита элементи углерод, водород, азот, кислород, олтингугурт ва фосфордир. Уларнинг барчаси миллиардлаб йиллар олдин - Қуёш ва Қуёш тизими шаклланишидан олдин юлдузларда ядро синтези жараёнида туғилган. Демакки инсон юлдузлардан яратилган. Унинг атрофинидаги бутун дунё хам улардан яратилган-барча одамлар, ҳайвонлар, тоғлар, денгизлар ва хатто ҳаво хам.

 www.gepamed.uz