26 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги Б.1.1.529 штамми аниқлангани ҳақида эълон қилди. Кейинчалик у юнон алифбосининг 15-ҳарфи билан «омикрон» деб ўзгартирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, бу вариантда жуда кўп мутациялар мавжуд бўлиб, у «дельта» га қараганда анча хавфлироқ бўлиши мумкин.
Хозирга қадар «омикрон» ҳақида нималар маълум:
• • Бу штамм биринчи марта Жанубий Африкада 2021 йил 9 ноябрда олинган намунада аниқланган. У маълумотлар базасига 11 ноябрь куни қўшилган.
• • Штамм аллақачон Жанубий Африканинг деярли барча провинцияларида, шунингдек, Ботсвана, Исроил ва Гонконгда топилган.
• • Бу вариантда коронавируснинг инсон ҳужайраларига киришига имкон берувчи 30 дан ортиқ протеин мутациялари мавжуд. Ушбу мутацияларнинг баъзилари ЖССТ учун алоҳида ташвиш уйғотади.
• • Дастлабки далиллар бошқа штаммларга қараганда омикрон билан қайтадан зарарланиш хавфи юқорилигини кўрсатади.
• • Жанубий Африка эпидемияни назорат қилиш маркази директори, вирусолог Тулио де Оливейранинг айтишича, гап аслида коронавируснинг эволюцион сакраши ҳақида кетяпти.
• • SARS-CoV-2 учун жорий ПЦР диагностикаси ҳали ҳам бу штаммни аниқламоқда.
• • Лондон Университет коллежи Генетика институти директори Франсуа Баллотнинг фикрича, янги штамм иммунитети заиф одам (етарлича даволанмаган ОИВ/ОИТС билан касалланган бемор) да пайдо бўлган бўлиши мумкин.
• • Ҳозирда ушбу вариантнинг хавфлилигини баҳолаш учун бир қатор тадқиқотлар олиб борилмоқда. ЖССТ керак бўлганда янги топилмалар ҳақида хабар беради.
• Еврокомиссия Б.1.1.529 тарқалиши таҳдидининг олдини олиш учун Европа Иттифоқи мамлакатларига Жанубий Африка мамлакатларига парвозларни тўхтатишни тавсия қилди.
• Айрим давлатлар аллақачон парвозларни чеклашни бошлаган, бироқ 27 ноябрь куни Германия ва Чехияга янги штамми кириб келиши мумкинлиги ҳақида маълум бўлди. Жанубий Африкадан келган сайёҳлар орасида «омикрон»га шубҳалар аниқланди.
• Россияда коронавируснинг янги штамми аниқланмаган. Бу ҳақда Роспотребнадзор марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти инсон касалликларига ташхис қўйишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш илмий гуруҳи раҳбари Камил Ҳафизов ТАССга маълум қилди.
• Ҳозирда рус вакциналарининг омикронага қарши самарадорлиги синовдан ўтказилмоқда.
Манба: https://trts.io/9mXLe