ҚОН САРАТОНИ КАСАЛЛИГИНИНГ 13 БЕЛГИСИ

ҚОН САРАТОНИ КАСАЛЛИГИНИНГ 13 БЕЛГИСИ

Сурункали чарчаш, бурун қонаши ва танадаги кўкаришлар хавфли касаллик белгиси бўлиши мумкин.

Қон саратони нима?
Қон саратони (оқ қон касаллиги, лейкоз) – бу қон яратувчи аъзоларнинг ёмон сифатли ўсма касаллиги бўлиб, суяк кўмигидаги ўзак хужайраларини мутацияланиши билан кечади. Натижада қон хужайраларининг назоратсиз бўлиниши, аномал тузилишга кириши, бутун тана бўйлаб тарқалиши ва бошқа аъзо ва тўқималарнинг ишини бузиши кузатилади. Нормада суяк кўмигида ўзак хужайраларидан қоннинг барча хужайралари: лейкоцит, тромбоцит ва эритроцитлар шаклланади.

Қон хужайраларини қайси бири нотўғри бўлинишига қараб, касаллик типи белгиланади. Одатда барча қон саратонида лейкоцитлар миқдорини ўзгариши кузатилади. Лейкоцитлар тез кўпаяди, уларнинг структуравий тузилиши ўзгаради ва ўз вазифасини бажара олмай қолади. Шунинг учун бу касалликларни врачлар лейкоз деб атайди ва унинг қуйидаги бир қанча турлари фарқланади:    
•    миеобластли;
•    лимфобластли;
•    эритромиелобластли;
•    монобластли;
•    мегакариобластли;
•    эритремия;
•    лимфолейкоз;
•    эссенциал тромбоцитемия;
•    миелом касаллиги;
•    гистиоцитоз.

Қон саратони нимаси билан хавфли?
Қон саратони ўлимга олиб келиб, унинг хавфлилик даражаси, унинг турига боғлиқ. Масалан, ўткир миелоид лейкозда 5 йиллик яшаш бор йўғи 29,5% беморларда кузатилади. Хроник лимфолейкозда эса бу кўрсаткич 70% ни ташкил этади. Қон саратонини бутунлай даволаб ташлашнинг имкони йўқ. Даволаш орқали узоқ вақтли ремиссияга эришиш, касалликни ривожланиб кетишини олдини олиш мумкин. Бу даврда бемор организм инфекцияларга мойил бўлиб қолади, шунинг учун оддий шамоллаш хам оғир асоратлар ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Қон саратонини қандай белгилари бор?
Касалликнинг турига қараб, катталар ва ёш болаларда бир хил симптомлар кузатилиш мумкин. Улар қуйидагилар:

1. Тез толиқиш ва чарчаш
Одатдаги мехнат кучли чарчашга олиб келади. Хатто етарли дам олиш хам қувватни тикланишига олиб келмайди.  Шифокорлар бу холат қонда эритроцитлар миқдорини камайиб кетиши, қоннинг қўйилиши ва тўқималарнинг кислород билан етарлича таъминланмаслиги натижасида кузатилади деб хисоблайди.

2. Тана хароратини кўтарилиши
Иситма 37°С гача ва ундан ортиши мумкин. Айрим холларда тана харорати инфекцион касалликлар хисобига ортса, кўп холларда унинг сабабини аниқлаш қийин.

3. Тез-тез инфекцион касалликларга чалиниш
Лейкозда қонда лейкоцитлар миқдорини ортишига қарамасдан, уларнинг нотўғри тузилганлиги хисобига химоя вазифасини бажара олмайди. Шунинг учун одам бирин-кетин касалликларни илаштира бошлайди.

4. Уйқуда терлаш
Оддий хона хароратида хам беморлар уйқуда кучли терлайди.

5. Қон кетишга мойиллик
Қон саратонида тромбоцитларнинг камайиб кетиши қоннинг ивиши билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Натижада милкларни ўз-ўзидан қонаши, бурундан қон кетиши, танада кўкаришларни пайдо бўлиши кузатилади. Айрим холларда терида қон кетиши хисобига майда қизил доғлар (петихиялар) пайдо бўлади.   

6. Суякларни оғриши
Тез бўлинувчи хужайраларнинг суяклар ичида тўпланиши уларда оғриқ келтириб чиқаради.

7. Қоринни катталашиши
Суюк кўмиги организмга соғлом хужайраларни етказиб бера олмагани сабабли, қон яратиш фаолиятини жигар-талоқ ўз бўйнига олади ва ўсма хужайралари уларда тўпланади. Натижада улар кескин катталашади. Бу оғриқ симптоми ва қоринни каттайиши билан кечади.

8. Озиб кетиш
Катталашган жигар ва талоқ ошқозонни босиб туриши натижасида,  беморларда тўйганга ўхшаш «ёлғон» хиссиёт пайдо бўлади. Ундан ташқари метаболизмни кучайиши хам тана вазнини тушишига олиб келади.  


9. Периферик лимфа тугунларини катталашуви
Қоннинг ўсма хужайраларини периферик лимфа тугунларида тўпланиши натижасида бўйин, ўмров суяги усти, қўлтиқ ости ва чов лимфа тугунларини катталашуви ва зичлашуви кузатилади. Шунингдек, кўкрак қафаси лимфа тугунлари хам катталашиб, уларни фақат рентген расмларда аниқлаш мумкин.    

10. Тошмалар
Қон саратонинг айрим турларида ўсма хужайралари тери остида тўпланиб, катта бўлмаган тўқ рангли доғларни хосил қилади. Бунга хлорома ёки гранулоцитар саркома деб аталади.

11. Йўтал ва нафас олишни қийинлашуви
Кўкрак қафасидаги лимфа тугунлари ва тимусни катталашуви трахея ва бронхларни эзиб қўйиши натижасида беморларда йўтал, нафас олиш ва чиқаришни қийинлашуви кузатилади.

12. Танани юқори қисмидаги шишлар
Катталашган кўкрак қафаси лимфа тугунлари ва тимусни юқори ковак венасини эзиб қўйиши натижасида бош ва қўллар орқали оқаётган қонни юракка тушиши қийинлашади. Веноз қон димланиши натижасида юз, бўйин кўкрак ва қўлларда шишлар пайдо бўлади.

13. Бош мияни зарарланиши
Охирги босқичларда саратон хужайралари бош ва орқа мияни зарарлаши мумкин. Натижада бош оғриғи, хотирани бузилиши, кўрувни ва мувозанатни бузилиши, кўнгил айниши ва қусиш, баъзан талвасалар кузатилади.

Қон саратони белгилари  кузатилганда нима қилмоқ керак?
Айтиб ўтилган белгилардан бирортасини ўзингизда топган бўлсангиз, бу қон саратони дегани эмас. Бошқа касалликлар хам шу каби симптомлар билан кечиши мумкин. Шунинг учун, терапевтга учранг, керакли қон тахлилларини топширинг ва уларда ўзгариш бўлса гематологга мурожаат қилинг.


www.gepamed.uz